Якшанба, 22.12.2024, 13:07
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 7 » Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олишган.
20:43
Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олишган.

Интерполнинг Санкт-Петербург бўлими ходимлари 2007 йилдан буён қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олишган.

51 ёшли Ўринбой Эргашев ҳокимиятни ағдариш ҳамда радикал диний ташкилотларни тузиш каби жиноятларда гумон қилиниб, Ўзбекистон томонидан қидирувга берилганди.

Россия расмийлари Ўринбой Эргашевни Тошкентга экстрадиция қилишга ҳозирлик кўрилаётганини маълум қилишган. 

Айни вақтда ҳуқуқ ҳимоячилари Ўринбой Эргашевни Ўзбекистонга топшириш қарорига қарши норозилик билдиришмоқда.

 Ҳуқуқ фаолларига кўра, Ўзбекистонда Ўринбой Эргашев қийноққа солиниши ва унга нисбатан адолатли маҳкама бўлмаслиги мумкин.

 Россия расмийларининг айтишларича, Андижонлик Ўринбой Эргашев бундан икки кун олдин Санкт-Петербургда қўлга олинган.

 Ўринбой Эргашев 2008-йилнинг сентябр ойида ҳам ҳибс қилинган, аммо 2-феврал куни Санкт-Петербург шаҳрининг Смолинский туман суди Россиядаги инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилотлар аралашуви билан уни озод қилиш ҳақида қарор чиқарганди.

 'Ваҳобий'

 Интерполнинг Санкт-Петербург бўйича бошлиғи мовуни Денис Раецкийнинг айтишича, Ўринбой Эргашев Ўзбекистонда "Ваҳобийлик" оқимига тегишли гуруҳга раҳбарлик қилганликда гумон этилмоқда.

 "Ўринбой Эргашев Ўзбекистонда ваҳобийлик ғоясини тарғиб этиш ва ҳукуматни ағдариш мақсадида "Халқа" гуруҳини ташкил этган. Ушбу тузилган гуруҳ Ўзбекистонда ҳокимиятни қўлга олишни ҳам мақсад қилган",-деб айтган Денис Раецкий.

 Ўринбой Эргашевнинг яқинлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистон томони қўяётган айбловлар асоссиз эканини таъкидлашади.

 Москвадаги "Мемориал" инсон ҳуқуқлари маркази ходими Баҳром Ҳамроевнинг фикрича, Ўринбой Эргашев 90-йилларда таниқли имом Абдували қори Мирзаев тарафдорларидан бири бўлгани учун таъқибга учраган.

 Андижонлик машҳур имом Абдували қори Мирзаев 1995-йил августидан бери бедарак кетган.

 У халқаро исломий анжуманда қатнашиш учун Москвага жўнаб кетаётган пайт Тошкент аэропортида хавфсизлик ходимлари томонидан ҳибсга олинган бўлиши мумкинлиги тахмин этилади.

 Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Ўринбой Эргашев 2007 йилнинг ёзида иш излаб, Ўзбекистондан Россияга келган. Орадан олти ой ўтиб эса, Ўзбекистон томони унга нисбатан қидирув эълон қилган.

 Санкт-Петербургда Ўринбой Эргашев бир неча ой ҳайдовчилик қилиб кун кечирган.

Просмотров: 882 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей