Шанба, 20.04.2024, 00:17
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 16 » "террорга қарши уруш" ғояси янглиш ва хато бўлган
23:51
"террорга қарши уруш" ғояси янглиш ва хато бўлган

Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Милибандга кўра, "террорга қарши уруш" ғояси янглиш ва хато бўлган.

Бу Британиянинг энг юқори даражали дипломати томонидан Президент Буш сиёсати борасида қилинаётган энг кескин танқиддир.

Би-би-си мухбирига кўра, жаноб Милибанднинг баёноти Президент Буш сиёсатидан юз ўгиришни англатади.

Аммо танқидчилар, ушбу баёнот Президент Буш маъмурияти Оқ Уйни тарк этишига саноқли кунларгина қолганида янграганига эътибор қаратишмоқда.

Жаноб Милибанд Британиянинг "Гардиан" рўзномасида чоп этилган мақоласида "террорга қарши уруш" ибораси ягона бир глобал душман мавжуд экани хусусида "нотўғри" тасаввур бергани ва мамлакатларни асосан ҳарбий соҳага эътибор қаратишга ундаганини айтган.

Унга кўра, аслида барча террорчи гуруҳлар, жумладан, Ал-Қоида, Лашкари Тойиба ва ё Ҳизбуллоҳ гуруҳларининг мақсадлари турлича ва улар ўзаро тарқоқлар.

Президент Буш сиёсатини шакллантирган "террорга қарши уруш"ни қаттиқ қоралаган Британия Ташқи ишлар вазирига кўра, энди Ғарб ўзига қарши турган таҳдиддан қурол билан қутула олмайди.

"Гардиан" рўзномасидаги мақоласида жаноб Милибанд: "...тарих бу сиёсат эзгуликдан кўра кўпроқ ёвузлик олиб келгани борасида ҳукм чиқаради", дейди.

Унинг айтишича, террорга қарши дея олиб борилаётган уруш стратегияси самарали бўлмаган, аксинча, у тарқоқ гуруҳларни ўзаро бирлаштириб, Ғарбга қарши ягона мақсад учун курашишларига сабаб бўлган.

"Террор гуруҳларини бир қолипга солиб, эзгулик ва ёвузлик, эсктремист ва мўътадиллар ўртасида оддий чегараларни чизар эканмиз, аслида ягона мақсадга эга бўлмаган террор гуруҳларини янада ўзаро яқинлашишига сабаб бўламиз", дейди Милибанд жаноблари Буш даври сиёсатига ишора қилар экан.

Жаноб Милибанд: "Терроризм ҳалокатли тактикадир, у бир институт ёки мафкура эмас", дейди.

Британия Ташқи ишлар вазирига кўра, террорга қарши кураш сиёсати террор таҳдидига қарши асосан ҳарбий йўл билан курашиш тўғри деган ишончни туғдирган, яъни экстеримстларни излаб топиб, ўлдиришни назарда тутган.

Бироқ жаноб Милибанд Америка қўмондони Генерал Дэвид Петрэуснинг "Ироқдаги Ғарб коалицияси исёнчилик ва қўзғолонлардан одамларни ўлдириш билан қутула олмайди" деган сўзларини келтиради.

Британия Ташқи ишлар вазири Милибандга кўра, демократик давлатлар терроризмга қонуннинг устиворлигини намойиш қилиш билан жавоб беришлари керак.

 У мазкур баёнотини Гуантанамо Бэй қамоқхонаси тажрибаси ва у ердаги тергов ва амалиётларнинг қонунга хилоф равишда олиб борилганига ва бу билан қонун устиворлиги ҳурмат қилинмаганига ишора қилади.

 2001-йил 11-сентбрь ҳужумлари ортидан Буш маъмурияти террорга қарши курашаётганини айтаркан, ҳарбий ишғолни амалга оширган, айбланувчиларни ҳибсда маҳкамасиз узоқ вақт ушлаб туриш ҳамда инсон ҳуқуқлари гуруҳлари "қийноқ" дея таърифлайдиган бешафқат тергов усулларидан фойдаланган.

Бироқ Оқ Уйга кўчиб ўтиши кутилаётган Обама маъмурияти "террорга қарши уруш" иборасида воз кечиши ва ҳарбий соҳага камроқ диққат қаратадиган сиёсатни қўллаши кутилади.

Просмотров: 774 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей