Якшанба, 22.12.2024, 13:04
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 7 » Мўътабар Тожибоева учун яна бир мукофот
22:06
Мўътабар Тожибоева учун яна бир мукофот
Мўътабар Тожибоева учун яна бир мукофот
Uznews 06.03.09  – 7 март куни ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева АҚШ ҳукуматининг “Жасурлиги учун” мукофотинини олишга Париждан Вашингтонга учади. Бу эндиликда Тожибоевага унинг 2008 йилнинг ёзида озод этилганидан кейин берилган учинчи халқаро мукофотдир.

Фарғонадаги ”Ўтюраклар клуби” ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти раҳбари 46 ёшли Мўътабар Тожибоевани тақдирлаш маросими, келаси ҳафтада АҚШ Давлат департаменти биносида ўтади.

Америка давлат департасҳментидан маълум қилишларича, «Жасорат кўрсатгани учун аёлларга аталган ҳалқаро мукофот», Мўътабар Тожибоевага шахсан АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон хоним топмонидан топширилади.

Бироқ, Тожибоеванинг Ғарбда олган мукофотлари – ҳусусан ўтган йилнинг кузида Швейцарияда олган Мартин Энналс Мукофоти ва унга Францияда Француз Республикаси инсон ҳуқуқлари мукофотининг топширилиши – унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳукуматининг унга бўлган муносабатини ўзгартиргани йўқ.

Улар душманлигича қолишмоқда, унинг ҳар бир отган қадамини, мамлакатлар бўйлаб эркин ҳаракатини, мустақил матбуот билан алоқаларини назорат қилишга ҳаракат қилишмоқда, дейди ҳукуматнинг ўзига нисбатан муносабатлари ҳақида Тожибоева.

«Бу хушёр назорат, бошқа сўз билан, эрксизлик, ва соғлиғимнинг жиддий издан чиқиши менинг инсон ҳуқуқи фаолиятимга қайтишимга ҳалақит беради, - дейди Тожибоева, - гарчи менинг олдимга гуруҳ гурух одамлар коррупция ва ўзбошимчаликлардан шикоят қилиб келишмоқда, кўзёш тўкишмоқда».

Бироқ, Тожибоеванинг фаолияти жуда чекланганига ва ҳукуқ ҳимояси билан ҳали шуғулланмаётганига қарамай, Ўзбекистон ҳукумати унга ва унинг ҳамкасбларига қарши қоралаш кампаниясини давом эттиришмоқда.

Шундай қилиб, шу йилнинг февралида Тошкентда чиқадиган, ҳукуматпараст “Ўзбекистон янгиликлари” газетаси, Тожибоева ва бошқа ҳукуқ ҳимоячилари ҳамда журналистлар ҳақида, уларни террорчи ва экстремистларнинг ёрдамчилари қиёфасида акс эттирувчи мақола чоп қилди.

Тожибоева, қисман, ушбу мақолаларда, гўёки 2005 йилнинг 13 майида Андижонда ”теракт” содир этган террорчиларнинг йўлбошчиси сифатида акс эттирилади. Маълум бўлишича, Тожибоева, Андижондаги қирғин кунларида, Марғилонда уй қамоғида ўтириб, ўша ердан телефон орқали террорчилар ҳаракатини бошқарган экан.

Газета ҳатто Тожибова ўзининг сафдошларига қандай қилиб Ўзбекистондаги конституцион тузумни ағдариш кераклиги ҳақида қўнғироқ қилган телефон рақамларигача келтиради.

«Кўряпсизми, Ўзбекистонда қанақа аҳвол! Қўрқитиш, таъқиб ва ҳибсга олишлар бир лаҳза ҳам тўхтаётгани йўқ. Кейинги икки йил ичида Тошкентда Дилмурод Сайиднинг ва Андижонда Кушонбек Усмонларнинг ҳибсга олининг бунинг исботидир», - дейди Тожибоева.

Маълум бўладики, товламачиликда айбланиб, икки йилу саккиз ой қамоқда ўтириб 2008 йилнинг июнида менинг озод қилинишим, бу менинг бир ўзим эришган нарсадир, бироқ Ўзбекистондаги бошқа одамларга муносабат заррача бўлсин ўзгармаган экан, дейди у.

Бироқ, барибир, унинг дунё томонидан эҳтироф этилиши, у чиқаётган баланд минбарлар, инсон ҳуқуқлари соҳасида дунёдаги энг юксак мукаофотларга сазовор бўлиш, унга яна бир бор Ўзбекистон ҳақида, маҳкумликдаги диссидентлар ҳақида гапириш имконини беради.

«Мен АҚШдан Ўзбекистон билан муносабатларда инсон ҳукуқларига жиддий эътибор беришини сўрайман, токи мамлакатда шахс ҳуқуқлари ҳимоясининг муайян даражасига эришилмас экан, на сиёсий, на иқтисодий ривожланиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас», - деди Тожибоева.

«Президент Барак Обаманинг янги маъмурияти ўзининг Ислом каримов билан муносабатларини қуришни сиёсий маҳкумларнинг озод этилишини талаб қилишдан бошлаши лозим, мен Вашингтонда айнан шу ҳақда гапираман», - дея қўшимча қилди ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси.

Uznews.net
Просмотров: 854 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей