Шанба, 27.04.2024, 00:56
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 25 » Британия инсон ҳуқуқлари ҳисоботи эълон қилинди
22:50
Британия инсон ҳуқуқлари ҳисоботи эълон қилинди

Британия инсон ҳуқуқлари ҳисоботи эълон қилинди

 Британия Ташқи ишлар вазирлиги инсон ҳуқуқлари вазиятига доир йиллик ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисоботда, хусусан Ўзбекистондаги ўзгаришлар ҳақида бир мунча илиқ хулосалар билдирилади.

 Ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда ўлим жазосининг бекор қилиниши ҳамда сиёсий партиялар ролини кучайтириш борасидаги қонун қабул қилингани 2008 йилда Ўзбекистон ҳукумати амалга оширган ижобий чора-тадбирлар сирасига киради.

 Шунингдек, ўтган йил апрелида Ўзбекистон парламенти одам савдосига қарши қонунни тасдиқлагани олқишланган.

 Ижобий қадамлар билан бирга ҳисобот яна қатор хавотирга молик ҳолатлар сақланиб қолаётганини таъкидлайди.

 Ўзбекистонда қийноқлар қўлланиши, сиёсий маҳбуслар мавжудлиги, болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳамда содир этилган жиноятлар учун жазога тортилмаслик ҳолатлари алоҳида таъкидланган Британия Ташқи ишлар вазирлиги ҳисоботида.

 Янги ҳисоботда ўтган йил декабр ойида Тошкент вилоят маҳкамаси Музаффар Тўйчиевнинг ҳибсхонада ҳалок бўлиши туфайли милиция ходимларини 8 йилдан 17 йилгача қамоқ жазосига ҳукм этгани ижобий баҳоланган.

 "Бироқ шу билан бирга қийноқ ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақидаги хабарлар бизни хавотирга солмоқда",дейилади унда.

 2008 йили Ўзбекистонда бир неча инсон хуқуқлари фаоллари ҳибсдан озод этилди.

 Лекин мустақил журналист Солижон Абдураҳмонов ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Аъзам Турғуновлар ўн йилллик қамоқ жазосига ҳукм этилдилар.

 Ҳисоботда Солижон Абдураҳмонов устидан маҳкама адолатли бўлмагани ҳамда Аъзам Турғунов баданига қайноқ сув қуйилганининг хавотирли экани билдирилган.

 Шунингдек, Ўзбекистондаги қонунчиликка мувофиқ, аксар маҳкама жараёнлари омма учун очиқ эса-да, халқаро кузатувчилар уларда қатнашишда қийинчиликларга дуч келаётгани таъкидланган.

 Ўзбекистонда цензура 2002 йилда бекор қилинганига қарамай, хукуматни танқид қилишнинг олдини оладиган янги қонунлар жорий этилган, дейилади ҳисоботда.

 Интернет фойдаланувчилари қатор саҳифаларни, жумладан, Би-би-си интернет сайтини бемалол очиб ўқий олмайдилар, дейилади Британия Ташқи ишлар вазирлигининг янги ҳисоботида.

Просмотров: 1347 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей