Ислом Каримовнинг
Ўзбекистон халқига кўрсатаётган “каромати”.
Абдужалил Бойматов,
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти секретариатининг аьзоси.
Беморни даволаш учун аввал беморнинг қанақа касал билан
оғриганлигини аниқлаш керак.Қуйида Ўзбекистон республикасининг давлат
сифатида оғир касалга мубтало бўлгани ва бу беморнинг касалига қўйилган
“диагноз” билан танишасиз.Ташхисни “Тинчлик
фонди”(www.fundforpeace.org) қўйган.
Ўзбекистон муваффақиятсиз давлатлар индекси (failed states index)
бўйича собиқ Совет Иттифоқи давлатлари орасида ягона хавотирли,
беқарор(alert,unstable) давлатдир.Бунга хам Ислом Каримовнинг сиёсати
туфайли эришилди. Ўзбекистон бу рўйхатда 26- ўринни эгаллаган. Қўшни
давлатлар Тожикистон-38, Қирғизистон - 39, Туркманистон - 46, Россия -
72, Қозоғистон - 101 ўринларни эгаллаб огоҳлантириш (warning) гурухи
давлатлари қаторига киритилган (List of countries by Failed States
Index.
http://en.wikipedia.org/wiki/List_of_countries_by_Failed_States_Index) .
.Шу ўринда ўқувчиларга Ўзбекистоннинг ўрни тўғрисида янада чуқурроқ
тасаввур бўлиши учун АҚШ 161-ўрин билан ўртамиёна (moderate) давлатлар
гурухидан, Япония 163-ўрин билан барқарор (sustainable) давлатлар
гуруҳидан ўрин олганини айтиш лозим. Ўз ўзидан шундай савол
туғилади:Нега Ўзбекистон 26-ўрин билан аҳволи хавотир ўйғотадиган
давлатлар сафига тушиб қолди.Бу саволга Ўзбекистоннинг ижтимоий,
иқтисодий, сиёсий индикаторларини анализ қилиш орқали жавоб топамиз.
177 Норвегия 2.0 1.6 1.0 1.1 2.0 1.8 1.0 1.3 1.5 1.0 1.0 1.5 16.8
161 Қўшма Штат 3.5 4.0 3.2 1.0 5.5 2.3 3.0 1.8 4.2 1.3 2.0 1.0 32.8
101 Қозоғистон 6.2 3.6 5.2 4.0 6.5 6.0 7.7 5.5 6.8 6.5 7.8 6.6 72.4
26 Ўзбекистон 7.7 5.4 7.1 7.1 8.6 7.7 9.3 6.8 9.2 9.0 9.2 6.3 93.4
1-устун.Мамлакатнинг дунё бўйича муваффақиятсизлик даражаси бўйича
тутган ўрни. Албатта 1-ўринда аҳволи энг оғир давлат жойлашган.Бу
давлат Сомалидир. Аҳволи энг яхши давлат бу Норвегиядир. Ўзбекистон эса
26-ўриндадир.
2-устун.Мамлакатнинг номи.ўзбекистоннинг дунёдаги ўрнини аниқроқ
тасаввур қилиш учун энг барқарор мақомига эга бўлган Норвегия,
огоҳлантириш мақомидаги Қозоғистон ва хавотирли мақомга эга бўлган
Ўзбекистон келтирилган.
Ижтимоий (социал) индикаторлар.
3-устун.Демографик босим.Ўзбекистон учун бу кўрсатгич-7,7.Шу ерда
ўқувчига шуни эслатиш лозимки кўрсаткич қанча юқори бўлса ахвол
шунчалик ёмондир.
4-устун.Қочоқларнинг оммавий кўчиши (бошқа давлатларга) ёки мамлакат
ичида аҳолининг оммавий кўчиши.Бу кўчишлар гуманитар халокатларга олиб
келиши мумкин.Бу кўрсаткич Ўзбекистон учун 5,4.
5-устун.Ҳокимиятнинг зўравонлик сиёсатидан ниҳоятда норози бўлган ва
ўч олиш ёки жуда қайғуда,тушкинликдаги аҳоли гуруҳлари.Бу кўрсаткич
Ўзбекистон учун- 7,1.Бу гуруҳларга диний экстремизмда айбланиб ҳукумат
томонидан таьқибга учраган диний оқим вакиллари, лойиқ(secular)
мухолифат аьзолари, Андижон воқеалари қатнашчилари, қашшоқлашган аҳоли
қатламлари.
6-устун.Доимий равишда хукуматнинг тайзиқи туфайли мухолифат
вакилларининг, ишбилармон, инлеллектуал кишиларнинг ватанни тарк этиши
ва чет элда диаспоранинг кўпайиши.Бу кўрсаткич Ўзбекистон учун-7,1.
Иқтисодий индикарорлар.
7-устун.Аҳоли қатламлари бўйича нотекис иқтисодий ривожланиш - 8,6.
8-устун.Кескин ёки жиддий равишда иқтисодий пасайиш - 7,7. Бу
кўрсатгич ўзини хозирги иқтисодий пасайиш даврида яққол намоён қилиши
мумкин.
Сиёсий индикаторлар.
9-устун.Давлат органларининг (ҳокимият) криминаллашуви ва бунинг натижасида қонунийлигини йўқотиши - 9,3.
10-устун. Аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларининг фаолиятини тинимсиз
ёмонлашуви - 6,8.Буларга маориф, соғлиқни сақлаш, транспорт хизмати ва
ахолини жиноий гурухлардан химоя қилиш киради.Бу хизматлар кўпинча
ҳокимиятдаги элитага хизмат кўрсата бошлайди.
11-устун.Қонун устиворлигининг (rule of law) таьминланишини тўхтаб
қолиши ёки маьмурий усулда татбиқ қилиниши.Инсон хуқуқларининг кенг
кўламда топталиши - 9,2
12-устун.Хавфсизлик хизмати “давлат ичида алоҳида давлат” мақоми даражасига кўтарилади - 9,0.
13-устун.Элитанинг кланлашуви. Ўзбекистон раҳбариятида Самарқанд Бухоро кланининг аксарият устунлиги- 9,2.
14-устун.Бошқа давлатларнинг ёки ташқи сиёсий кучларнинг Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашуви - 6,3.
Аҳволи хавотирли ўринни эгаллаган Ўзбекистонни барқарор Норвегия
билан таққосласак Ўзбекистон ижтимоий, иқтисодий, сиёсий индикаторлар
бўйича Норвегияга нисбатан анча юқори кўрсатгичларга эга эканлигини,
яьни аҳволи жуда ёмон аҳволда эканлигини кўрамиз.Айниқса сиёсий
индикаторлар бўйича аҳвол жуда харобдир.Булар давлат органларининг
(ҳокимият) криминаллашуви ва бунинг натижасида қонунийлигини йўқотиши -
9,3, қонун устиворлигининг (rule of law) таьминланишини тўхтаб қолиши
ёки маьмурий усулда татбиқ қилиниши.Инсон ҳуқуқларининг кенг кўламда
топташиши-9,2,хавфсизлик хизмати “давлат ичида алоҳида давлат” мақоми
даражасига кўтарилганлиги - 9,0, Элитанинг кланлашуви. Ўзбекистон
раҳбариятида Самарқанд, Бухоро кланининг аксарият устунлиги - 9,2.
Ўзбекистоннинг муваффақиятсиз хавотирли давлат сифатида ўртамиёна
(moderate) АҚШ давлати билан иқтисодий кризислар вақтида ҳокимият ва
аҳоли ўртасидаги мунособатларни кўриб чиқамиз. Ўзбекистонда аҳолининг
хукумат сиёсатига норозилиги кучайган пайтларда, масалан 1992 йилнинг
январида Тошкентда студентлар шаҳарчасида студентларнинг оммавий
норозилиги милиция томонидан шафқатсиз бостирилди.Камида 2 студент отиб
ўлдирилди.2005 йил май ойида Андижон шаҳрида аҳолининг оммавий
норозилиги камида 750 кишининг ҳукумат томонидан отиб ўлдириш билан
якунланди.АҚШ да эса аҳолининг ҳукумат сиёсатидан норозилиги тинч
оммавий номойишларга, иш ташлашларга, оммавий ахборот воситаларида
кескин баҳсларга сабаб бўлади. АҚШ эркин, демократик мамлакат
бўлганлиги учун аҳоли ўз норозилигини ижтимоий сиёсий фаолликнинг ошиши
билан билдиради.Бу фаоллик пировардида тинч йўл билан эркин, демократик
сайловлар орқали хокимият алмашуви билан якунланади.Яьни АҚШда халқнинг
хоҳиш иродаси амалга ошади. Ўзбекистонда эса халқнинг ижтимоий сиёсий
фаоллашуви ҳокимият томонидан жазоланади.Сабаби Ислом Каримов
Ўзбекистон конститутциясини, халқини ҳурмат қилмайди.
Шунинг учун Ўзбекистон давлати - “бемор” хавотирли мақомдан барқарор
соғлом давлатга айланиши учун эркин, демократик мамлакатга айланиши
керак. Бунинг учун мамлакат эркинлашуви ва демократлашувига олиб
келувчи сиёсий ислоҳотлар ўтказилиши керак.Фуқаровий ва сиёсий
эркинликларни чекловчи барча қонуний ва маьмурий чекловлар бекор
қилиниши керак.Албатта сиёсий ислоҳотлатнинг дастлабки қадамлари ўзгача
фикрловчиларни таьқиб қилишни тўхтатиш: қамоқдаги хуқуқбонлар,
журналистлар, мухолиф партиялар вакилларини озод қилиш, инсон хуқуқ
ташкилотларини , мухолифат партияларни рўйхатга олиш ва уларга эркин
фаолият юритиши учун шароит яратишдан бошланади.
3-март,2009 йил.
www.yangidunyo.com