Шанба, 20.04.2024, 07:55
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 08
Норвегиянинг Ставангер шахрида Исроил харакатига қарши нозолик намоиши бўлиб ўтди


Просмотров: 833 | Дата: 08.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

ЕИ жангларни тўхтатишга чақирди

05.01.2009
Европа Иттифоқининг Яқин Шарққа борган делегацияси Исроил ва Ҳамас ўртасидаги жангларни тўхтатишга чақирди.

Бу ҳақда Қоҳирада иттифоқнинг жорий раиси бўлмиш Чехия Ташқи ишлар вазири Карел Шварценберг баён қилди.

Франция Ташқи ишлар вазири Бернар Кушнер Ғазо Минтақасида “гуманитар вазиятнинг кескинлашганидан” чуқур таассуф билдирди.

Европа Иттифоқи делегацияси Қуддус, Рамаллоҳ ва Амманга ҳам боради.

Франция Президенти Николя Саркозининг душанба куни Яқин Шарққа бориши кутилмоқда. Париж раҳбари бошқа давлатларни ҳам Ғазода сулҳга эришиш ташаббусига қўшилишга чақирмоқда.
Просмотров: 762 | Дата: 07.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Чехия ҳукумати узр сўради

05.01.2009
Европа Иттифоқи жорий раиси Чехия аввалроқ Исролининг Ғазога ҳужумини “мудофаа мақсадларида амалга оширилмоқда”, дея тасвирлагани учун узр сўради.

Чехия Ташқи ишлар вазири Карел Шварценберг бу ҳақдаги изоҳ “жуда жиддий хато” бўлганини айтганидан кейин Чехия президенти вакили Йиржи Франтишек Потузник расмий узр билдирилган баёнотни эълон қилди.

Ливиядаги Қаддафий жамғармаси Чехия расман узр сўрамаса, Прага билан алоқаларни узиш борасида расмий Триполига босим ўтказишидан огоҳлантирган эди
Просмотров: 809 | Дата: 07.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Хаманеи Ироқни огоҳлантирди

05.01.2009
Эроннинг олий руҳоний етакчиси Оятуллоҳ Али Хаменеи Ироқни Қўшма Шататлар билан имзолаган хавфсизлик келишуви оқибатларидан огоҳлантирди.

Ўтган ойда имзоланган келишувга биноан АҚШ қўшинлари 2011 йилгача Ироқдан тўла олиб чиқиб кетилади.

ИРНА агентлигининг хабар қилишича, Хаменеи Ироқ Бош вазири Нури ал-Маликийни Американинг ваъдаларига ишонмаслик кераклиги ҳақида огоҳлантирган.

Теҳронга қилган сафарида Нури ал-Маликий Эрон иқтисодий алоқаларни ривожлантириш орқали урушдан азият чеккан Ироқни қайта тиклашга кўмаклашишига умид билдирган эди
Просмотров: 761 | Дата: 07.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Эрон ва афғон ёшлари Ғазо жиҳодига қўшилмоқчи

06.01.2009
 Расмий хабар агентлигига кўра, эронлик 70 мингдан ортиқ талаба Исроилга қарши худкуш ҳужумлар уюштириш учун кўнгилли бўлиб ёзилган, лекин президент Маҳмуд Аҳмадийнажод худкуш кўнгиллилар аризасига жавоб бермаган.

ИРНА агентлигининг хабар қилишича, радикал қарашдаги талабалар етакчиси Исмоил Аҳмадий талабалар Ҳамас томонида туриб, Исроилга қарши курашга истак билдирганини баён қилган.

Айни пайтда афғонистонлик 2000 ўсмир Ғазога бориб фаластинликлар сафида яҳудийларга қарши курашга иштиёқ билдирган.

Бу ҳақда Афғонистон парламентининг Ғазо можаросига бағишлаб ўтказилган махсус мажлиси чоғида маълум бўлди.

Афғон депутатлари мажлис якунида қабул қилган ўз баёнотларида шунингдек¸ Исроил Фаластин ерларини босиб олишда давом этар экан, мусулмон ерларини ҳимоя қилишнинг дунë бўйлаб мусулмонлар қўзғолонига айланиб кетиш эҳтимолидан ҳам огоҳлантирдилар.
Просмотров: 745 | Дата: 07.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Туркия халқаро ҳамжамиятдан норози

06.01.2009
Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроилнинг Ғазодаги агрессияси ва халқаро ҳамжамиятнинг мазкур бўҳронга жиддий ёндашмаётганини кескин қоралади.

Парламент аъзолари билан учрашувда чиқиш қилган Туркия бош вазири Исроил ҳаракатларини жирканч ва тарих варақларидаги қора доғ дея таърифлади.

Бундан ташқари Ражаб Тоййиб Эрдуғон Грузия ва Россия можаросига зудлик билан ўз муносабатини билдирган давлатларнинг Ғазо борасида ҳамон сукут сақлаётганидан таажубда эканини билдирди.
Просмотров: 757 | Дата: 07.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

ҲРУ: "Босим кучайиши лозим!"

Ҳозирча Ўзбекистон ҳукумати Солижон Абдураҳмоновни озод қилиш ҳақидаги халқаро ҳамжамият сўровларини қондириш фикридан йироқ кўринади.

Просмотров: 877 | Дата: 07.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Ҳибсга олинган қозоқ журналисти очлик эълон қилди

07.01.2009
 Қозоғистонда Миллий хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олинган мустақил журналист очилик эълон қилди.

“Олмаота-инфо” газетаси бош муҳаррири Рамазон Есергепов 6 январ куни Тараз шаҳрида яширинча ҳибсга олинган эди.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик хизматига кўра, Рамазон Есергепов “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуни 2-боби 3-бандига зид равишда иш тутгани, ўз лавозимини суиистеъмол қилиб, мамлакат сирларини ошкор қиладиган ҳужжатларни ўз мақоласида келтиргани боис жиноий жавобгарликка тортилган.
Просмотров: 769 | Дата: 07.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Бюджет бору шаффофлик йўқ

Очиқ жамиятларда давлат ғазнасига тушаëтган пулнинг қаердан келиб¸ ундан сарфланаëтган маблағнинг қаерга кетаëтгани борасида жамоатчиликка мунтазам ҳисоб бериб борилади.

07.01.2009
Сарвар Усмон

Президент Каримов томонидан имзоланилган 2009 йилги Ўзбекистон давлат бюджетида киримнинг қайдан кириб¸ чиқимнинг қайга кетаëтганига оид рақамлар яна йўқ.

Бундан бир ой муқаддам "Кабар" ахборот агентлиги Ўзбекистоннинг 2009 йил бюджети 491 миллиард 600 миллион сўмлик камомад билан ёпилгани тўғрисида хабар қилган эди.
Просмотров: 991 | Дата: 07.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Деҳқон " қон йиғлаяпти"

Бир парча бўлсин ер¸ азал-азалдан ўзбек деҳқони учун ҳаëт манбаи бўлиб келган.

07.01.2009
Садриддин

"Деҳқонни урма¸ сўкма¸ ерини тортиб ол!" Шу ақидага амал қилаëтган ўзбек маъмурлари нони ҳам¸ оши ҳам ери бўлиб келган деҳқонни сўнгги насибасидан жудо қилмоқдалар.

Хоразм вилоятидаги Хазорасп туманининг Саноат қишлоғида яшовчи Казанбой Матмуродов бир парча ери тортиб олинган кўплаб ўзбекистонлик деҳқонлардан бири.
Просмотров: 856 | Дата: 07.01.2009 | Рейтинг: 3.0/2

Пора берган ҳам¸ олган ҳам доғда қолди

Транспарэнси Интернашнл ташкилоти ҳисоботида қайд этилишича¸ олий таълим соҳаси Ўзбекистонда энг коррупциялашган тизим ва болаларини талабалар сафига қўшиш учун аксар ота-оналар минглаб доллар пора беришга мажбур.

Просмотров: 896 | Дата: 07.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Copyright MyCorp © 2024
Архив записей