Жума, 26.04.2024, 13:22
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 19 » Ислом ҳақиқати нима?
23:51
Ислом ҳақиқати нима?

Ислом ҳақиқати нима?

Муҳаммад Солиҳ Абутов, Швеция.

Бисмиллaхир роҳманир роҳим.

Мени кўп вақтлардан буён кўриб билганим шуки, оддий одамлар ҳам, айникса “зиёли” деб ҳисобланадиган тоифалар орасида ҳам “ислом дини сиёсатга, ижтимоий ҳаётга аралашмаслиги керак, у (ҳозирги христиан черковлари каби) инсонни руҳият оламини тарбия қилувчи дин” деган тушунча мавжуддир. Бу масалада эса ислом олами вакилларига (хусусан Ўзбекистонда) бемалол фикр билдиришга имконият бўлган эмас. Шунинг учун бўлса керак “Ҳизбут-тахрир”партияси исломни қайта тиклаш масаласини кўтариб чиққанда, ҳамма бир овоздан уларни экстремист, терроррчи ва ҳаказо айбловлар билан айблай бошлади. Қизиғи шундаки, бунга дин пешволари ҳам астойдил ҳисса қўшдилар.

Хўп, ҳизбни китобу-суннатга зид бўлган партиялигига шак-шубҳа йўқ. Лекин улар айтаетган “исломий ҳаётни қайта тиклаш масаласи” ҳар бир имон даъво қиладиган одам учун, дўппини ерга қўйиб ўйлаб курадиган масаладир. Бу масала ҳизбчилар ўйлаб топган янгилик эмас.  Шунингдек, умуман, исломдаги йўқ нарса ҳам эмас.

Мени нотуғри тушуниб колмаслигингиз учун шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.  Мен Ўзбекистондаги бирор фирқа ёқи диний оқим аъзоси эмасман.  Ҳозир исломий ҳаётга қайтиш масаласида фақат Ўзбекистон миқёсида фикрлашлик исломга зид эканлигини ҳеч биримиз унутмаслигимиз керак. Аммо бу масалада мен ҳали ҳеч қандай ҳаракат дастурига эга эмасман. Яъни, бу йўналишда ҳеч қандай фаолият қилмаганман ва яқин келажакда қилишимгаям кўзим етмайди. Бу масалада ҳозир мен “зиёли”лар, хоссатан ўзбек зиёлиларини, янада аниқроғи хориждаги зиёлиларни диққатини қаратмоқчиман: Ислом-асли шу дунёвий масалаларга аралашмайдиган, фақат руҳият олами билан шуғулланадиган динми? Ёки ислом аслида дунёвий ҳаётни ҳамма жабҳасини қамраб олган ва руҳият тарбиясини ҳам мукаммал суратда адо этувчи энг олий ҳаёт низомими?!

Бу жуда жиддий масаладир. Бундан мақсад - шу масалалар исломда ўз ечимини топганми йўқми? Бунга ҳар бир одам ўзи фикр юритиб кўрсин ва холис жавобини билдирсин. Агар ким нотуғри эътиқодда бўлса ўз хатосини ўнглаб олсин. Агар мен шу масалада адашган бўлсам, демак буни исботласинлар, мен ўзимни ўнглаб олай.

Маълумки, ҳар бир жамият ва давлатни қуйидаги асосий органлари бор:1-қонун чикарувчи орган . 2-ижро килувчи орган. 3-жиноят ва жазо, суд прокуратура органи ва ҳаказо. Энди Қуръон оятларига эътибор беринг. Аллоҳу таоло айтади: “Албатта Аллоху таоло сизларни омонатларни эгаларига кайтаришга буюради. Ва одамлар орасида ҳукм килсангиз адолат билан ҳукм қилишга буюради”.  (Нисо сураси 58 оят).

Кейинги оятда: “Эй имон келтирганлар, Аллохга итоат қилинг ва расулга итоат қилинг ва ўзларингдан бўлган иш эгаларига итоат қилинг. Агар бир нарса устида низолашиб қолсангиз, бас уни Аллоҳга ва расулга қайтаринг, агар Аллоҳга ва охират кунига имон келтирувчи бўлсангиз!!!(Нисо-59 оят)  Хўп, ҳар бир имонли одам ўйлаб кўрсинчи, бу оятларда Аллоҳу таоло бизни нимага буюраяпди?! Булар дунёвий масалалар ечимими ёки руҳий масалами?!

Эътибор берайлик: Ўзаро тортишиб қолган масалани Аллоҳга ва расулга қайтариш дегани Қуръон ва ҳадис асосида ўша масалани ҳал қилишга бўлган буйруқдир. Чунки, Қуръон ва ҳадис Аллоҳ ва расулни сўзидир. Кейинги оятга эътибор қилинг: “Ўзларини сизга нозил бўлган нарсаларга ва сиздан аввалгиларга нозил булган нарсаларга имон келтирганмиз деб ҳисоблаётган кимсаларни тогутларга ҳукм сўраб боришни хоҳлаетганларини кўрмадингизми?”

“Дарҳақиқат, улар (тогутларни) инкор қилишга буюрилган эдилар. Шайтон эса уларни узундан узоқ адаштиришни хоҳлайди.(Нисо, 60-оят)  Ўзини мўминман деб ўйлаб, кўп одам тогутларни олдига ҳукм сураб боришар эди. Тогут дегани, туғёнга кетган, ҳаддидан ошган, деган мазмундаги сўздир. Яъни, аслида ҳукм қилиш Аллоҳнинг ҳаққидир холос. ОЯТ: “Огоҳ бўлингким, ҳукм қилиш ва буюриш фақат Унингдир” (Аъроф.56.).

Демак, Расулуллоҳ (с. а. в) ўзидан тўқиб чиқариб, ҳукм қилмадилар. Чунки, бандаларни яратган Аллоҳдир ва ҳукм чиқаришга ҳам Ўзи ҳақлидир. Аммо, пайғамбарга итоат вожиб бўлди. Чунки, улар бизларга Аллоҳ тарафидан юборилгандир.  ОЯТ : “Биз барча пайғамбарни Аллоҳни изни билан унга итоат қилишлари учун жўнатганмиз”. (Нисо сураси, 64 оят) Яна бир оятга диққат қилинг. Йўқ! Роббингизга қасамки, улар то ўз ичларидаги келишмовчиликларга СИЗНИ ҳакам қилмагунларича ва сиз чиқарган ҳукмдан дилларида хараж топмай тўла таслим бўлмагунларича мўмин бўлолмайдилар!!!” (Нисо: 65 оят)

Бу оятлар сизу биздан нимани талаб қилаяпди? Имон даъво қилаётган одамлар, демак Аллоҳни ҳукмидан бошқа ҳукмга рози бўлиши мумкинми?! Ислом фақат руҳоният диними ёки дунёвий муаммоларни ҳам ҳал қилиб берганми?!  Янада очиқроқ айтганда дин давлатдан ажратилганбўлиши керакми ёки йўқми? Мана шу масалалар устида ҳар бир имонли одамлар ўйлаб, фикрлаб кўришларини истардим.

Балки, шу биз унутган исломий ҳақиқатдир. Балки,бу сиз билан бизнинг ҳаётимизда рўёбга чиқмас муаммодир. Аммо, бу биз билмаслигимиз мумкин бўлмаган ҳақиқатдир. Биз буни билиб, тасдиқ қилиб ўтишга масъулмиз!!!

Ассалому ало маниттабаъал худо!

Просмотров: 1825 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей