Якшанба, 22.12.2024, 08:04
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 21 » Қотил ўзбекистонлик 20 йилга қамалди
00:11
Қотил ўзбекистонлик 20 йилга қамалди

Қотил ўзбекистонлик 20 йилга қамалди

20.03.2009 Россиянинг Челябинск шаҳри Ленин тумани прокурорининг ёрдамчиси Марина Санниковани зўрлаганлик ва ўлдирганликда айбланмиш ўзбекистонлик Санжар Сатиев узоқ йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Регнум ахборот агентлиги Россия Федерацияси Тергов қўмитаси матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилади.

Тергов чоғида аниқланишича, 2008 йилнинг 1 январ тунида Челябинскда вақтинча қайддан ўтган Сатиев кўчада кетаётган Санниковага ҳужум қилиб, уни қаттиқ калтаклаган, сўнгра эса уни кимсасиз жойга олиб ўтиб, зўрлаган.

Шундан сўнг у прокурор ёрдамчисининг мобил телефони, тилла тақинчоқлари ва мўйнали пўстинини ўмариб, воқеа жойидан ғойиб бўлган. Калтакланган пайтда олган жароҳати натижасида Марина Санникова воқеа жойида жон берган.

Мазкур воқеадан сўнг ўзбекистонлик Санжар Сатиев ошиғич Россиядан чиқиб кетган. Халқаро қидирувга берилган Сатиев 2008 йил февралида Қозоғистон ҳудудида – йўловчи поезди вагонида қўлга олинган.

Челябинск вилоят суди томонидан талончилик, зўрлаш ва қотиллик жиноятларини содир этганликда айбдор деб топилган 28 ёшли Сатиев 20 йилга кесилди.
 


Просмотров: 1495 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 2.0/1
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей