Якшанба, 22.12.2024, 08:07
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 27 » Андижоннинг қизил чироқлари
22:59
Андижоннинг қизил чироқлари
Андижоннинг қизил чироқлари
Uznews.27.03.09 – Бир неча йиллар бурун Ўзбекистонда борлиги инкор этиб келинган фоҳишабозлик, борган сари кўпроқ турмушга кириб келмоқда, бу ҳақда ҳатто маҳаллий расмий матбуотда ҳам айтила бошланди.

Шу ҳафтада Андижон вилоят ҳокимлиги газетаси «Андижоннома»да мухбир Саминжон Ҳусанзоданинг бу қинғир йўлга бутунлай кириб кетишига оз қолган андижонлик Музайё Хондамированинг аччиқ қисмати тўғрисидаги мақоласи чоп этилди.

Ушбу мақолада айтилишича, Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Бахтиёржон Ахмаджановга кўра, ўтган йил давомида Андижон ва унинг атрофидаги бузуқихоналарда қўшмачилик билан шуғулланувчи 54 аёл аниқланган.

Шу давр мобайнида 90 фоҳишанинг фаолиятига чек қўйилган, 285 аёл эса таносил касалликлари диспансерига даволаниш учун жўнатилган. Энг даҳшатлиси, уларнинг ичида 10 нафар вояга етмаган қизлар бор.

Рақамлар, албатта, ҳайратланарли. Бироқ шуни унутмаслик жоизки, аниқроқ натижани олиш учун, статистик маълумотларни камида ўн мартага кўпайтириш лозим.

Шунингдек, қадимий касб эгаларидан яна қанчаси ўзбек пойтахти Тошкентда ва қўшни Қирғизистоннинг Ўш ҳамда Жалолобод вилоятларида баданини сотиш билан шуғулланмоқда.

Аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур этувчи сабаблар турлича, бироқ уларнинг энг асосийси, постсовет ҳудудидаги барча мустақил давлатларга ҳос бўлган моддий нобарқарорликдир.

Аксарият аёлларни панелга фақат ўз шаҳвониятини қондириш истаги эмас, балки шундай мураккаб даврда тирикчилик қилиш, тағин ўз яқинларига ёрдам бериш эҳтиёжи етакламоқда.

Uznews.net
Просмотров: 1696 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей