|
|
|
|
Главная » 2009 » Март » 18 » Ўлганнинг устига тепган
17:42 Ўлганнинг устига тепган |
Ўлганнинг устига тепган
Ўзбекистонда нақ пул чиқариш учун қўйилган банкоматларни топиш бир
муаммо бўлса¸ топилганлар ичидан ишлайдиганини топиш¸ унданда каттароқ
муаммодир.
Садриддин 17.03.2009
Риштон
туманида ўқитувчилар маошлари 100 фоиз пластик карточкаларга
ўтказилмоқда. Оқибатда ўқитувчилар кундалик харажат учун лозим нақд
пулни 20 фоиз эвазига дўконлардан олишга мажбур қолмоқда.
Пластик карточкаларнинг Ўзбекистонда жорий қилинганига анча бўлди.
Аслини олганда бу¸ олди-бердининг Ғарб мамлакатларида¸ айниқса кенг
урф бўлган усули ва аксар ғарбликлар чўнтакни қаппайтириб пул олиб
юргандан кўра, ҳамëнда силлиққина пластик карточка олиб юришни афзал
биладилар.
Фақат
дунëнинг аксар тараққий қилган давлатларидаги одатий бу жараëнга
кундалик эҳтиёж учун лозим ҳамма нарсанинг дўконларда борлиги¸ нақд пул
лозим бўлган жойда эса¸ ҳар бурчакда нақд пул беришга тайëр банкоматлар
турганини қўшиб ўтмасак¸ манзара нотугал бўлади.
Аммо
Ўзбекистонда давлат бюджетидан ойлик олувчилар маошининг маълум қисмини
пластика карточкаларга ўтказиш¸ Ғарбдагидан фарқли¸ мажбурий жараëн ва
унинг кундалик турмушни енгиллаштириш ўрнига¸ аксинча оғирлаштираëтгани
айтилмоқда.
Шу йилнинг январ ойигача 30 фоиз маошлари мажбурий
равишда пластик карточкаларга ўтказилган Фарғона вилоятининг Риштон
тумани ўқитувчилари энди умуман нақд пул кўрмайдиган бўлдилар. Бу ҳақда
мактаб ўқитувчиси Баҳодир Элбоев гапиради.
- Ҳозир ҳукумат
раҳбарлари ëки масъул одамлар “Бизга халқаро инқироз таъсир қилмади”
дейишадию¸ аслида ҳозир банкларда нақд пулнинг ўзи тақчил бўлиб қолган.
Шунинг учун пластик карточка орқали тўлашни йўлга қўйишган.
Лекин
масаланинг иккинчи томони бор. Мисол учун оилада эр-хотин ўқитувчи
бўлса¸ уларнинг фарзандлари вояга етган¸ университет ëки коллежда
ўқийдиган бўлсаю¸ уларга пул бериш керак бўлса¸ пластик карточкани
бериб юбормайдику¸ дейди Баҳодир Элбоев.
Унинг сўзларига кўра,
ўқитувчи бу ҳолатдан ҳар томонлама ютқазаяпти. Агар нақд пул зарур
бўлиб қолса¸ пластик карточкадаги пулнинг 20 фоизи эвазига дўконлардан
алмаштириб олишга мажбур бўлмоқда:
- Пластик карточкани баъзи
жойлар 20 фоизини ушлаб қолиш эвазига нақд пулга алмаштириб беришаяпти.
Дейлик пластик карточкада 100 минг сўм пулингиз бўлса¸ сизга 80 минг
сўм беришади.
Буни терминали бор дўкондан қилиш мумкин ëки фермерлар орқали амалга ошириш мумкин.
Фермерлар
ўзларининг ҳисоб рақамларига пластик карточкадаги пулни тушириб¸ ўғит
олишади ëки давлат билан бўладиган муомалаларни амалга оширишади¸ дейди
Баҳодир Элбоев.
Баҳодир Элбоев пластик карточкалар орқали
қилинадиган пул муомаласига қарши эмаслиги, фақат бу учун шароит
яратилмаганлигини айтади:
- Пластик карточка орқали тўланса¸
агар банкоматлар бўлса¸ нақд пулга айлантириб олиш имконияти бўлса¸
майли қарши эмасмиз. Лекин ўшанинг ҳам имкони йўқ.
Мисол учун¸
пластик карточка билан автобусда юра олмайсиз. Фарзандимизга шоколад
сотиб олиш учун кўчадаги сотувчига пластик карточкани кўрсатмаймизку¸
дейди Баҳодир Элбоев.
Риштон туманидаги мактабларнинг бирида
ишлайдиган Муҳаббатхон исмли ўқитувчининг айтишича, улар маошларининг
30 фоизи пластик карточкаларга ўтказилиб турилганда, бу ҳолатга бир
амаллаб чидаш мумкин эди. Энди эса вазият янада оғирлашди.
- Вақтинча дейишаяптию¸ лекин билмадим¸ дейди Муҳаббатхон.
Хўш, ўқитувчилар бу вазиятда қандай кун кечираяпти? Уларнинг тирикчилиги қандай бўлаяпти?
Биз
анга шу саволларга жавоб олиш мақсадида Риштон тумани халқ таълими
бўлими мудири Абдуҳаёт Бобоев билан телефон оқали боғландик:
Озодлик: Мана сизларда ўқитувчиларнинг маошлари 100 фоиз пластик карточкага ўтказилаëтган экан. Бу ўқитувчиларга оғирлик қилмайдими?
- Ака¸ учрашиб¸ юзлашиб гаплашайлик¸ дея гапни қисқа қилди Абдуҳаёт Бобоев.
Ўқитувчи ҳам истеъмолчи. Хўш, унинг ҳуқуқи бу ўринда поймол қилинаяптими ёки йўқ?
Бу
саволга жавоб олиш учун Ўзбекистон Монополиядан чиқариш ва
тадбиркорликни қўллаб қувватлаш давлат қўмитаси Истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Олим Назаров билан боғландик:
Озодлик: Олим
ака¸ Риштон туманидан бизга шундай хабар келдики¸ ўқитувчиларнинг
ойликлари 100 фоиз пластик карточкаларга ўтказилаëтган экан. Истеъмолчи
ҳуқуқи назаридан шу тўғрими ëки йўқми? Бу нарса мажбурий қилинаëтган
экан.
Олим Назаров: Ака¸ мен бу нарсани эшитмадим. Энди бу нарса телефонда гаплашиладиган гап эмас¸ келсангиз бир гаплашиб оламиз.
Озодлик: Йўқ¸ мен Прагадан телефон қилаяпман. Мен сизнинг олдингизга бора олмайман.
Олим Назаров: Тушундим¸ лекин мен ҳозир бу масала хусусида бир нарса дея олмайман. Чунки менда факт йўқ.
Озодлик: Умуман шу ҳолатнинг ўзи тўғрими ëки йўқми?
Олим Назаров: Ало.
Озодлик: Эшитмаяпсизми?
Олим Назаров: Ало¸ ало...
Олим
ака бу саволимиздан кейин бизни “эшитмай” қолди. Лекин кейинги қилган
қўнғироқларимизга жавоб бермади. Биз бунга ҳуқуий жавоб олиш мақсадида
ҳуқушунос Гулнора Эшонхонова билан боғландик.
Адвокат бу ҳолатнинг ноқонуний эканлигини айтди.
-
Менинг билишим бўйича уни фақат ўша ишчининг розилиги билан қилиш
мумкин. Ишчининг розилигисиз мумкин эмас¸ дея қисқа жавоб олдик бу
саволимизга ҳуқуқшунос Гулнора Эшонхоновадан
|
Просмотров: 949 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|