Главная » 2009»Январ»11 » ЎЗБЕКИСТОН ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИНИНГБ А Ё Н О Т И
08:02
ЎЗБЕКИСТОН ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИНИНГБ А Ё Н О Т И
ЎЗБЕКИСТОН ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Б
А Ё Н О Т И
Биз, Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари ўтган вақт ичида
«Ўзбекистон ҳукумати раҳбарларининг Европа давлатларибиланалоқаларни яхшилашгаҳаракати
сифатидаҳуқуқ ҳимоячиларигатазйиқларни камайтирди» деган фикрдан тамоман
йироқмиз. Аксинча,улар мамлакат
ичкарисида фаолият юритаётган саноқлигина ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳам йўқотиш
мақсадида эканликлари кундан-кун ойдинлашиб бормоқда. Бундай дейишимизга
етарлича асосимиз бор. Кечагина тарих саҳифаларидан жой олган йилнингсўнгги ойида бир қатор ҳуқуқ ҳимоячилари
турли хилдаги тазйиқларга учради. Масалан, 18 декабрь куниҳуқуқ ҳимоячиси Мамир Азимов вилоят
ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича муовини Махмуд Холбўтаев томонидан фермерлик
ерини тортиб олиш мақсадида қилинган тазйиққа учраганди.Кузатиб қўйган йилимизнингсўнгги кунларидаЎзбекистон халқаро инсон ҳуқуқлари жамиятининг
Жиззах вилоятбўлимии бошлиғи
ЗиёдуллаРаззоқовни Зарбдор
туманидабўлиб ўтган йиғилишларнинг
бирида Зарбдор туман ҳокими Ўскан Азимов томонидан “терорист” деб эълон
қилингач, 2008 йил 30 декабрь куни ишдан ҳайдашди. Айни кунларда, яъни 5 январь
куни Бўстон шаҳарчаси, Шодлик фуқаролар йиғини раиси Қувондиқ Абдураззоқов
ҳуқуқ ҳимоячиси Зиёдулла Раззоқовга телефон қилиб, роса ҳақоратлаган.
”Агарчиқишларингни тўхтатмасанг,
Мамаражаб Назаров (камалиб чиққан ҳуқуқ ҳимоячиси) ва Муҳиддин Қурбоновларнинг
(чет давлатга чиқиб кетишга мажбур бўлган) кунини бошингга соламан. Ё Европага
қочиб кетасан, ёки қамаласан” дея таҳдид килган у.
2009 йил 3 январь куни Пахтакор туманига қарашли Чаманзор
қишлоғидагигаз ва электр
тармоқларининг ниҳоятда тақчиллиги сабабли бўлиб ўтган норозилик акциясидаэса Пахтакор туман ИИБ бошлиғи Тўлқин
(фамилиясини айтмаган) ҳуқуқ ҳимоячиси Саида Қурбоновани “Бўлиб ўтаётган
норозилик акциясининг ташаббускори сизсиз ”дея айблаган ва ўта қўпол муносабатда бўлиб, «Ҳали кўрсатаман» қабилида
муомила қилган. Маҳаллий ҳукуматнинг бундай ҳаракатлариданмамлакат ичкарисида фаолият юритаётганҳуқуқ ҳимоячиларига нисбатан бўлаётган
тазйиқлар яқин вақтлар ичидатўхтатилмаслиги кўриниб турибди. Биз, жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиларига
нисбатан тазйиқлартурли хилкўринишларда янада кучлироқ давом этади,
деган фикрдамиз.
Яқин
йиллар ичида самарқандлик Норбой Холжигитов, марғилонлик Муътабар Тожибоева,
гулистонлик Азам Фармонов ва Алишер Караматов, жиззахлик Мамаражаб Назаров,
Насим Исоқов, Ихтиёр Ҳамроев, Жамшид Каримов, бухоролик Юсуф Жума, нукуслик
Солижон Абдураҳмонов, тошкентлик Аъзам Турғунов ва бошқа бир қатор ҳуқуқ
ҳимоячилари қамоққа ташландилар ва бу билан ҳукумат ўзгача фикрлайдиган
одамларга нисбатан чидамсиз эканини тўлиқ кўрсатди. Янги йилда бу саф яна
жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячилари ҳисобига кенгайиши мумкинлигини кўрсатувчи
ҳодисалар кўпайиб бормоқда.
Барчага маълум нарса: ҳуқуқ ҳимоячилари ҳукумат
доираларидан ягона нарсани – улар ўз конституцияси ва қонунларини бузмасликни,
ҳар бир инсон ва унинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишни талаб қиладилар уларнинг ўзга
муддаоси йўқ; ҳукумат доираларининг конституция ва қонунларни, ва демак, инсон
ҳуқуқларини муттасил оёқости қилаётган мулозимлари эса бунга орқадан пойлаш,
ишдан бўшатиш, ҳақоратлаш ва қўрқитиш, тўҳмат-бўҳтонлар уюштириш, кўчириб
юбориш, калтаклаш, қамаш билан жавоб бермоқдалар.