Пайшанба, 18.04.2024, 06:34
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Феврал » 24
Жиззахнинг янги ҳокими – карате ишқибози
Uznews – Бугун Жиззах вилоятида ҳоким алмашди. Муса Анорбоев истеъфога кетди, унинг ўрнини ёш Махмуд Холбўтаев, ўзининг фемерларга нисбатан шафқатсизлиги билан танилган ва «ноу-хау» сифатида норозиларга қарши каратистлардан фойдаланиб келган шахс эгаллади.

Шу лавозимда салкам икки йил, 2007 йилнинг мартидан буён ишлаб келган Жиззах вилоят ҳокими Мусса Анорбоевнинг ишдан олиниши, Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев иштирокида, тез ва бирдан амалга оширилди.

Жиззах вилоятидаги барча офатлар учун айбни Анорбоевнинг бўйнига қўйгач, Мирзиёев уни истеъфога жўнатди, кейин эса унинг ўрнига янги вилоят ҳокими – 37-ёшли Махмуд Холбўтаев, илгари ҳокимнинг қишлоқ хўжалик ишлари бўйича ҳоким муовини бўлиб келган шахсни тайинлади.
Просмотров: 896 | Дата: 24.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Мажбурий кўчманчи тиланчилар
Uznews.23.02.09 – Қашшоқлик ва ишсизлик, умуман яшаш даражасининг пасайиб кетиши, нафақат малакали ишчилар ва мардикорларнинг, балки гадойларнинг ҳам Ўзюекистонни тарк этиб, бошқа мамлакатлардан тирикчилик қидиришга мажбур этмоқда. Шу зайл Тошкентнинг Бродвейида гадойлик қилувчи кимса Олмаотанинг Ипак Йўлида пайдо бўлди.

Бу Тошкентда 2004 йили бўлган эди. Кеч туша бошлаган эди, мен хотиним билан, тошкентликлар Бродвей деб атайдиган шаҳар марказидаги ҳиёбонда сайр қилардик.
Просмотров: 1008 | Дата: 24.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

«Вактики келиб, емокликни кусмоклиги бор»
Куни кеча Наманган илоятининг Норин тумани «Усимликларни химоя килиш» ташкилотининг ходимлари Н.Расулова, М.рахимова, М.Содиковларнинг Узбекистон Республикаси бош вазири Ш.М.Мирзиёев номига ёзган аризаларини , бизга Норинлик иктисод фанлари номзоди Расулжон Абдумажидов аризаларнинг илтимосига биноан ташкилотимизга олиб келиб бердилар.
Бизни ташкилотимизга аризани топширишларидан максад улар куплаб махаллий ва юкори ташкилотларга ариза ёзганликлари учун тазйикка учраганликларидур.
Аризада айтилишича- «Усимликларни химоя килиш» ташкилоти рахбари А.Туйчибоев ва унинг тарафдорлари томонидан жуда куплаб конунбузарликларга йул куйилмокда экан.
Жумладан аризада ёзилишича улар бир неча ойлардан бири маошларини ололмай юрган бир пайтда биомахсулот ишлаб чикариш учун 30 тонна АРПА олинган лекин бу махсулотни 10 тоннадан ортиги узлаштирилиб юборилган. Натижада Тула биомахсулот етиштирилмай фермерларни норозилигига учрамокдалар.
Просмотров: 1087 | Дата: 24.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Copyright MyCorp © 2024
Архив записей