|
|
|
|
Главная » 2009 » Март » 27 » Chopard ва Guli орасидаги чалкашликлар ва адашишлар
21:57 Chopard ва Guli орасидаги чалкашликлар ва адашишлар |
| К. Шойфеле Chopardдан ва Г. Каримова; Canal+ |
Chopard ва Guli орасидаги чалкашликлар ва адашишлар Uznews.26.03.09
– Chopard ширкати вакиллари бугун Базелда очилган соатлар ва заргарлик
буюмлари кўргазмасида Гулнора Каримованинг Guli бренди тақдимотидаги ўз
иштирокларини аллақачон инкор эта бошлашди. Guli вакиллари эса бунинг
аксини тасдиқлашмоқда.
Шопард ширкати ва Ўзбекистон президентининг қизига тегишли Guli
заргарлик тармоғи вакиллари ўзаро ҳамкорликлари ҳақида мутлақо фарқли
фикрларни билдиришмоқда. Улар бугун Швейцариянинг Базелида очилган
соатлар ва заргарлик буюмлари кўргазмаси нинг башанг стендлари олдига
келган журналистларни адаштиришмоқда.
Базелда бўлган немис газетачисининг айтишича, Шопард ширкати вакиллари,
Guli тақдимоти Шопард ширкатидан мустақил тарзда ўтаётганини
таъкидлашган.
Шопард вакилаларидан бири журналистга, унинг ширкати ва Guli ўртасидаги
муносабатларни ҳал қилиш ва айрим жиҳатларини қайта ишлаш зарурлигини
айтган.
Жумладан, Шопард қандай йўл билан Guli коллекцияси савдосидан тушган
пулларннинг қандай йўл билан Ўзбекистондаги ҳайрия мақсадларига
йўналтирилиши очиқланиши керак. Guli сайтининг тасдиқлашича, Каримова
брендидаги буюмлар савдосидан тушган даромад Ўзбекистондаги болалар
лойиҳаларига сарфланади.
Токи бу саволга охиригача жавоб топилмас экан, Шопард вакиласининг
сўзларига кўра, ҳамкорликдаги тақдимот ҳақида гапиришга эртадир. Агар
бу нарса амалга ошганда ҳам, бу Базелда бўлмайди ва шу йилнинг апрел
майидан олдин амалга ошмайди.
Guli стенди олдида турган одамлар эса, мутлақо бошқа нарсани
тасдиқлашган. Журналистнинг айтишича, Guliни тақдим этувчи
Ўзбекистонлик аёл, ишонч билан ва овозида ҳеч бир шубҳа оҳангисиз,
Гулнора Каримованинг заргарлик буюмлари кўргазмаси Шопард билан
ҳамкорликда амалга оширилаётганлигини айтган! Ва Каримованинг барча
коллекцияси махсус швейцар маркаси учун тайёрланган!
Бу ҳақда guli.uz бренди сайтида ҳам таъкидланади. Унинг биринчи
саҳифасидаёқ "креатив сембиоз" — илк бор Базелда «люкс» тоифасидаги
буюмлар кўргазмасига қўйилган Chopard учун Guli коллекциялари ҳақида
айтилади.
Шопард ширкати матбуот котиби Дафне Секретан (Daphné Secretan) бугун
ахборот олиш учун ёпиқ бўлди, бироқ бир кун илгари Uznews.netнинг
сўровига жавобан, Шопарднинг янги ўзбек заргарлик бренди Guli билан
ҳамкорликдаги тақдимоти ҳақида ҳеч нарса айта олмаслигини билдирган
эди.
Шопард ширкати вакиллари ўртасидаги зиддият ва чалкашликлар ўтган
ҳафтадаёқ, Гулнора Каримова ва Шопарднинг бизнес ҳамкорлиги ҳақидаги
аҳборот эълон этилганидан кейин сезила бошлаганди.
Каримованинг Guli бренди готовится заргарлик бизнесининг энг чўққисига
кўтарилаётгани ва энг башанг заргарлик уйлари ва маркалари билан бир
қаторга кўтарилгани ҳақидаги ахборот, Каримов оиласи ҳақидаги
хабарларга хамоҳанг чоп этила бошланди.
Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг аянч аҳволи, у ерда деярли 20 йилдан
буён президент Ислом Каримов ҳукмронлик қилаётгани ва унинг диктаторча
президентлиги унинг қизи Гулнора Каримованинг бойишига шароит яратгани,
унинг аввалига Россия, кейинчалик Европа олий жамиятига кириш чиптаси
бўлиб ҳизмат қилгани ҳақида айтила бошланди.
Бутун ҳафта давомида Шопард офисига журналистларнинг сўровлари тинмади,
бундан ташқари улар ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Абдуджалил
Бойматовнинг очиқ мактубини олишда, бунда у швейцарияликларни, ширкат
номини булғамаслик, унга Гулнора Каримованинг қонли бриллиантларини
аралаштирмасликка, Guli билан ҳамкорлик қилмасликка чақиради.
Uznews.net
Фото: Canal Plus
|
Просмотров: 1740 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 1.2/4 |
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|