Якшанба, 22.12.2024, 13:00
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 18 » Она сутидан яхшиси йўқ
17:46
Она сутидан яхшиси йўқ

Она сутидан яхшиси йўқ

Қирғизистондаги чақалоқларнинг 90 фоизи она сути етишмаслиги сабабли сунъий озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишга мажбур бўлмоқда.

Элмурод 18.03.2009

Қирғизистонда чақалоқларнинг она сутига ҳаққи давлат томонидан кафолатланди, лекин оналарнинг кўпи тўйиб овқатланмаслик сабаб¸ ўз гўдакларини кўкрак сути билан тўйғиза олмасликларини айтмоқдлар.

Қирғизистонда 17 мартдан бошлаб чақалоқларнинг она сутига бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги қонун амалга киритилди.

“Болаларнинг она сутига бўлган ҳуқуқини ҳимоялаш ва сунъий овқатлантириш маҳсулотлари маркетинги тўғрисида”, деб номланган бу қонунда айтилишича, бундан буён мамлакат ҳудудида чақалоқлар учун мўлжалланган сунъий озиқ-овқат маҳсулотлари рекламаси таъқиқланади.

ЮНИСЕФ халқаро ташкилотининг билдиришича, Қирғизистонда беш ойликкача бўлган болаларнинг 90 фоизи сунъий озиқ-овқат маҳсулотлари билан озиқлантирилади. Бу эса болаларнинг нимжон ва касалманд бўлиб қолишига асосий сабабдир.

- Оналарнинг ўз чақалоқларини сунъий сут билан озиқлантириши сабабларидан бири рекламага боғлиқдир. Бундай маҳсулотлар қутисида сунъий сутнинг бола организмига фойдаси ҳақда ҳар бир онанинг диққатини жалб этадиган тавсиялар ёзилган.

Шунинг учун ҳам оналарда сунъий сут кўкрак сутидан кўра болага фойдалироқ, деган янглиш тасаввур пайдо бўлади, дейди Она ва бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий маркази расмийси Турсун Мамирбаева.

Мутахассиснинг айтишича, чақалоқнинг она сутига бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги қонуннинг амалга киритилиши мана шундай янглиш тасаввурларга барҳам беради ва олти ойгача бўлган чақалоқларни фақат она сути билан озиқлантиришни рағбатлантиради.

Бугунги кунда Қирғизистон ҳудудида дунёнинг 15 давлатида чақалоқлар учун ишлаб чиқарилган сунъий озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади.

Турсун Мамирбаева янги қонун амалга киргач, бу ширкатлар ўз маҳсулотларини реклама қила олмасликларини айтади. Иккинчидан эса, оналар орасида кучайтирилган тарзда сунъий озиқ-овқат маҳсулотлари зарари ҳақида тушинтириш ишлари олиб борилади. Бу эса чақалоқлар учун озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ширкатларнинг Қирғизистон бозоридаги улуши камайишига олиб келади.

Бироқ айрим оналар махсус қонуннинг қабул қилингани ва шифокорлар олиб бораётган тарғиботга қарамай ўз болаларини сунъий сут ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан озиқлантиришга мажбур бўлишларини айтадилар.

- Менинг болам сутимга тўймагани учун қўшимча овқат беришга мажбурман. Бундан кейин ҳам унга бу маҳсулотларни беравераман. Бошқа иложим йўқ, чунки менинг кўкрак сутим оз ва болам унга тўймайди. Мен каби оналар эса Қирғизистонда минглаб топилади.

Бу қонунни қабул қилишдан аввал парламент она соғлиғини кафолотловчи қонун қабул қилиши, шароитимизни яхшилаши лозим эди. Ана ўшанда ўз-ўзидан сунъий маҳсулотларга эҳтиёж қолмайди, дейди Анорахон.

Она ва бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий маркази ходими Жамила Мадалбекованинг айтишича,сунъий озиқ-овқат маҳсулотлари билан озиқланган чақалоқлар орасида ошқозон касалликларига чалинганлар жуда кўп. Лекин шунга қарамай яқин йиллар ичида чақалоқларни фақат она сути билан озиқлантиришга эришиб бўлмайди.

- Жуда кўп оналарнинг сути йўқ ёки сути кам. Шунинг учун олти ойга тўлмаган чақалоқларга ҳам қўшимча овқат беришга мажбур бўлмоқдалар.

Аслида бу ижтимоий масала. Чунки қашшоқлик ва тўйиб овқатланмаслик оқибатида оналарнинг кўкрак сути чақалоқларни тўйдиришга етмай қолаяпти, дейди мутахассис
Просмотров: 986 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей