Салафийлар баҳсга сабаб бўлди
Тожикистон масжидларида Салафия оқими вакиллари энди бошқалар ажралиб турувчи шаклда намоз ўқимайдиган бўлди.
09.01.2009
Гулнора Равшан
Тожикистон Олий суди қарори билан Cалафия диний оқимининг мамлакат
ҳудудида таъқиқланиши жамоатчилик ўртасида қизғин баҳсларга сабаб
бўлмоқда.
Мухолифатдаги
Тожикистон Ислом уйғониш партияси расмийси Сайидумари Ҳусайни Олий
суднинг бу қароридан ташвишда эканини айтди.