Якшанба, 22.12.2024, 07:55
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 27 » Солижон Абдураҳмонов Журналистга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди
23:07
Солижон Абдураҳмонов Журналистга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди
Солижон Абдураҳмонов
 
Журналистга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди
Uznews.26.03.09 – 25 март куни Қорақалпоғистон Олий суди, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган журналист Солижон Абдураҳмоновга чиқарилган ҳукмни қайтадан ҳеч бир ўзгаришсиз ўз кучида қолдириш ҳақида қарор чиқарди. Ҳатто бундай қарор чиқарилишининг сабаби бир оғиз изоҳлаб ҳам ўтилмади.

Қорақалпоғистон Олий суди назорат комиссияси Uznews.netнинг 58 ёшли мухбири Солижон Абдураҳмонов ишини, бу сафар Ўзбекистон Олий суди ёзишмасига кўра қайта кўриб чиқаркан, тағин бирламчи инстанция ҳукмини тасдиқлади.

Бунга кўра 2008 йилнинг октябрида журналист ўта йирик миқдорда наркотик моддаларни сотишга уринишда айбланиб ўн йилга озодликдан маҳрум этилган, гарчи тергов пайтида, унинг айби исботланмаган эди.

Абдурахмоновнинг ўзи ва унинг ҳимояси, 7 июнь куни унинг машинасидан наркотикларнинг топилиши – бу мустақил журналистик фаолиятни тўхтатишга қасд қилган ҳуқуқ тартибот идоралари уюштирган фитна эканлигини айтишган эди.

Бироқ суд на журналист ва на унинг адвокати келтирган далилларини тингламади, шунингдек журналист иши билан шуғулланган Нукус терговчиларининг чалкаш ва зиддиятли кўргазмаларига ҳам эътибор бергани йўқ.

Нукус ШИИБ ходимлари Абдураҳмоновга гиёҳвандфурушлик айбини қўйишга ягона сабаб, тергов пайтида унинг гиёҳванд истеъмол қилмаслиги бўлганлигини очиқдан очиқ эътироф этишди.

Нима учун, наркотик солинган пакетлардан бармоқ излари олинмаганлиги сабабини эса, терговчи, уларни чанг босганлиги ва дактилоскопик экспертиза ўтказишдан мантиқ йўқлиги билан изоҳлади. Журналистнинг машинасини текширувдан ўтказишни рад этиш эса, унинг узоқ вақт қуёшда қолиб кетгани ва ундаги барча излар йўқолгани билан изоҳланди.

Бутун тергов давомида терговчилардан бирортаси ҳам, Абдураҳмоновнинг қаердан 114,18 грамм марихуана ва 5,89 грамм қора дори олиши мумкинлиги билан қизиқиб ҳа кўргани йўқ, деди судда журналист.

Гарчи бир неча кун давомида терговчилар журналистнинг мусодара этилган компьютерида сақланган материалларни кўчириш, уларни тахлаш билан овора бўлишди ва унга унинг журналистик ишига оид, таҳририят ва бошқа ҳамкасблари Билан алоқасига оид саволлар беришди.

«Иш мутлақ уйдирилган эди, буни ёш бола ҳам аниқлай оларди, бироқ, кўринадики, бу иш Олий суд ҳуқуқшуносларининг қўлидан келмас экан, - дейди журналистнинг адвокати ва акаса Бахром Абдурахмонов. – Ва мен нима учун бу ишни улар қила олмаслигини биламан, чунки бу – сиёсий буюртма».

Шу «сиёсий буюртмадан» келиб чиққан ҳолда, Қорақалпоғистон Олий суди аппеляция ҳайъати томонидан 2008 йилнинг ноябрида кўрилган, эндиликда эса назорат тартибида қайта кўриб чиқилган ўн йиллик ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди.

Сиёсий буюртмага қарши қандай курашиш мумкин? Бу саволга адвокат жавоб бера олмайди. Унинг сўзларига кўра, у фақат мижозларини қонун ҳарфлари билангина ҳимоя қилишни билади. «Мутлақ қонунсизликка қарши қандай қонун бўлиши мумкин?» – дейди у.

Солижон Абдурахмонов ўтган йилнинг декабрида Қарши колониясида бўлган. Унинг яқинлари сўзларига кўра, оҳирги бор январда учрашганларида ёмон шароитдан шикоят қилмаган. Турма бу турма, уни чой ва ширинкулча бериш учун қамашгани ва суд қилишгани йўқ, дея жавоб берган.

Uznews.net
Просмотров: 1523 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей