Жума, 26.04.2024, 19:55
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 25 » Халқаро Амнистия: ўлим жазосига оид янги ҳисобот
00:00
Халқаро Амнистия: ўлим жазосига оид янги ҳисобот

Халқаро Амнистия: ўлим жазосига оид янги ҳисобот

Халқаро Амнистия ташкилоти ўлим жазоси қўлланиладиган мамлакатлар борасида ўзининг йиллик ҳисоботини чоп этди.

Ташкилотнинг хулоса қилишича, дунё давлатлари ўлим жазосини бутунлай бекор қилиш сари яна бир одим яқинлашишган.

Дунёнинг аксар мамлакатларида ўлим жазоси бекор қилинган.

Халқаро Амнистия кузатуви натижаларига кўра, ўлим ҳукми сақланиб қолган мамлакатларнинг ярмидан кўпроғида амалда олий жазо қўлланилмаган.

2008 йилда дунё бўйлаб ҳаммаси бўлиб 2390 киши қатл тилган ва яна 8,800-тадан кўпроқ одам ўлимга ҳукм этилган.

Ўлим жазосини энг кўп қўллаган мамлакатлар Хитой, Эрон, Саудия Арабистони, Покистон ва Қўшма Штатлардир.

Ушбу беш мамлакатда дунёдаги қатлларнинг 93 фоизи амалга оширилган.

Амнистия у берган рақамлар тахминий эканини айтади.

Ташкилотга кўра, тўрт мамлакат - Хитой, Беларус, Монголия ва Шимолий Кореяда ўлим жазоси махфий тарзда амалга оширилади.

Шунинг учун, дейди Халқаро Амнистия, бу мамлакатларда ўлим жазосининг қўлланишига оид ҳаққоний рақамлар юқорироқ бўлиши мумкин.

Номи зикр этилган мамлакатлардан ташқари адлия тизимида ўлим жазо мавжуд мамлакатлар сони 59 та эса-да, мазкур мамлакатларда сўнгги 25 йилда ўлим жазоси ижро этилмаган.

Халқаро Амнистия 30 йилдан буён дунёда ўлим жазосини бекор қилиш кампаниясини олиб бормоқда.

Унинг ишонишича, 2008 йилда ҳам қатлни бекор қилиш сари ижобий қадамлар ташланган.

Ташкилотнинг таъкидлашича, Оврўпода ўлим жазоси фақат Белорусда, Америка қитъасида эса фақат бир мамлакат - Қўшма Штатларда сақланиб қолган.

Просмотров: 1465 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей