Чоршанба, 24.04.2024, 05:15
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 8 » Бюджет бору шаффофлик йўқ Очиқ жамиятларда давлат ғазнасига тушаëтган пулнинг қаердан келиб¸ ундан сарфланаëтган маблағнинг қаерга кетаëтг
23:31
Бюджет бору шаффофлик йўқ Очиқ жамиятларда давлат ғазнасига тушаëтган пулнинг қаердан келиб¸ ундан сарфланаëтган маблағнинг қаерга кетаëтг

Бюджет бору шаффофлик йўқ

Очиқ жамиятларда давлат ғазнасига тушаëтган пулнинг қаердан келиб¸ ундан сарфланаëтган маблағнинг қаерга кетаëтгани борасида жамоатчиликка мунтазам ҳисоб бериб борилади.

07.01.2009
Сарвар Усмон

Президент Каримов томонидан имзоланилган 2009 йилги Ўзбекистон давлат бюджетида киримнинг қайдан кириб¸ чиқимнинг қайга кетаëтганига оид рақамлар яна йўқ.

Бундан бир ой муқаддам "Кабар" ахборот агентлиги Ўзбекистоннинг 2009 йил бюджети 491 миллиард 600 миллион сўмлик камомад билан ёпилгани тўғрисида хабар қилган эди.

Президент Каримов 29 декабр куни имзолаган бюджетга оид қарор тўғрисида хабар берган манбалар бюджетнинг камомад билан ёпилганини билвосита айтган, лекин унинг ҳажми тўғрисида маълумот бермаган.

"Кабар" ахборот агентлигига кўра, 2009 йил бюджетининг киримлар қисми 10 триллион 421 миллиард сўм (тақрибан 6 миллиард 947 миллион АҚШ$), чиқимлар қисми эса, 10 триллион 913 миллиард сўм (тақрибан 7 миллиард 275 миллион АҚШ$) миқдорида белгиланган.

Айтилган рақамларнинг кейингисидан олдингисини айирсак, биринчи абзацда келтирилган рақам – камомад ҳажми келиб чиқади: 491 миллиард 600 миллион сўм (тақрибан 328 млн. АҚШ$)

Бу рақамлар давлатнинг чўнтаги ёнидан ҳам ўтолмайдиган оддий тингловчига ҳеч нарса бермаслиги аниқ. Шунинг учун бюджет тўғрисидаги энг содда саволларимизга жавоб олиш мақсадида Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги билан боғландик.

Вазирликнинг ўзини таништирмаган ходими, мамлакатнинг бошқа расмийларидек, маълумот беришни истамади.

- Президентнинг 1024 сонли янги қарори чиқдию. Ўшанда ëзилган ҳаммаси¸ деди Молия вазирлиги вакили.

Билмоқчи бўлаётганимиз эса, айнан ўша қарордан пайдо бўлаётган саволлар жавоби эди.

Бюджет нима учун камомад билан ёпилди?

Нима учун 2008 йилги бюджет ҳам камомад билан ёпилган эди?

Бу йилги камомадни ўтган йилдан ортиб қолган пул билан қопламоқчисизлар, бас шундай экан, камомад билан ёпилган бултурги йилги бюджетдан қандай қилиб пул ортиб қолди?

Бу саволлар мутахассисларга, балки, кулгили туюлар, бироқ оддий тингловчига қизиқ бўлиши табиий.

Молия вазирлиги сайтидан 2004 йил бюджети ижроси тўғрисидаги маълумотларни топдик. Улар билан танишар эканмиз, яна бир қатор саволлар пайдо бўлдики, уларни наманганлик саноатчи, Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати, муҳожиратда яшаётган Абдувоҳид Паттаевга бердик.

Озодлик: Мана 2004 йилнинг бюджет рақамлари қўлимда турибди. Бу ерда даромад қисмида фақат солиқлар кўрсатилган. Лекин оддий ўзбекистонлик буни ўқийдиган бўлса¸ "Сотилаëтган газнинг пули¸ олтиннинг пули¸ пахтанинг бу ерда нимага кўрсатилмаган?" деб сўраши мумкин. 

Абдувоҳид Паттаев: Бу Ўзбекистон раҳбариятининг олиб бораëтган сиëсатга боғлиқ. Агар Ўзбекистон раҳбарияти Ўзбекистон халқига қайси соҳалардан даромад олинаëтганлигининг ахборотини бериб туришни истаса¸ шундай қилиши керак.

Олтиндан бунча даромад олдик¸ пахтадан бунча даромад олдик¸ газдан бунча даромад олдик деб кўрсатиб туриши керак.

Озодлик: Шу учаласидан тушган пул кўрсатилмаса ҳам бюджет ëпилаяпти. Демак¸ у бюджет деб ҳисобга олинмас экан¸ газ¸ олтин¸ пахтанинг пули қаерда туради?

Абдувоҳид Паттаев: Ўша бюджетнинг ичида туради. Алоҳида ҳисобот билан кўрсатилмаслиги мумкин¸ лекин ўша пулнинг ҳаммаси бюджетнинг ичида бўлади. Усиз бюджет тузилмайди.

Озодлик: Нима учун яширади? Масалан¸ Россиянинг кейинги 5-6 йил ичида нефт қимматлагани боис нефтдан қанча пул ишлаб олганини ҳамма россияликлар билади. Тўғрими¸ нотўғрими ҳар ҳолда қандайдир рақамлар эълон қилинади. Шу Ўзбекистонда нима учун эълон қилинмайди?

Абдувоҳид Паттаев: Бу Ўзбекистон ҳукуматининг ўз сиëсати. Менинг фикримча¸ эълон қилинса яхши бўлади. Валюта жамғармаси¸ олтин жамғармаси агар халққа етказиб турилса¸ халқнинг ҳукуматга нисбатан ишончи кўпаяди.

Бу халққа етказилмаса¸ буни халқ билмайди ва ўзича ҳар хил фикрларга бориши мумкин. Шунинг учун менимча унинг кўрсатилгани яхши.

Масалан Россия ҳукуматининг олтин жамғармаси 1 миллиардга кўпайди ë камайди деб деярли ҳар кун эълон қилинади.

Бу нарсани халқ билиб турса¸ ҳукуматнинг қилаëтган ишини кўриб туради ва унга баҳо бериб туради.

Гап ошкоралик устида борар экан, шу ўринда Ўзбекистон Олий мажлиси депутатларидан бирининг Озодлик мухбирига икки йил муқаддам айтганлари ёдимга тушиб кетди.

Ўшанда ҳам гап бюджет ҳақида кетган, депутат мухбирнинг "Конкрет рақамлар келтира оласизми?" деган саволига "Бюджетда рақам муҳим эмас, муҳими – бюджетимизнинг ижтимоий ҳимояга йўналтирилганидир!" деб жавоб берган эди пафос билан.
Просмотров: 992 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей