Пайшанба, 28.03.2024, 16:24
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 21 » Қирғизистонда ҳижобга қўйилган тақиқ бекор қилинди
20:14
Қирғизистонда ҳижобга қўйилган тақиқ бекор қилинди

Қирғизистонда ҳижобга қўйилган тақиқ бекор қилинди


Қирғизистон Маориф ва фан вазирлиги хотин-қизларнинг ўқув юртларига ҳижоб билан келишларига қўйилган тақиқни бекор қилган.

  Вазирликнинг ушбу қадами Қирғизистондаги муслима хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи "Мутаккаллим" нодавлат ташкилотининг айни буйруқ юзасидан маҳкамага қилган шикоят аризаси билан чиқишига ҳам сабаб бўлганди.

Маориф ва фан вазирлиги феврал ойининг ўрталарида махсус буйруқ чиқариб, мамлакат хотин-қизларининг олий ўқув юртларига ҳижоб билан келишларини маън этганди.

"Мутаккаллим" нодавлат ташкилоти раисаси Жамол Фронтбек қизи аввалроқ, "Маориф ва фан вазирлиги ўз фармонини бекор қилмагунча, маҳкамага тўхтовсиз мурожаат қилаверишлари"ни билдирганди.

Унинг айтишича, вазирлик фармонини бекор қилиниши хусусида 50 мингга яқин муслима хотин-қизларнинг имзоларини тўплашга ҳам муваффақ бўлишган.

Бироқ Маориф ва фан вазирлиги ҳали маҳкама ҳукмини кутмай туриб, ўз буйруғига тузатиш киритган. Мулозимлар ўз қарорлари сабабини хотин-қизларнинг Олий таълим олишларига кўпроқ шароит яратиш нияти билан изоҳлашмоқда

Вазирлик масъулларига кўра, ўқувчи ва талаба қизларнинг фақат бир хил либосда дарсга қатнашларини кўзда тутиб эълон қилинган фармонни мактаб ва ўқув юртлари раҳбарлари айрим пайтларда янглиш тушуниб, диний кўринишдаги кийимларни тақиқлаган бўлишлари мумкин.

Ўз навбатида дунёвий жамият вакиллари вазирликнинг сўнгги қароридан ўз норозиликларини изҳор этишмоқда.

Уларнинг фикрларича, ҳижоб ёки рўмолда ўқув юртларига бориш, бу - дунёвий маориф тизимига диний хусусиятларни киритишдир

Просмотров: 1404 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей