Якшанба, 22.12.2024, 13:12
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Март » 2 » 'Ўғлимга қарши далиллар сохталаштирилган'
23:49
'Ўғлимга қарши далиллар сохталаштирилган'

'Ўғлимга қарши далиллар сохталаштирилган'

 

Ҳозир 15 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган ўзбекистонлик собиқ мулозим Эркин Мусаевнинг отаси ЎМХҚ раҳбари Рустам Иноятовга очиқ хат йўллаб, ўғлининг ишига эътибор қаратишини сўраган.

 

 

Эркин Мусаев Мудофаа вазирлиги таркибида Ўзбекистоннинг Нато билан ҳамкорлик дастури раҳбари бўлиб, кейинчалик эса, БМТ билан ҳамкорликдаги гиёҳванд моддаларга қарши кураш ва чегараларни мустаҳкамлаш дастурларида ишлаган.

 

У 2006 йилда ҳибсга олиниб, 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилганди. Эркин Мусаев отасининг мактубида айтилишича, тергов хулосаларида келтирилган кўплаб далиллар сохталаштирилган, ўғлининг конституцион ва процессуал ҳуқуқлари бузилган.

 

Ўтган йилнинг бошларида Эркин Мусаевнинг қамоқхонада қийноққа тутилаётганига оид хабарлар ҳам тарқалганди.

 

Маҳкумнинг яқинлари Эркин Мусаевнинг қийноқлар остида ўзига қўйилган айбловларга иқрор эттирилганини айтишганди.

 

Эркин Мусаевга Ватанга хиёнат қилиш, давлат сирларини ошкор этиш ва Андижон воқеаларига оид айбловлар қўйилганди.

 

Баъзи бир интернет саҳифалари эса, Мусаевдан махфий сирларни олган давлат - АҚШ бўлиши мумкин, деган тахминларни ўртага ташлашганди.

 

Маҳкумнинг яқинлари унинг ўз қўли билан ёзган мактубига таяниб, ўтган йили Би-би-си билан суҳбатда Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизматининг ертўласида сақланган 5-6 ой давомида Эркин Мусаевнинг кечаси билан калтакланиб, кундузлари сўроқ қилингани, жумладан, кўкрак қафасига урилгани, ётгани рухсат берилмай, стулда ўтиришга мажбур қилингани, юра олмаслиги учун оёқ кафтларига урилганини айтишганди.

 

Уларга кўра, Эркин Мусаевнинг устидан бор-йўғи икки соат давом этган маҳкама ўшанда ёпиқ кечган ва маҳкама жараёнида унга қўйилган жосусликка оид айбловлар борасида далилларга тўхтаб ўтирилмаган.

 

Эркин Мусаев маҳкама жараёнида ўзига қўйилган айбловларни буткул рад этган. Бироқ яқинларининг айтишларича, қариндош-уруғлари ва ўзи тилга олиниб қилинган турли таҳдидлар ортидангина, барча айбларга иқрор бўлган.

 

Маҳкум яқинларининг маҳкама ҳукмидан қилган шикоят аризалари эса, маҳкама томонидан кўриб чиқилиб, ҳукм тўғри бўлганига оид ҳукм чиқарилганди.

 

Отасининг айтишича, ўғлининг тақдири хусусида барча масъул идораларга мурожаат этишган ва Женевадаги Ишчи гуруҳи фарзандининг иши қайта кўриб чиқилсин, деган мазмунда Ўзбекистонга расман мактуб билан ҳам мурожаат қилган.

 

У ўз мактубида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Рустам Иноятовдан фарзандининг ишини синчиклаб ўрганиб чиқиш, адолат ва қонун устиворлигини таъминлашни сўраган. Шунингдек, Би-би-си билан суҳбатида ҳозир ўғлининг соғлиғи анча ёмонлашиб қолганини ҳам айтган.

Просмотров: 678 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей