Маррей:'Сиёсат хато бўлгани англаб етилаётганига
шукур қиламан'
Британиянинг
Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Маррей террорга қарши уруш ва унинг Марказий
Осиёда қандай амалга оширилгани борасидаги кескин танқидлари лавозимидан
четлатилганди.
Жаноб Маррей ўзининг
"Самарқанддаги қотиллик" китобида АҚШ ва Британиянинг террорга қарши кураш
йўлида, ўз таъбирича, Ўзбекистондаги диктатура билан ҳамкорлик қилгани ва ундан
қийноқлар йўли билан йиғилган маълумотларни қабул қилгани қаттиқ қоралаганди.
Би-би-си Крейг Маррейни суҳбатга тортган ва энди Британия террорга қарши уруш
"нотўғри" дейиш билан Марказий Осиёдаги сиёсати ҳам хато бўлганини тан олганини
англатадими деб сўраган: