Чоршанба, 24.04.2024, 14:29
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Феврал » 24 » Мажбурий кўчманчи тиланчилар
20:56
Мажбурий кўчманчи тиланчилар
Владислав Хан Олмаотада; Uznews.net
 
Мажбурий кўчманчи тиланчилар
Uznews.23.02.09 – Қашшоқлик ва ишсизлик, умуман яшаш даражасининг пасайиб кетиши, нафақат малакали ишчилар ва мардикорларнинг, балки гадойларнинг ҳам Ўзюекистонни тарк этиб, бошқа мамлакатлардан тирикчилик қидиришга мажбур этмоқда. Шу зайл Тошкентнинг Бродвейида гадойлик қилувчи кимса Олмаотанинг Ипак Йўлида пайдо бўлди.

Бу Тошкентда 2004 йили бўлган эди. Кеч туша бошлаган эди, мен хотиним билан, тошкентликлар Бродвей деб атайдиган шаҳар марказидаги ҳиёбонда сайр қилардик.

Одатда у ерда, сайр қилувчиларнинг портретлари ёки шаржларини ярим соатда ишлаб беришни таклиф этувчи рассомлар йиғиларди. Ҳунармандлар савдога ўз асори атиқалари ва сувенирларини қўйишарди. Нумизматлар, филателистлар, китобдорлар. Ҳуллас, анча гавжум бир жой.

Сал нарироқда бир гадой ўтирарди. Улар ўзбек пойтахтида ниҳоятда кўп, айниқса лўлилар. Агар битта жиҳати бўлмаганида, биз унга эътибор ҳам қилмаган бўлардик, у корея миллатига мансуб эди, улар орасида гадойлар камдан кам учрайди.

Ҳаммага маълум, корейслар – меҳнатсевар халқ ва уларнинг анъанасида садақа сўраш йўқ. Бундан ташқари уларда, ҳудди ўзбеклардаги каби, бир бирини қўллаш кучли. Унинг фалажлик дардига мубталолиги, ҳаракатлари номутаносиб, овоз ифодаси шу даражада абгор эдики, биз унинг гапларини зўрға тушунардик.

Ҳафта ўтмай биз Олмаотага қайтдик. Ипак Йўли мавзейининг пиёдалар юрадиган сўқмоғида сайр қиларкан, гадойни кўрдик. Унинг садақага очилган пакетига бир қанча танга ташлаб, сайримизни давом эттирдик. Шунда бу гадой ўша, биз Тошкентда садақа берган корейс эканлигини эслаб қолдик!

Қайтиб келиб, уни суҳбатга чорладик. Нима учун келиб қолганини суриштирдик. У тошкентлик милиционерлар, унинг паспортини олиб қўйишгании, агар у 100 доллар келтириб берсагина қайтаришлари мумкинлигини айтди. Бунча пулни йиғиш учун унинг бир неча ойлаб гадойлик қилишига тўғри келарди.

Кимдир унга кетишни маслаҳат берди: «Қозоқлар тўғрироқ яшашади». Қандай қилиб унинг чегарани кесиб ўтганини ақлимга сиғдиролмайман. Ё унинг ташқи кўриниши чегарачиларнинг тош юрагини эритган, ёки чегарада контрабандачилар учун махсус йўллар бор. Нима бўлмасин у Олмаотага келиб қолди.

Маълум бўлишича, унинг исми шарифи Владислав Хан, 1967 йили туғилган. Яқин қариндошлари: бобоси ва бувиси қин кунларгача унинг қарамоғида бўлишган. Икки ойда бир марта уларга 200-300 доллардан жўнатиб турган, бироқ улар ҳозир қариялар уйида яшашмоқда.

Ота онаси ҳам тирик. Унинг сўзларига кўра – унинг отаси ҳам ногирон, қачонлардир боши шикаст еган, ҳозирги кунда руҳий шифохонада сақланмоқда. Онаси – маълумотига кўра тилшунос, бир қанча чет тилларини билади, жумладан инглиз ва испан тилини. Унинг бу билан фаҳрланиши сезилиб турарди.

Бир ярим йил аввал, Исройилга иш қидириб кетишдан олдин, у Олмоаотага келиб кетган. Унутмайди, қўнғироқ қилиб туради. Сўнгги бор у Янги йил арафасида қўнғироқ қилган. Владиславнинг сўзларига кўра, у оилада тўнғич фарзанд, унинг яна синглиси бор, у қариндошлариникида яшайди.

«Мен ундан пул олишни истамайман. Мен ўзимни ўзим таъминлайман», - дейди у ифтиҳор билан. Унинг сўзларига кўра, унинг ҳаёти мутлақо оғир эмас. Кунига 3-4 минг танга (20-26 АҚШ доллари) тушиб туради.

Ойига эса анча пул йиғилиб қолади. Бу унинг овқатланишига ва қарияларга ёрдамлашишига етади. У ўзига ўҳшаган қисматдоши билан квартира учун ойига 200 доллардан тўлайди.

Унинг «иш жойи» яқинида қаҳваҳона бор, раҳмдил официанткалар Владиславни қорнини тўйдиришади. Қишда, ичкарига кириб исиниб олишга руҳсат этишади, кунига 2-3 марта пластик стаканчада қаҳва беришади. У ерда хўрандалар кўп бўлса, у ўйин автоматлари залида исиниб олади.

Ўтган йили у йўқолиб қолди. Мен ҳатто ташвишлана бошлагандим, кейин у яна олдинги жойида пайдо бўлди. Маълум бўлишича, у ўз жойини ўзгартиришни истаб қолган. Остонага борган, бироқ у ер ёқмаган - совуқ. Ҳаммаси яҳши. Бироқ яна бир ёмон томони, – яқинда сотиб олган паспортини йўқотиб қўйган.

Яқин пайлардан бошлаб Олмаота патрул соқчилик полицияси ундан 2-3 минг танга товлай бошлаган. Бу уларнинг ўзбек миршабларига менгзайдиган томони.

Аксарият Ўзбекистонлик гадойлар Олмаотада тез тез учрашиб туришади. Биринчи галда бу лўлиларга таааллуқли. Мавсум баҳорда бошланади. Уларнинг айтишича, лўлиларнинг барони президент Ислом Каримов билан учрашган ва уларга бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб тиланчилик қилишга руҳсат берилган.

Бироқ, ўзи оч яшаётган ҳалқ уларга нима бера олиши мумкин? Шунинг учун улар нисбатан фаравон Қозоғистонга «ишлагани» келишади. Суҳбатда улар бу ерда, 2-3 бўлишса, Ўзбекистонда бир йил қийналмай яшашга пул топишади.

Садақадан тушган пулларга, уйларига бу ерда ҳарид қилган кийим бош, ун, макарон ва ўсимлик мойларидан ҳарид қилиб олиб кетишади. Табор бўлиб яшашади. Ёзда уларни Олмаота – Бишкек трассасида кўриш мумкин. Одамларнинг раҳмини келтириш учун улар ёш, ҳатто эмизикли болаларни кўтариб олишади.

Яқинда мени кўришга келган Фарғоналик танишларим, деҳқонлар қишлоқларда меҳнат ҳақларига комбикорм ва кунжара олишаётганини айтди. Натура ҳақида пул кўзда тутилмайди, яъни улар бунинг эвазига бирор нарса сотиб ололмайдилар, шунинг учун улар кунжарани истеъмол қилишга мажбур бўлишмоқда.

Яқинда эса, Олмаотанинг Кўкат бозоридаги мавзеида беш яшар набираси билан келган кампирни кўришган. Қор ёғаётгания қарамай у асфальтда ўтирарди. Унинг лўли эмаслиги шундай кўриниб турарди.

«Буви, қаердан бўласиз?» деб сўрадим. «Бухоро вилоятидан, ўғлим. Бу золим Каримов ва унинг шайкаси дастидан умуман яшаб бўлмай қолди. Одамларнинг куни садақага қолди. Менинг болаларим, Аллоҳга шукур дангаса эмас, бироқ уларнинг топгани тирикчиликка етмайди. Мана 86 ёшимда тиланчилик қилиб ўтирибман», - дея у оғир ҳўрсинди.

Uznews.ne
Просмотров: 1009 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей