Инқироз
исломий
банкларга
унчалик
таъсир
кўрсатмади
Индонезия
Президенти
Сусило
Бамбанг Юдхойоно
исломий
банкларни
халқаро
молия инқирози
манзарасида
жаҳон
иқтисодида
етакчи рол
ўйнашга
чақирди.
У
бу ҳақда
Жакартада
ўтган Жаҳон
Исломий Иқтисод
Форумида
гапирди.
Форумда
дунёнинг 38
давлатидан
сиёсатчилар
ва бизнес
вакиллари
иштирок
этишди.
Улар
жаҳондаги
иқтисодий
инқироз, энергетика
ва
озиқ-овқат
хавфсизлиги
масалаларини
муҳокама
қилишган.
"Миссионерлик"
Индонезия
президенти
исломий
банкларга "ғарбда
миссионерлик
вазифасини
бажариш
вақти
етганини"
айтди.
Унга
кўра,
исломий
молия
институтлари
инқироздан
ғарбдаги банкларчалик
зарар
кўрганлари
йўқ. Чунки
улар
"заҳарли
ҳисобларга"
сармоя
киритишмаган.
Шариат қонунлари
асосида
юритиладиган
исломий банкларда
фойда ва
зарар
адолатли
тақсимланади.
Исломий
банкларда
фойданинг
орқасидан қувилмайди
ва жамоа манфаатларига
кўпроқ
эътибор
қаратилади.
Шариат
фоиз олиш ва
тўлашни
маън этади.
Мусулмон
давлатларида
исломий молияга
бўлган
талаб
сўнгги йилларда
ортган, аммо
Индонезия
президенти
ҳозирда
ғарбда ҳам
кўпчилик
шариат
банкларидан
ўрнак
олишга
тайёрлигини
айтди.
|