Якшанба, 22.12.2024, 13:47
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Феврал » 26 » Фаластинликлар ўртасида миллий ярашув музокаралари
18:25
Фаластинликлар ўртасида миллий ярашув музокаралари

Фаластинликлар ўртасида миллий ярашув музокаралари

Миср пойтахти Қоҳирада Фаластиндаги асосий партиялар вакиллари миллий ярашув музокараларини бошлашган.

Музокаралар улар ўртасидаги узоқ давом этган можарога барҳам беришга ва янги иттифоқчи ҳукуматни юзасидан келишувга хизмат қилишига
умид қилинади.

Келаси ҳафта Ғазо Бўлгасини қайта тиклаш учун маблағ тўплашга қаратилган халқаро анжуман ҳам режаланган.

Фаластиндаги асосий партиялари Фатаҳ ва Ҳамас ҳамда бошқа кичикроқ фирқалар Миср Жосуслик хизмати раҳбари Умар Сулаймоннинг идорасида учрашишмоқда.

Умар Сулаймон улар ўртасидаги музокараларга воситачилик сайи-ҳаракатларига бошчилик қилмоқда.

Асосий мақсад, юқорида айтилганидек, бирдамликка асосланган ҳукумат тузиш.

Ҳамас июн ойида Ғазо Бўлгаси назоратини қўлга киритиганидан бери Фаластинда икки рақиб ҳукумат вужудга келган: Президент Маҳмуд Аббос етакчилигидаги Фатаҳ партияси Ғарбий Соҳилда бошқарув юргизаётганди.

Ҳар икки томон ҳам Ғазони қайта тиклаш учун икки миллиард доллардан кўпроқ пулни олиш учун улар халқаро донорларни кўнгилларидан чиқишлари лозимлигини билишади.

Қўшма Штатлар ва Оврўпо давлатлари токи Ҳамас зўравонликлардан воз кечиб Исроилни мавжуд давлат сифатида тан олмагунга қадар у билан келишувга боришни рад этиб келади.

Миср расмийлари шунингдек, янги президентлик ва парламент сайловлари, хавфсизлик хизматларини ташкил этиш ва Фаластин Озодлик Ташкилотида Ҳамаснинг вазифасини белгилаш масалаларида ҳам музокаралар ўтказишни режламоқда.

Би-би-си мухбирига кўра, Ҳамас ва Фатаҳ ўртасидаги музни эритишга бағишланган учрашув аллақачон бўлиб ўтган ва ижобий якунланган

Просмотров: 834 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей