Пайшанба, 14.11.2024, 14:13
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 25 » Шопард ва Гулининг қонли бриллиантлари
23:27
Шопард ва Гулининг қонли бриллиантлари
Каролин Шойфеле ва Гулнора Каримова
 
Шопард ва Гулининг қонли бриллиантлари
Uznews.24.03.09  — ЎИҲЖ ҳуқуқ ҳимоячиси Абдужалил Бойматов Chopard заргарлик ширкатини Гулнора Каримовага бўлган муносабати ва қонли бриллиантларни ёдга солувчи унинг Guli брендини қўллаб қувватлашни қайта кўриб чиқишга чақирди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти (ЎИҲЖ) фаоли Абдужалил Бойматов, душанба куни Швейцариянинг Шопард ширкати раҳбарига очиқ мактубини йўллади, унда ширкатнинг Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова билан ҳамкорлиги маънисини англамаётганини билдиради.

Ушбу ҳафтада Швейцариянинг Базел шаҳрида очиладиган соатлар ва заргарлик буюмлари кўргазмасида Гулнора Каримованинг заргарлик йўналишидаги, маҳсус Chopard ширкати учун тайёрланган Guli бренди илк тақдимоти бўлади.

Guli сайтининг билдиришича, Базелда Каримова ноёб қимматбаҳо тошлар билан безатилган ўз заргарлик буюмларини намойиш этади. Кўргазмадан кейин улар бутун дунё бўйлаб Chopardнинг 150 дўконида савдога қўйилади, савдодан тушган пуллар Ўзбекистондаги болалар лойиҳаларини қўллашга сарфланади.

Шопарднинг Гули брендини қўллаб қувватлаши, Бойматовнинг сўзларига кўра, унда тушунмовчилик уйғотган.

«Мени сизнинг ширкатингиз қарори ҳайратга солди, унга асос солинган 19 асрдан буён, у ўзининг бутун дунё томонидан эътироф этилишига, мустабид золим ҳукмдорлар ва уларнинг қонли пуллари орқали эмас, балки ўз маҳсулотларининг гўзаллиги ва сифати билан эришган», - дея ёзади Бойматов ширкат соҳиблари Шопард Каролин ва Карл-Фридрих Шойфелга ўз мактубида.

Афтидан, таниқли Шопард заргарлик маркаси раҳбарлари Ўзбекистон ҳақида, унинг диктатор президенти Ислом Каримов ва унинг оиласи ўзлаштирган бойликларнинг келиб чиқиш тарихи ҳақида ниҳоятда кам маълумотга эга дея фараз қилади ҳуқуқ ҳимоячиси.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг таъкидлашича, Guli заргарлик буюмларининг ҳар бирида Ўзбекистон халқининг қони ва кўзёшлари бор ва мабодо Шопард Каримова билан ўз ҳамкорлигини давом эттирса бу қон унинг ҳам бадном қилади.

Абдужалил Бойматов Шопард рахбариятига ёзган мактубида Ўзбекистонни шундай тасвирлайди.

«Ислом Каримов ҳукумат тепасига Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси Биринчи котиби сифатида 1989 йили келди. Шу даврдан бошлаб Ўзбекистон халқи ундан ва унинг катта бўлиб қолган қизларидан қутила олгани йўқ, уларнинг хокимиятга ва бойликка бўлган иштаҳаси оталариникидан зиғирча кам эмас.

Каримовнинг 20 йиллик ҳукмронлиги даврида Ўзбекистон қашшоқ ва мутлақо ҳуқуқсиз бир мамлакатга айланди. Иқтисодий инқироз ва улкан миқёсдаги ишсизлик туфайли 28 миллионли аҳоли, Россия ва Қозоғистон каби мамлакатларга иш қидириб кетмоқда, улар билан қуллар каби муомалада бўлишмоқда.

Мамлакат иқтисодининг барса асосий сегментлари, газ экспортидан кўрилаётган даромадлар, олтин, пахта ва бошқа қимматбаҳо хом ашё Ислом Каримов оиласи ва уларга яқин шахслар томонидан тақсимланади. Бу бойликларнинг энг улкан қисми Гулнора Каримовага ажратилади.

Ўзбекистондан чиқариб юборилган аксарият бизнесменларнинг гувоҳлигига кўра, Гулнора Каримова уларнинг мулкини ноқонуний тарзда мусодара қилган. Рейдерлик, одамларнинг ўғирланиши, гаровга олиниши, қийноқлар – бизнесменларнинг айтишича, улар ўз бизнесларидан Каримова фойдасига воз кечишлари учун ушбу методлар уларга қарши қўлланилган.

Бундай ҳаракатни танқид қилиш Ўзбекистонда мумкин эмас. Мамлакатда мухолифат, мустақил матбуот йўқ. Кучишлатар тизимлар туну кун ҳукуматга ўз норозилигини билдирганларни йўқ қилиш билан шуғулланади.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳисоб китобларига кўра, Ўзбекистонда камида 12 минг одам сиёсиё мотивларга кўра туомаларда сақланмоқда, улар орасида мухолифатчилар, журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари бор. Турмада улар қийноқларга, шафқатсиз муносабатларга солинади, бунинг натижасида ўз озодликларигача тириклай етиб бора олишмайди.

Ўзбекистонда бир маҳал, Ислом Каримов ва унинг оиласи сабабчи бўлиб келаётган бундай қатағонларга, қашшоқлик ва ўзбошимчаликларга қарши қўзғолишди. Бироқ Андижондаги 2005 йил 13 майда юз берган норозилик намойиши қонга ботирилди. Намойишчиларга қарши БТРлардан ўт очилди, кейин эса мамлакатга янада шафқатсиз қатағонлар ёпирилди.

Гули заргарлик буюмлари савдосидан кўрилган даромадлардан, ҳайрия мақсадларида, Ўзбекистондаги болалар лойиҳаларини ривожлантиришга сарфланиши ҳақида ўқиш мен учун кулгили. Қандай шармандалик!

Биласизми, Ўзбекистонда миллионлаб болалар ўқий олишмайди, чунки 1 сентябрдан улар мактабга эмас, пахта теримига боришлари лозим. 95% ўзбек пахтаси қўлда, асосан болаларнинг қўллари билан териб олинади!».

Мактуб якунида ҳуқуқ ҳимоячиси Шопард эгаси бўлган ака ва сингил Шойфелларга мурожаат этиб, Каримова билан ҳамкорлик ҳақида яна бир бор ўйлаб кўришга чақиради.

«Хоним ва жаноб Шойфеле, Шопард аҳлоқсиз бойлар жамияти рамзи бўлишини, ширкатингиз номи ёнида доимо қонли бриллиантлар ҳақида гапирилишини истамасангиз, яна бир бора ўйлаб кўринг», - дея якунлайди ўз мактубини Бойматов.

Uznews.net

Фото: Canal plus
Просмотров: 1609 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 1.0/1
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей