|
|
|
|
Главная » 2009 » Март » 13 » "Дунëни ўзгартираëтган аëл"
19:49 "Дунëни ўзгартираëтган аëл" |
"Дунëни ўзгартираëтган аëл"
Мўътабар Тожибоева бундан бир йил аввал¸ ўлим билан олиша туриб¸
роппа-роса бир йилдан кейин халқаро майдонда бунчалик эъзозга сазовор
бўлишини хаëлига ҳам келтирмаганини айтади.
Фаррух Юсуфий 12.03.2009
АҚШ
Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва президент Обама рафиқаси Мишел
Обамалар томонидан "Жасоратли аёл" мукофоти билан тақдирланганлар
орасида ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева ҳам бўлди.
Ҳар йили топшириладиган халқаро мукофот бу йил саккиз нафар ҳуқуқ
ҳимоячиси – саккиз нафар жасоратли аёлга берилди. Уни 11 март куни
Вашингтонда ўтказилган маросимда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг
ўзи топширди.
-
Мукофотимизнинг навбатдаги соҳиби Ўзбекистондан. Мўътабар Тожибоева
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлигини тарғиб қилиш ва
ҳокимият идораларининг масъулиятини таъминлашда кўрсатган жасорати,
эътиқоди ва саботи ҳамда ўз ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда адолат
йўлида курашгани учун бу мукофотга лойиқ топилди.
Мўътабар
қамоқда анча вақт ўтказганига қарамасдан, юзидан табассум тушмаганини
кўришимиз мумкин ва мен унинг жасорати ва иродасини олқишлайман, деди
Мўътабар опани маросим иштирокчиларига таништирган Клинтон хоним.
Жасоратли
аёл халқаро мукофоти АҚШ Давлат котиби томонидан таъсис этилган бўлиб,
ҳар йили Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан дунё бўйлаб инсон
ҳуқуқлари ва демократия қадриятларини ҳимоя қилишда ҳамда ижтимоий
адолат ва қонун устуворлиги учун курашда етакчилик қилган аёлларга
топширилади.
Чоршанба куни АҚШ Давлат Департаментида ўтказилган маросимда АҚШ президентининг рафиқаси Мишел Обама ҳам қатнашди.
Мўътабар Тожибоева АҚШ президентининг рафиқаси Мишел Обама билан. -
Бугун бу ерда олқишлаётганимиз аёллар ўзлари, оналари, қизлари,
опа-сингиллари, бувилари ва дўстлари учун курашиб, ўз ҳаётларини хавф
остига қўяди.
Бу билан улар нафақат ўзлари учун, балки
оталари, ўғиллари, ака ва укалари, боболари ва эрлари учун ҳам яхшироқ
жамиятни яратмоқдалар.
Бугун бу ерда олқишлаётганимиз аёллар, нафақат ўз турмушини ўзгартирмоқда, улар дунёни ўзгартирмоқда, деди Мишел Обама.
АҚШ
Давлат котиби ва президентнинг рафиқаси олқишалган аёллар орасида,
Мўътабар опадан ташқари, россиялик Вероника Марченко, афғонистонлик
Важма Форуғ, гватемалалик Норма Круз, ироқлик Суад Алламий, малайзиялик
Амбига Шринивасан, нигерлик Хадизату Мани ва яманлик Рим ал-Нумирийлар
бор.
Фарғонадаги “Ўтюраклар” клубининг асосчиси Мўътабар
Тожибоева инсон ҳуқуқларига оид фаолияти, хусусан, 2005 йил 13 май
воқеаларидан кейин ҳукуматни танқид қилгани боис қамалган эди.
Халқаро
ҳамжамият босими остида қамоқдан озод қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси 2008
йилда халқаро Мартин Энналс мукофоти ва Франциянинг “Озодлик, тенглик,
биродарлик” мукофоти билан тақдирланди.
Чоршанба кунги
тантаналардан сўнг Мўътабар Тожибоевани навбатдаги мукофот билан
табриклай туриб¸ уни "Жасоратли аëл" мукофотини олиш¸ қолаверса Ҳиллари
Клинтон ва Мишел Обамадек¸ бугун дунëнинг назари тушиб турган машҳур
сиëсатчи аëллар билан бевосита учрашишдан туғилган таассуротлари билан
ўртоқлашишга чорладик.
Мўътабар Тожибоева: Давлат котиби Ҳиллари Клинтон кириб келди ва мукофот лауреатлари билан алоҳида кўришиб¸ суҳбатлашиб¸ бирга суратга тушди.
Мени
Ҳиллари Клинтонга таништиришган пайтда у менга “Мен сизнинг
автобиографиянгизни ўқиб чиқдим. Менга жуда ҳам таъсир қилди” деди.
Мен
унга “Мен ўзбек халқи номидан¸ ўзбекистонлик фуқаролик жамияти фаоллари
номидан¸ ўзбекистонлик аëллар номидан айнан Ўзбекистонга қаратаëтган
эътиборингиз учун миннатдорчилик билдираман” деб айтдим.
Ундан
кейин Мишел Обама билан учрашдик. У ҳам ҳар биримиз билан алоҳида
кўришиб¸ ўз мамлакатларимизда олиб борган фаолиятимизга жуда юқори баҳо
берди.
Шахсан мен билан суҳбатлашганда алоҳида тўхтаб¸ мени ҳар доим қўллаб-қувватлашини¸ доимо биз билан бирга эканлигини айтди.
Озодлик:
Мўътабар опа¸ сиз Ҳиллари Клинтоннинг сизга нисбатан “Қонун
устуворлигини¸ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилгани учун қамоқда ўтириб
чиққан аëл. Бунинг учун уни олқишлайман” деган гапларни айтганда¸ унинг
бу сўзларини қандай қабул қилдингиз?
Мўътабар Тожибоева:
Мен бундан бир йил олдин март ойида оғир операцияни бошдан кечирган
эдим. Бир йил олдин ўлимимни кутиб ëтган пайтимда¸ дунë тан олган аëл
сиëсатчи Ҳиллари Клинтоннинг менга бундай баҳо бериши хаëлимга ҳам
келмаган эди. Мен буни¸ ҳатто¸ орзу ҳам қила олмас эдим.
Мен
жуда тўлқинланиб кетдим ва жуда хурсанд бўлдим. Мен шундан кейин қанақа
вазият бўлишидан қатъий назар¸ Ўзбекистонга қайтиб ўз ишимни давом
эттиришим менинг бурчим эканлигини яна бир бора ҳис қилдим
|
Просмотров: 805 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|