Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари Ассоциацияси
БАЁНОТИ
Маълум
бўлишича, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Мирзаобод туман бўлими
раиси Алишер Караматов Қарши шаҳрида жойлашган жазони ўташ УЯ 64/49
колониясидан Тошкентдаги қамоқхона касалхонаси ҳисобланган УЯ 64/18
(Сангород)га сил касалига чалинганликда гумон қилиниб, оғир
ахволда
олиб келинган. Унинг турмуш ўртоғи Намуна Караматованинг айтишича,
Сангород шифокорлари бу диагнозни тасдиқлашган: унинг ўпкасида қон
сизиб чиқаётган икки каверна (тешик) борлиги аниқланган. Ассоциациянинг
барча аъзолари баланд бўйли, алпомишсифат Алишер