Якшанба, 22.12.2024, 13:13
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Феврал » 24 » Жиззахнинг янги ҳокими – карате ишқибози
21:01
Жиззахнинг янги ҳокими – карате ишқибози
Жиззахнинг янги ҳокими – карате ишқибози
Uznews – Бугун Жиззах вилоятида ҳоким алмашди. Муса Анорбоев истеъфога кетди, унинг ўрнини ёш Махмуд Холбўтаев, ўзининг фемерларга нисбатан шафқатсизлиги билан танилган ва «ноу-хау» сифатида норозиларга қарши каратистлардан фойдаланиб келган шахс эгаллади.

Шу лавозимда салкам икки йил, 2007 йилнинг мартидан буён ишлаб келган Жиззах вилоят ҳокими Мусса Анорбоевнинг ишдан олиниши, Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев иштирокида, тез ва бирдан амалга оширилди.

Жиззах вилоятидаги барча офатлар учун айбни Анорбоевнинг бўйнига қўйгач, Мирзиёев уни истеъфога жўнатди, кейин эса унинг ўрнига янги вилоят ҳокими – 37-ёшли Махмуд Холбўтаев, илгари ҳокимнинг қишлоқ хўжалик ишлари бўйича ҳоким муовини бўлиб келган шахсни тайинлади.

Жиззахнинг янги ҳокими – карате ишқибози
Uznews.net – Бугун Жиззах вилоятида ҳоким алмашди. Муса Анорбоев истеъфога кетди, унинг ўрнини ёш Махмуд Холбўтаев, ўзининг фемерларга нисбатан шафқатсизлиги билан танилган ва «ноу-хау» сифатида норозиларга қарши каратистлардан фойдаланиб келган шахс эгаллади.

Шу лавозимда салкам икки йил, 2007 йилнинг мартидан буён ишлаб келган Жиззах вилоят ҳокими Мусса Анорбоевнинг ишдан олиниши, Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев иштирокида, тез ва бирдан амалга оширилди.

Жиззах вилоятидаги барча офатлар учун айбни Анорбоевнинг бўйнига қўйгач, Мирзиёев уни истеъфога жўнатди, кейин эса унинг ўрнига янги вилоят ҳокими – 37-ёшли Махмуд Холбўтаев, илгари ҳокимнинг қишлоқ хўжалик ишлари бўйича ҳоким муовини бўлиб келган шахсни тайинлади.

Янгилик шундаки, вилоятга бугундан эътиборан, минглаб жиззахлик фермерларга, ўзининг қўпол аҳлоқи, ифлос тили, муштумзўрлиги ва жиноий иш усуллари билан танилган Маҳмуд Холбўтаев рахбарлик қилади.

«У биз учун ҳақиқий феодализмни ўрнатади, у жуда шафқатсиз одам», - дейди у ҳақда айрим жиззахлик фермерлар.

Янги ҳокимга таъриф бериш ҳақидаги илтимосга жавобан, фермерлардан бири у ўтказган йиғилиш тўғрисида гапириб берди. Бу йиғилишни собиқ ҳоким ўринбосари 2008 йилнинг 18 декабрида фермерлар билан ўтказаркан, уларнинг биридан бир неча йил бурун фермер хўжалиги учун олган ерини қайтариб беришни, бошқасидан ўз қарзларини тўлашини, учинчисидан эса пулларни бошқа банкка ўтказишни талаб қилган.

Бу талабларнинг барчаси ноқонуний ва ўта қўпол оҳангда янграрди. «У ҳаммага қичқирар,уятсиз сўзлар билан сўкар, давлат олдидаги қарзларини тўлолмаган фермерларнинг мулкини мусодара қилишга буйруқлар берарди. Давлат улар учун топширилган пахта ҳақини ҳисоб китоб қилмаганини айтиб, эътироз билдиришга уринган фермерларга қарата, қамоққа ташлаши ҳақида дўқ уриб уларнинг овозини ўчирарди», - Дея ҳикоя қилади учрашув ҳақида жиззахлик бир фермер.

Жиззах туманидаги ”Бобожон” фермер хўжалигида 10 гектар ерга эга бўлган Мамир Азимов ҳам шу йиғилишда иштирок этган. Холбўтаев президент Ислом Каримовнинг фермер хўжаликларини оптималлаштириш ҳақидаги қарорига кўра ундан ўз хўжалигини топширишини талаб қилган.

Бироқ, Азимовнинг сўзларига кўра, унинг қарздорлиги йўқ, унинг хўжалиги унумли йўлга қўйилган. Пахта тозалаш заводи эса ханузгача унинг ҳисобига 500 минг сўмини ўтказиб бермаган. Холбўтаевнинг талабларига қулоқ солмай, у президентга хат ёзишга қарор қилади.

Бунда у Каримовга қуйидаги саволлар билан юзланади:

- Мен Махмуд Холбўтаевнинг талабларига бўйсунишим керакми?
- Сенатор ва ҳоким ўринбосарининг ўзини фермерлар ва деҳқонлар билан қўпол муомала қилишига ҳаққи борми? Ахир бошқа ҳолатларда, юқори минбарлардан гапирганда у ва унга ўхшаганлар Ўзбекистон халқини боқаётганларни миннатдорлик билан эсга олишадику!
- Халқни боқаётганларга шундай муомала муносибми?
- Махмуд Холбўтаев ва унга ўхшаган амалдорларнинг бундай пўписалари ва талаблари қонунийми?

Мамир Азимовнинг Каримовга ёзган мактуби жўнатилганига анча бўлган, бироқ у ханузгача жавоб олгани йўқ.

Балки бугун унинг тайинланиши президентнинг жавобидир?

Айтиш керакки, Холбўтаевнинг вилоят хокимлигига тайинланиши унинг мансаб пиллапоясига илк бор кўтарилиши эмас. Вилоят ҳокими ўринбосари бўлгунига қадар бу қутурган одам Дўстлик тумани ҳокими бўлган, у ерда илк бор ўзининг қандай аҳлоқи борлигини, қўл остидагиларни қанчалик муте бир тарзда ушлай олишини намойиш этган.

2005 йилнинг 1 февралида 100 га яқин Дўстлик тумани фермерлари ҳокимлик биноси олдида, ерларининг ноқонуний мусодара этилишига қарши пикет уюштиришга уринишади. Ўшанда ҳоким фермерларга қарши профессионал каратистлар гуруҳини жўнатади, улар пикет жойига келиб барча намойишчиларни ўласи қилиб калтаклашади.

Кейин Холбўтаевнинг ғазаби маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиси Эгамназар Шаймоновга қаратилади, фермерлар норозилигининг уюштирилганини ундан кўришади. Шаймонов ўғирлаб кетилади ва шафқатсиз калтакланади, у ўз жаллодлари қўлидан қийинчилик билан қочишга муваффақ бўлади. Бу ҳодиса, Махмуд Холбўтаев буйруғига кўра уни ўлдириш учун амалга оширилганига унинг ишончи комил.

Бу ҳужумдан кейин Шаймонов қадрдон қишлоғига қайтишга юраги бетламайди, Тошкентда даволангач мамлакатдан чиқиб кетишга қарор қилади. Шаймонов агар Ўзбекистонда қолганида ҳам, бугунги кунда Жижжах вилояти ҳудудига қадам қўйишга журъат этолмасди.

Uznews.net
Просмотров: 938 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей