Жума, 19.04.2024, 11:00
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 6 » Би-би-си меҳмони-ёзувчи Набижон Боқийга савол йўлланг
07:40
Би-би-си меҳмони-ёзувчи Набижон Боқийга савол йўлланг

Би-би-си меҳмони-ёзувчи Набижон Боқийга савол йўлланг

Набижон Боқий Абдулло Қодирийнинг суд иши ва қатағон даврининг бошқа қурбонлари ҳақидаги "Қатлнома" асари билан китобхонларга яхши таниш.

Ёзувчи асарни ёзишдан олдин, Миллий Хавфсизлик Хизмати архивлардаги тарихий ҳужжатларни синчиклаб ўрганиб чиққанини айтади.

Hабижон Боқий "босмачилар" дея тамға олган Туркистон миллий озодлик ҳаракатининг Шарқий Бухоро ҳудудида фаолият олиб борган вакиллари ҳақида ҳам изланишлар олиб борган.

Унга кўра, ҳужжатларни ўрганиши давомида шўро даври китобларида акс этган маълумотларнинг аксари нотўғри экани ва "босмачилар"нинг кўплари Туркистон миллий озодлиги учун жонларини тиккан инсонлар бўлганига амин бўлган.

Мана шу изланишларининг натижаси ўлароқ эса, у "Лақайлар" номли илмий-тарихий асарини ҳам яратади. Унда асосан, Иброҳимбек қўрбошининг шахси ва Ҳисор водийсида истиқомад қилувчи этник лақайлар ҳақида ҳикоя қилинади.

Набижон Боқий 1920-йилларга таалуқли давлат ва партия архивларини ўрганиш учун маълум муддатга қадар Тожикистонда яшаган. У 2-3 йил давомида архивлардан тинмай ҳужжатлар титкилагани ва миллий озодлик ҳаракати кечган музофотларни кезиб чиққанини айтади.

Унга кўра, айни мана шу йилларда Анвар пошшо ҳақидаги тарихий асари учун ҳам замин яратилади ва кейинроқ "Чингиз афандига мактублар" номли асари дунёга келади.

"Мен Анвар пошшонинг ўғлининг асли номини (Алибей экан) билмас эдим ва уни Чингиз деб ўйлаган эканман, шунинг учун бу китобнинг номини "Чингиз афандига мактублар" деб номлагандим",-дейди ёзувчининг ўзи.

Унга кўра, асарнинг маълум қисми 2004 йилда "Шарқ юлдузи" журналида босилган, қолган қисми ҳамон чоп этилмай қолган.

Аммо, китоб 2006 йилда "Анвар пошшонинг васияти" номли билан Туркияда турк тилида босмадан чиққан.

"Чунки унда Анвар пошшонинг васияти бор. Анвар пошшо Тожикистон ҳудудида шаҳид бўлган вақт унинг кўкрак чўнтагидан хат, васияти топилган. Мен уни шу Тожикистонга борган пайтим русча нусхасини олишга муваффақ бўлганман",-дейди ёзувчи.

Набижон Боқий таржима соҳасига ҳам ўзининг салмоқли улушини қўшган. 1990-йилда инглиз ёзувчиси Роберт Луиз Стивенсоннинг "Меросхўр" ва "Катриона" романларини, 1998-йилда таниқли ёзувчи Чингиз Айтматов ва Мухтор Шаханов қаламига мансуб "Чўққида қолган овчининг оҳи-зори" асарини (Ёқубжон Хўжамбердиев билан бирга) ўзбекчага ўгирган.

Бундан ташқари ёзувчи қатор ҳикоялар ва қиссалар муаллифи ҳам. Набижон Боқий ҳозир "Дардманд дарахт", "Полиз бошидаги капа" номли романларини ёзиб тугатганини айтади.

Набижон Боқий Фарғона вилоятининг Бағдод туманида 1956-йил 7-ноябрда туғилган. 1978-1984-йилларда Тошкент Давлат Университетининг Журналистика факультетида таҳсил олган.

Ёзувчи 1996 йилда "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.

Таниқли ёзувчи Набижон Боқийга саволларингизни ўнг томонингиздаги махсус форма орқали қолдиришингиз ёки uzbek@bbc.co.uk га йўллашингиз мумкин.

Просмотров: 1167 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей