Шанба, 27.04.2024, 01:25
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Феврал » 26 » АҚШ Давлат департаменти: Ўзбекистон - авторитар давлат
18:15
АҚШ Давлат департаменти: Ўзбекистон - авторитар давлат

АҚШ Давлат департаменти: Ўзбекистон - авторитар давлат

 Америка Қўшма Штатлар Давлат департаменти котибаси Ҳиллари Клинтон 2008 йилга доир Инсон ҳуқуқлари ҳисоботини ошкор қилган.

 Клинтон хоним ўз фаолияти давомида жаҳон бўйлаб инсон ҳуқуқлари масаласига эътибор беришини айтган.

 Ҳисоботда Ўзбекистон борасида ҳам сўз боради.

 Ўзбекистон авторитар бир мамлакат сифатида талқинланади.

 Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон конституцияси Президентлик тизими жорий этилгани, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва адлия тизимлари мавжудлиги қоғозда қолмоқда.

 Амалда эса Президент Ислом Каримов мамлакат сиёсий ҳаётида тўла назоратга эга.

 Ҳукуматнинг барча куч ва қонун тизимлари Президентга бўйсунади.

 Фуқаролар тинч ва демократик йўл билан ҳукуматда ўзгаришлар қилиш учун ҳаракатланишга имконлари йўқ.

 Ўзбекистонда хавфсизлик кучлари томонидан қийноққа солишлар, дўппослаш ва ҳибсдагилардан уларга қўйилган айбларга зўравонлик билан иқрорнома олишлар ҳамон давом этмоқда.

 Айрим ижобий ўзгаришларга қарамасдан, қамоқхоналардаги вазият ҳамон абгорлигича қолмоқда, дейилади бу ҳисоботда.

 Қамоқхоналарга киришга муваффақ бўлган кузатувчиларга кўра, ҳибсга олинганлар кўп ҳолатларда ўз яқинлари ва ҳимоячилари билан узоқ вақт давомида учрашишдан маҳрум қилинганлар.

 Барча нодавлат ташкилотлар мулозимлар томонидан назорат остига олинган.

 Америка Қўшма Штатлари Давлат департаментига кўра, давлатнинг мутлақ назорати остида бўлмаган диний фаолиятга иштирок этганлар жиноятчи сифатида қаралади.

 Ҳукуматнинг таъқиқланган ва ё давлат назорати остида бўлмаган Исломий гуруҳларга нисбатан таъқиб ва тазйиқлари сўнгги пайтлар бирмунча юмшагани айтилмоқда.

 Аммо бу каби мустақил диний фаолиятда бўлганлар ҳамон қамоққа олинмоқда ва узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинмоқда.

 Ҳукумат шунингдек диний озчиликда бўлган гуруҳларнинг аъзоларидан ҳам бир нечасини қамоққа ташлаган, дейилади ҳисоботда.

 Ўзбекистон ҳукумати қўшни давлатларга БМТ Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги ҳимоясида бўлган Ўзбекистонлик қочқинларни мажбурий қайтариш юзасидан босим ўтказмоқда.

 Шунингдек, ҳисоботга кўра, Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда бўлган Афғонистонлик қочқинларни ҳам ватанларига қайтиш учун босим кўрсатмоқда.

 Давлат департаментининг ҳисоботида ёзилишича, жамоатчилик мамлакатда коррупция кенг тарқалганига ишонади.

 Шунингдек,ҳукумат одам савдосига қарши бир неча тадбирларга қўл уришига қарамасдан, бу масала ҳамон муаммолигича қолмоқда.

 Пахта йиғим-теримида мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳам 2008 йилда давом этган, дейилади АҚШ Давлат департаментининг ҳисоботида.

Просмотров: 842 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей