Пайшанба, 28.03.2024, 22:15
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 15 » "Мўътабар ҳаммамиз учун ўрнак"
11:33
"Мўътабар ҳаммамиз учун ўрнак"

"Мўътабар ҳаммамиз учун ўрнак"

Ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева ўзбек қамоқхонасига ташланган пайтда ҳам руҳан синмаганини бу жасоратли аёлнинг ўша ердан туриб ёзган мактубларидан-да билса бўлади.

Абдулла Искандар 14.03.2009

Халқаро амнистия ташкилоти ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева ҳақида фильмни суратга олиб, намойишга чиқарди. Нидерланд ва инглиз тилидаги бу фильм “Қамоқхонадан мактуб” деб аталади.

Фильмда Мўътабар Тожибоеванинг қамоқдан чиққан илк кунлари ўз аксини топган.

Биз кино муаллифларидан бири билан суҳбатлашдик. Ҳолландиялик кинорежисссëр ўз исми очиқланмаслигини истади.

Озодлик: Сиз бу фильм билан нима демоқчи бўлдингиз кинотомошабинларга?

- Мўътабар хонимнинг кучли бир аëл эканини ва унинг қалбида инсон севгиси борлигини англатмак истадим аслида.

Инсон ҳуқуқлари курашчиси деганда кўз олдимизга узоқдаги мавҳум бир киши келади. Аммо мен Мўътабар билан яқиндан ташиниш ва суратга олиш жараëнида¸ унинг қамоқдан чиқарган мактубини ҳижжалаганимда унинг онам, опам, бувим, холам каби юракка яқин бир аëл эканлигини ҳис қилдим.

Мўътабар ҳаммамиз учун ўрнак. Фақат сиëсатчи бўлгани учун эмас. У аëл ҳақлари курашчиси сифатида биз учун қадрли.

Озодлик: Ғарб томошабинлари бу фильмни қандай қабул қилди?

- Жуда ижобий. Буни кўрганлар: "бу Мўътабар деганлари қандай яхши аëл экан", дейишди. Ўзларига жуда яқин кўришди.

Кинони томоша қилиб¸ унинг кучли бир аëл эканини ҳис қилганларини айтишмоқда. Бу биринчи таассурот.

Иккинчидан ғарбдагилар Ўзбекистондаги сиëсий вазият аҳволидан хабардор бўлиб таассуфлар қилишмоқда.

Аммо илк туйғу Мўътабар хоним уларнинг яқини¸ онаси ëки холаси сифатида яқиндай туюлиши билан боғлиқ.

Озодлик: Мўътабар Тожибоеванинг мукофот олганидан хабарингиз борми?

- Мен Мўътабар Тожибоеванинг Ҳиллари Клинтон қўлидан мукофот олганини CNN каналида кўриб жуда хурсанд бўлдим ва ғурур туйдим. Худди мукофотни Мўътабар эмас¸ мен олгандай бўлдим. Мен Мўътабар билан танишганимдан жуда мамнунман.

“Қамоқхонадан мактуб” фильми DVD тарзида чиқарилиб¸ шу кунларда Европада намойиш қилинмоқда
Просмотров: 853 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей