Жума, 29.03.2024, 13:18
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 8 » Ҳибсга олинган қозоқ журналисти очлик эълон қилди
23:34
Ҳибсга олинган қозоқ журналисти очлик эълон қилди

Ҳибсга олинган қозоқ журналисти очлик эълон қилди

07.01.2009
 Қозоғистонда Миллий хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олинган мустақил журналист очилик эълон қилди.

“Олмаота-инфо” газетаси бош муҳаррири Рамазон Есергепов 6 январ куни Тараз шаҳрида яширинча ҳибсга олинган эди.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик хизматига кўра, Рамазон Есергепов “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуни 2-боби 3-бандига зид равишда иш тутгани, ўз лавозимини суиистеъмол қилиб, мамлакат сирларини ошкор қиладиган ҳужжатларни ўз мақоласида келтиргани боис жиноий жавобгарликка тортилган.

Маълум бўлишича, журналист ўтган йил ёзган мақоласида Жамбул вилоят Миллий хавфсизлик хизмати ходимларидан бирининг журналистга яширинча берган ҳужжатлардаги маълумотлардан фойдаланган.
Просмотров: 767 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей