Қайси адолат
яқин?
Эртага,
17 март куни
пойтахтдаги Алишер Навоий номли Кино
саройида
“Заминфильм” студиясида
суратга олинган “Қасд” бадиий фильмининг
премьераси бўлиб ўтади. Бир қарашда
оддий ҳолдай туюладиган ушбу фильм ҳали
катта экранга чиқмасиданоқ можарога
сабаб бўлиб улгурди.Яқинда
Президент
девонида “Ўзбеккино” Миллий
агентлигининг хусусий студияларда
фақат даромад
орттириш мақсадида
суратга олинаётган, киночилартилида
“хонтахта” деб
аталадиган ғоявий-бадиий
жиҳатдан ўта саёз, санъат талабларига
мутлақо жавоб
бермайдиган фильмлар
борасидаги сиёсати муҳокама қилиниб,
қониқарсиз деб
топилган, уларнинг
Ўзбекистон Миллий телерадикомпанияси
каналлари орқали
тинимсиз пиар ва
реклама қилинаётгани қаттиқ танқид
остига олинган эди. Шундан
сўнг адолат
қарор топадигандай, кино санъати
соҳасидаги маънавий-ахлоқий
айнишларга
қарши кескин кураш бошланадигандай
туюлган эди.
Эртасигаёқ
агентлик бош директори вазифасини
бажарувчи Аъзам Исҳоқов
дарҳол ташаббус
кўрсатиб, хусусий студияларда суратга
олинаётган фильмларга
рухсатнома бериш
бўйича таниқли санъатшунослар ва турли
соҳа
мутахассисларидан иборат обрўли
эксперт комиссиясини янгилаш тўғрисида
буйруқ чиқарди.
Комиссия
илк мажлисида “ТВ-Марказ” телеканали
ҳар соатда “энг ўткир
премьера” деб
овоза қилаётган “Қасд” фильмини кўриб
чиқиб, уни прокатга
чиқаришга яроқсиз
деб топди ва рухсатнома бермаслик
тўғрисида қарор қабул
қилди. Шубҳасиз,
бундан агентлик раҳбари сифатида
А.Исҳоқовнинг хабари бор
эди ва у қарорни
қўллаб-қувватлади ҳам.
Шу билан
адолат қарор топгандай
эди. Бироқ орадан бир-икки ҳафта ўтиб-ўтмай
ўша рухсатнома барибир олинди. Балки
эксперт комиссияси ўз қарорини
ўзгартирди
деб ўйларсиз. Асло! Унга энди эксперт
комиссияси аъзолари эмас,
бош директор
вазифасини бажарувчи Аъзам Ғиёсов имзо
қўйган экан.
Бир
савол туғилади. Ҳар бир “хонтахта”
фильмга прокат рухсатномаси бериш учун
бош директор вазифасини бажарувчи
А.Исҳоқов шунақа ўйин қилаверса, унинг
буйруғи билан тузилган комиссиянинг
обрўси қаёқда қолади? Бу
принципсизлик
комиссия аъзоларининг ҳақли эътирозига
сабаб бўлди.
“Хонтахта”
фильмлар ижодкорларининг бунчалик
уддабуронлигию қудрати сири
нимада
бўлиши
мумкин? Балки уларнинг ҳаммага олабўжи
бўлиб кўриниши сабаби
бошқа ёқдадир? Ё
кейинги пайтларда “Ўзбеккино” атрофида
ўрмалаб қолган турли
“откатлар”
ҳақидаги гапларда жон бормикан?
Фильм
премьерасига қайтсак, унинг “Марказ-ТВ”даги
рекламасида “Тугунлар
ечилади,
қилғилиқлар фош этилади” ва “Адолат
яқин...” деган ёзувлар чиқади.
Лекин
қайси адолат яқин? Фильмнинг “Ўзбеккино”
Миллий агентлиги қошидаги
экспертлар
кенгаши қарорини оёқости қилиб экранга
чиқишими ёки ҳақиқий адолат
тантанасими?
Кейингисига
кўпроқ ишонгимиз келади.
|