Якшанба, 19.09.2021, 08:23
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 16 » Маррей:'Сиёсат хато бўлгани англаб етилаётганига шукур қиламан'
23:44
Маррей:'Сиёсат хато бўлгани англаб етилаётганига шукур қиламан'

Маррей:'Сиёсат хато бўлгани англаб етилаётганига шукур қиламан'

Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Маррей террорга қарши уруш ва унинг Марказий Осиёда қандай амалга оширилгани борасидаги кескин танқидлари лавозимидан четлатилганди.

 Жаноб Маррей ўзининг "Самарқанддаги қотиллик" китобида АҚШ ва Британиянинг террорга қарши кураш йўлида, ўз таъбирича, Ўзбекистондаги диктатура билан ҳамкорлик қилгани ва ундан қийноқлар йўли билан йиғилган маълумотларни қабул қилгани қаттиқ қоралаганди. Би-би-си Крейг Маррейни суҳбатга тортган ва энди Британия террорга қарши уруш "нотўғри" дейиш билан Марказий Осиёдаги сиёсати ҳам хато бўлганини тан олганини англатадими деб сўраган:

 Крейг Маррей: Мен нуфузли британ сиёсатчилари террорга қарши курашнинг маълум томонлари, жумладан Марказий Осиёдаги диктатор тузумларга дастак бериш сиёсати нотўғри бўлганини ўзаро суҳбатларда тан олишган деб ўйлайман. Дэвид Милибанд буни очиқчасига тан олмоқчи деб айтолмайман, у кўпроқ "террорга қарши уруш" ибораси нотўғри тасаввур уйғотганини айтмоқчи бўлди. Лекин аслида ташқи сиёсат ислоҳотига Марказий Осиёга қаратилган сиёсатдаги ўзгариш ҳам киради. Ҳозирда ҳукумат қурол кўтариб урушга кириш кайфиятидан қайтган, бироз ҳовуридан тушган ва охирги йилларга назар ташлаб, фикр юритмоқда. Улар сиёсатимизда катта хатолар қилинганини англаб етишган.

 Би-би-си: "Гардиан"га кўра, Британия расмийлари "террорга қарши уруш" иборасидан ўзларини икки йилча аввал йироқлаштиришни бошлашганди. Сиз улар ўз хатоларини англаб етган деяпсиз. Бу қандай хатолар эди? Ва уларни англаб етишда Сизнинг танқидларингиз қанчалар аҳамиятли бўлди деб ўйлайсиз?

 Крейг Маррей: Менимча, улар мусулмон аҳолига қарши янада кўпроқ адолатсизликларнинг бир қисми бўлиб қолишгач, бунинг хато бўлганини англаб етишди. Сиз бу адолатсизликлар сирасига Ироқдаги Абу Ғрайб қамоқхонасида амалга оширилган қийноқларни, Гуантанамо Бэйни, Ироқдаги оддий одамларнинг нобуд бўлиши, Марказий Осиёдаги диктаторларни қўллаб-қувватлаш сиёсатини киритишингиз мумкин. Британ сиёсатчилари айнан мана шу сиёсатлари мусулмонларнинг Британия хукуматига бўлган нафратига сабаб бўлаётганини англашди. Бу сиёсат, аксинча, исломий экстремизмни янада кучайтириши, террорга қарши уруш деган тушунча ҳеч қачон якун топмайдиган, доимий тушунчага айланиб қолиши, сон-саноқсиз одамлар ҳаётдан кўз юмишини сиёсатчилар тушуниб етишди. Мен одамлар буни англаб етишаётганига шукур қиламан.

 Би-би-си: Британия Ташқи ишлар вазири террорга қарши курашни қоралаб чиқиш билан яқинда АҚШ президенти сифатида қудратга келиши кутилаётган Барак Обаманинг сиёсатига мослашаётган бўлиши мумкинми, Сизнингча?

 Крейг Маррей: Ҳа, афсуски, Британия ташқи сиёсати ҳозирги ҳукумат қўли остида Американинг ташқи сиёсатига қул экани яна бир бор намоён бўлмоқда. Обама ташқи сиёсатдаги кайфият ва йўналишларни ўзгартириши кутилмоқда ва Милибанд ҳам Британия мавқеини Буш мавқеидан йироқлаштириб, Обаманикига яқинлаштиришга уринмоқда. Албатта, кўп одамлар ва хусусан, мен ҳам Обама Жорж Бушдан кўра яхшироқ ташқи сиёсат юритади деб ишонамиз. Аммо мени афсусга соладиган томони шуки, Буюк Британия каби буюк бир давлат Америка нима қилса шуни қилаяпти холос.

 Би-би-си: Сиз Британия ҳукуматининг Ислом Каримов билан ҳамкорлигини кўп қоралагансиз. Аммо Марказий Осиёда аслида ҳам исломий экстремистлар таҳдиди мавжуд деган қарашларга Сиз қандай қарайсиз? Ва агар террорга қарши уруш ҳамда ҳарбий усуллардан воз кечиладиган бўлса, унда исломий экстремистларга қарши қандай курашилиши керак?

 Крейг Маррей: Мен исломий экстремизмнинг келиб чиқишига диктатураларнинг ўзи сабабчи деб биламан. Мен ўзбек халқини анча яхши биламан. Агар ўзбек халқи ўз холига ташлаб қўйилса, улар олдида танлов пайдо бўлса, улар исломий эсктремистларга айланишига мен ишонмайман. Ўзбек халқининг аксар қисми ўзи учун фаровонроқ ҳаётни яратишни истайди, улар турмушлари қаттиқ назорат остида бўлмаган мамлакатда яшашни истайдилар, улар ҳукумат аралашувларисиз ва ҳукумат одамларининг тажовузи билан мулкларидан ажралиб қолмасдан, ўз ерларига эга бўлиш, ўз бизнесларига эга бўлишни хоҳлайдилар. Ўзбек халқи яшашни, пул топишни хоҳлайди. Агар улар озод халқ бўлганларида, улар ҳеч қачон исломий эсктремизмни танламаган бўлардилар, бу тушунчалар мутлақ барбод бўлган бўларди

Просмотров: 765 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей