Transparency: сиёсатчилар(давлат арбоблари) миллиардлаб ўғирлашади Кеча эса Witness Global (Дунё
Гувоҳлари) ташкилоти Туркманистоннинг собиқ диктатори Сапармурод
Ниёзовнинг Германия банкларида улкан миқдорда пул сақлаганини хабар
қилади. (Deutsche Bank
assisted the late president Niyazov of Turkmenistan, a notorious human
rights abuser, to keep state gas revenues under his personal control
and off the national budget. Dozens of British, European and Chinese
banks have provided Angola's opaque national oil company, Sonangol,
with billions of dollars of oil backed loans, though there is no
transparency or democratic oversight about how these advances on the
country's oil revenues are used, and they have a recent history mired
in corruption and secret arms deals. Listen to an interview on the BBC World Service )
Мен бугун Witness Globalга бир хат жунатдим ва хатимда улардан Ислом Каримов, Гулнора ва Лола Каримовалар ва айрим ҳукумат вакилларининг чет эллардаги банк ҳисобларида қанча миллиард доллар ва евро
пуллар борлигини аниқлашда ёрдам беришларини илтимос қилдим. Бу
ҳақиқатни Ўзбекистон халқи билиши керак. Гап бу ерда миллиардлаб доллар
ва евро ҳақида кетаяпти. Қачонки бугун Ўзбекистондан миллионлаб одамлар
чэт элларга пул ишлаб келиш учун кетишга мажбур бўлаётганда, уларнинг
қаровчисиз қолган оналари, хотинлари ва болалари эса бир бурда нонга
зор бўлиб турганда на Каримовни, на унинг қизларини, на ҳукуматнинг
айрим порахўр ва ўғри вазирларини, на мафия вакилларининг халқнинг
пулини талон тарож қилишга ҳақлари бор.
Ўзбекистоннинг табиий бойликлари бўлмиш олтин, уран, нефт, газдан тушаётган миллиардлаб доллар ва еврога, алюминий, пахта, трактор ва бошқа етиштирилаётган маҳсулотлардан тушган улкан бойликлардан ўз ҳиссасини олишга Ўзбекистонлик эндигина туғилган чақалоқдан тортиб барча муйсафид ота оналаргача ҳамманинг ҳаққи бор.
Бу улкан
бойликлар бир тўда ҳукумат арбобларининг чет эллардаги банк ҳисоб
рақамларида яширинча сақланмаслиги керак. Нега умуман Ўзбекистон
ҳукуматининг корчалонлари ўз пулларини чет эллардаги банкларда
сақлашади? Буни сабаби нима? “Ошинг ҳалол бўлса кўчада е!” дейди
халқимиз. Бу пуллар бекордан бекорга чет эллардаги банкларда
сақланмайди. Уларнинг ташвиши битта: Агар бирор кор ҳол бўп қолса
қаёққадир қочиш керак бўлади. Қочгандан кейин эса яшаш ҳам керак. Аммо
улар бошқа миллионлаб инсонлар сингари оддий қочқин бўлиб яшашни
ўзларига эп кўрмайдилар. Шоҳона ҳаётга ўрганлар дўппи тор кеп қолиб,
чет элларга қочишга ва ўша ерларда яшашга мажбур бўлганларида у
ерлардаги банкларда миллионлаб пулларини бўлишини хохлайдилар. Агар бу
пулларни ҳалол топган бўлсалар майли эди. Аммо ҳамма гап шундаки, бу
пуллар ҳалол йўллар билан топилган эмасда! Ана шунинг учун ҳам у
пуллар, уларнинг ҳажми ва сақланаётган жойлари халқдан яширилиб
келинмоқда. Аммо энди бошқа замон. Энди БУЮК ҲАҚИҚАТ ўртада очиб
ташланадиган замон. Иншооллоҳ бу жараён бошланди ва унинг қудратли
шамоллари Ўзбекистонга ҳам кириб келади.
www.stopdictatorkar imov.com Долзарб/Актуал масалалар бўлими Ҳазратқул Худойберди
|