Қашшоқлик туфайли анемия чекинмаяпти
Меҳрибон 24.01.2009
Ўзбекистонда амалга оширилаётган витаминли ун бўйича миллий дастур бу
йил ниҳоясига етаётган бўлса-да, мамлакатда анемия билан оғриётганлар
сони камаймаган.
Хоразм вилоятининг
Урганч шаҳрида яшовчи 28 ёшли Бибиражаб икки фарзанднинг онаси. Айни
пайтда у учинчи фарзандига ҳомиладор.
Бибиражаб
ҳам хоразмлик аксар ҳомиладор аёллар сингари анемия касаллиги билан
оғриган. Бибиражаб анемияга қарши витаминли ун истеъмол қилиш
лозимлигини яхши билса-да, ҳеч қачон бундай ун харид қилмаган.