Якшанба, 22.12.2024, 08:13
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 26 » Қирғизистонлик журналистлар ҳужумга учраган
22:24
Қирғизистонлик журналистлар ҳужумга учраган

Қирғизистонлик журналистлар ҳужумга учраган

 Бишкек шаҳрида “Московский комсомолец в Кыргызстане” рўзномасининг икки ходимига ҳужум қилинган, журналистлар оғир аҳволда шифохонага ётқизилганлар.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги мулозимларига кўра, ҳужум оқибатида “Московский комсомолец в Кыргызстане” рўзномасининг бош муҳаррири Улуғбек Бобоқулов ва мухбири Елена Агеева кўплаб жароҳат олганлар.

Вазирлик матбуот хизмати бошлиғи Бақит Сейитовнинг айтишича, 25 мартдан 26-га ўтар кечаси журналистларга уюштирилган ҳужумнинг уларнинг касбий фаолиятига алоқаси йўқ.

Ҳужум қилган шахслар икки журналистнинг мобил телефонлари, пуллари ва кийимларини тортиб олганлар.

Ҳодиса юзасидан “Талончилик” банди бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов бошланган.

Шифокорлар Улуғбек Бобоқуловнинг мияси чайқалган бўлиши мумкин деган хавотир билдиришган.

Афт-башараларидан уч киши спортчиларга ўхшар эди", деб айтган шафқатсиз калтакланганидан кўзлари ҳам очилмай қолган рўзнома муҳаррири.

Улуғбек Бобоқулов аввал Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатида фаолият юритган, кейинроқФридом хаусташкилотининг пойтахт Бишкекдаги идорасига таклиф этилган.

Шундан сўнг у “Озодлик овози” халқаро бюллетень муҳаррири лавозимини эгаллаган.

Айни дамда Улуғбек Бобоқулов “Московский комсомолец в Кыргызстане” рўзномасининг бош муҳарриридир.

Журналистларни ҳимоя қилиш ташкилотларига мувофиқ, 2005 йилдан буён Қирғизистонда 50 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари ходимларига турли ҳужумлар қилинган.

Ҳужумлар оқибатида бир неча мухбир вафот этган ва бир нечтаси чет мамлакатлардан бошпана сўрашга мажбур бўлишган.

Ўтган ой "Репортер Бишкек" рўзномаси журналисти Сиргак Абдилдаев калтаклаб кетилганди.

Московский комсомолец в Кыргызстанерўзномаси бош муҳарри ва журналистига ҳужумдан бир кун илгари Қирғизистондаги мустақил рўзномалардан "Лица" ўз нашрини номаълум муддатга тўхтатганини маълум қилган.

Газета таҳририяти ушбу қарорни, ўз таъбирича, "жамиятнинг маънавий тубанлашиб бораётгани" ва журналистлар хавфсизлигини таъминлаш тобора қийинлашиб бораётгани билан изоҳлаган.

Просмотров: 1289 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей