Главная » 2009»Март»10 » ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ ЖОНКУЯРИ ТУРАБЕК САНОНИНГ ДУНЁ ЖАМОАТЧИЛИГИГА МУРОЖААТИ
08:23
ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ ЖОНКУЯРИ ТУРАБЕК САНОНИНГ ДУНЁ ЖАМОАТЧИЛИГИГА МУРОЖААТИ
Мурожатнома.
Ассалому алайкум ҳурматли Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг вакиллари,
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги ходимлари, Human Rights Watch. ташкилоти ходимлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳалқаро ташкилот раҳбарияти, Маркизий Осиё бўйича инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбарияти, “Бирдамлик” ҳаракати раҳбарияти ва ўзбек мухолифатининг барча аъзолари.
Умид қиламанки, сизларнинг барчаларингиз мени жуда хам яхши
танийсизлар. Ҳа, мен
ўша, узоқ муддат
давомида Қирғизистон Республикасида истиқомат қилган, ўз ватанига қайта олиш имконидан маҳрум бўлган ва ҳозирги кунда эса сиёсий бошпана олиб, хавфсиз минтақага чиқиб кетаётган Тўрабек Сано бўламан.
Мен ўзимнинг йўллаётган ушбу мурожатномам орқали барчангизга ва шунингдек ўзбек мухолифатининг
барча аъзоларига ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Зеро Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ходимлари,
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги ходимлари, халқаро Human
Rights Watch. ташкилоти вакиллари, Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳалқаро ташкилот раҳбарияти, Маркизий Осиё бўйича инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбарияти ва ўзбек мухолифатининг барча аъзоларининг
ўзаро ҳамжиҳатлик ва ўзаро уйғунликда фаолият олиб боришганлиги сабабли менга
Франция ҳукумати қочқинлик мақоми берди.
Билман ва идрок этаманки, мен учун учинчи давлат ҳисобланмиш Францияда ҳам мени бекаму-кўст ва қийинчиликлардан мутлоқо ҳоли бўлган ҳаёт кутиб тургани йўқ. Сабаб тушунарлики, ҳар бир инсон қаерда ва ким бўлиб ҳаёт кечиришидан қаттий назар ҲАЁТ вақти-вақти билан барча инсонларни ўзининг аччиқ зарбалари билан сийлаб туради. Лекин мени ҳозирги кунда мамнун этаётган ҳолат шундан иборатки, учинчи давлатда мени
хавф-хатардан ҳоли
бўлган хаёт кутмоқда. Энди
мен ҳам аксарият инсонлар каби эмин-эркин ҳаёт кечириш имкониятига эгаман.Энди мен ҳам озодликдан баҳраманд бўла олиш имконига эгаман.
Бунга эса сизларнинг қўллаб қувватловингиз ортидан эришдим. Айнан шунинг учун ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг вакилларига,
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги вакилларига, халқаро Human Right Watch ташкилоти ходимларига, Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳалқаро ташкилот вакиларига, Маркизий Осиё бўйича инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбариятига, “Бирдамлик” ҳаракати ҳаракати раҳбариятига,ўзбек мухолифатининг барча вакилларига ва
шунингдек Франция миграция хизмати ходимларига ҳам ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни изҳор этаман.
Барчангизга самимият ва чексиз ҳурмат ила Тўрабек Сано.