Жума, 19.04.2024, 10:02
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 25 » Юртдошини ўлдирган ўзбек 10 йилга қамалди
23:33
Юртдошини ўлдирган ўзбек 10 йилга қамалди

Юртдошини ўлдирган ўзбек 10 йилга қамалди

24.03.2009 Петербургнинг Красноселск туман суди Ўзбекистон фуқароси Матрасул Искандаровни 10 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги Петербург шаҳар прокуратурасига таянган ҳолда хабар қилади.


Ўзбекистонлик Искандаров Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган жиноятда (қотиллик) айбланган.

Петербург прокуратураси матбуот варақчасида Искандаров Петербургга пул ишлаш учун келгани, 2008 йилнинг сентябрида у ўз ҳамюрти А. билан ўзаро жанжал чоғида уни қаттиқ дўппослагани ҳамда пичоқ билан унга кўплаб жароҳатлар етказгани, жароҳатлар натижасида кўп қон йўқотган А. воқеа жойида жон бергани келтирилади.

“Жавобгарликдан қутулиш истагида Искандаров ўзи ўлдирган А. оиласи қураётган хусусий уй пойдевори остига жасадни кўмиб қўйган”, дейилади прокуратура матбуот варақчасида.

Просмотров: 1389 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей