Жума, 26.04.2024, 23:07
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 13 » Ўзбекистон Ҳуқуқ Ҳимоячилари Ассоциацияси БАЁНОТИ
18:59
Ўзбекистон Ҳуқуқ Ҳимоячилари Ассоциацияси БАЁНОТИ

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари Ассоциацияси

БАЁНОТИ

 

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Мирзаобод туман бўлими раиси Алишер Караматов Қарши шаҳрида жойлашган жазони ўташ УЯ 64/49 колониясидан Тошкентдаги қамоқхона касалхонаси ҳисобланган УЯ 64/18 (Сангород)га сил касалига чалинганликда гумон қилиниб, оғир

ахволда олиб келинган. Унинг турмуш ўртоғи Намуна Караматованинг айтишича, Сангород шифокорлари бу диагнозни тасдиқлашган: унинг ўпкасида қон сизиб чиқаётган икки каверна (тешик) борлиги аниқланган. Ассоциациянинг барча аъзолари баланд бўйли, алпомишсифат Алишер

Караматовни яхши билишади. У қуруқсуяк бир одамга айланиб қолганини биз дил оғриғи билан эшитдик. Бу – Ўзбекистондаги бирорта қамоқхона маҳбусларни сақлаш шароитлари бўйича халқаро нормаларнинг энг минимал талабларига ҳам жавоб бермаслигининг натижасидир. Маҳбусларга нисбатан ўтказилаётган қийноқ ва хўрлашлар, уларга берилаётган овқатнинг ўта сифатсизлиги ва малакали тиббий ёрдамнинг йўқлиги ўз ишини қилмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати яқин кунларда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг БМТ томонидан қабул қилиниши кунининг 60-йиллигини кенг нишонлашни мўлжалламоқда. Қамоқхоналарда Алишер Караматовга ўхшаш ўн минглаб мутлақо айбсиз одамларнинг қолаётгани аслида ўзбек ҳукумати

ўз халқи ва халқаро демократик ҳамжамиятни кенг кўламда ва боплабалдашни мақсад қилиб қўйганлигини яққол кўрсатиб турибди.

Алишер Караматовга озодлик!

Барча сиёсий маҳбусларга озодлик!

Барча виждон тутқунларига озодлик!

Просмотров: 785 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей