Пайшанба, 21.11.2024, 09:07
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 21 » Обама Эрон билан янгича муносабатларга чақирди
23:52
Обама Эрон билан янгича муносабатларга чақирди

Обама Эрон билан янгича муносабатларга чақирди

 

АҚШ президенти Эрон халқига мисли кўрилмаган видео мурожаат билан чиқди.

 

Барак Обама Вашингтон ва Эрон ўртасидаги муносабатларда 30 йилдан буён ҳукм сураётган "адоват ва ишончсизлик"ни тугатишга чақирди.

 

Наврўз байрами муносабати билан қилган чиқишида Обама Эрон билан "ҳалол ва ўзаро ҳурматга асосланган" алоқани ўрнатиш истагида эканини айтди.

 

Америка президенти эски келишмовчиликлар бартараф этилган ҳамда ҳамкорлик ва савдо учун янги имкониятлар яратилган даврнинг келишини сабрсизлик билан кутаётганини айтди.

 

"Эрон дунёда ўзининг қонуний ўрнини эгаллашга ҳақлидир", - деди Барак Обама. - "Аммо бунга террор ва қурол таҳдиди билан эмас, балки тинч йўллар билан эришиши керак."

 

"Янги давр"

 

"Менинг маъмуриятим ўнгимизда турган қатор муаммолар ечимини топишга қодир бўлган дипломатия ва конструктив алоқаларни ўрнатиш тарафдоридир", - деб айтди Америка президенти.

 

Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги келишмовчиликлар замирида Эрон ядровий дастури ва Теҳроннинг баъзи радикал гуруҳларни дастаклаши ётади.

 

Аммо собиқ президент Бушдан фарқли, Барак Обама Теҳрон билан очиқ бўлиш ва дипломатик алоқаларни ўрнатишга тайёр эканига ишора қилмоқда.

 

Президент Обама ҳеч қандай аниқ таклифни илгари сурмаган эса-да, Эрон билан муносабатларда "янги давр"нинг бошланишига умид қилаётганини айтди.

 

Аммо Америка президенти: "Бунга эришиш осон бўлмайди," - дея илова қилди.

 

"Ўтмиш хатолари"

 

Франс-Пресс хабар агентлигига гапирган Эрон президентининг маслаҳатчиси Али Акбар Жавонфикрга кўра, Эрон президент Обаманинг таклифини олқишлайди.

 

"Бироқ Вашингтон янада илгарироқ бориши ва ўтмишдаги хатоларини эътироф этиши керак", - деб илова қилди Али Акбар Жавонфикр.

 

Дипломатик масалалар бўйича Би-би-си мухбирининг айтишича, жаноб Обама ҳам Эроннинг уранни бойитиш дастуридан воз кечишини истайди.

 

Аммо Обама Теҳронни йўлдан қайтариш учун босим эмас, балки дипломатик мулоқот кўпроқ иш беришига умид қилади
Просмотров: 1524 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей