Якшанба, 26.09.2021, 14:32
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Феврал » 23 » ЎЗБЕКИСТОН ”ХУКУК ХИМОЯЧИЛАРИ “АССОЦИАЦИЯСИ ХАБАРНОМАСИ
12:06
ЎЗБЕКИСТОН ”ХУКУК ХИМОЯЧИЛАРИ “АССОЦИАЦИЯСИ ХАБАРНОМАСИ

«БАХТ КУШИ» УЧИБ КЕТДИ.

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ ХУКУК ХИМОЯЧИЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ ХАБАРНОМАСИ


Жиззах вилоятининг Зарбдор туманига карашли Бустон шахарчасидаги Ш.Рашидов номли № 1-мактабга шу туман хокими Ускан Азимов бундан сал кам бир йил мукаддам мактаб коллективи бошига «Бахт куши» кундириб кетаяпман деб Хужам Бекамовни мактабга директор килиб тайинлаб кетганди.
Афсуски тез орада Хужам Бекамов мактаб ва мактаб коллективининг бошига кунган «Бахт куши» эмаслиги маълум булди.
Бу «сир»нинг очилишига эса мактаб директори Хужам Бекамовнинг ноконуний хатти-харакатлари сабаб булди.
У 2008 йилнинг охирларида бир йула бир катор ноконуний харакатлар килди. Директор А. Алвоний номли олийгохга малака ошириш учун Тошкентга кетган ва уз урнига А.Хасанбоевни мактаб дирктори лавозимига вактинча куйиб кетган.Бир вактнинг узида хазиначи вазифасини хам бажараётган А.Хасанбоевдан 1.000.000. пул олиб кетади.Бу холни яна такрорламокчи булади.Бирок А.Хасанбоев бунга йул куймайди.Аксинча олиб кетган 1.000.000 пулни жойига куйишни талаб килади.Бу талаби эвазига у директор Хужам Бекамов томонидан тайзикка учраган..Директор №85, №87 буйруклар билан уни ишдан бушатган.

Узбекистон Халкаро Инсон Хукукларини химоя килиш кумитасининг Жиззах вилоят булими риси шу мактаб укитувчиси Зиядулла Раззоков уз аъзоси булган А.Хасановни химоя килади ва директорнинг чикарган буйруклари асоссиз эканлигини айтади.
Кул остидагиларнинг факатгина «куллук» килишга ургатиб олмокчи булган директорга З.Раззоковнинг гаплари огир ботди.Бундай химоячиларнинг сони ортишидан куркган Х.Бекамов аламзадалик билан яна бир хатога йул куйди.У Хукук химоячиси З.Раззоковни асоссиз равишда № 87 буйрук чикариб 30 декабр куни ишдан бушатди.

Шу куннинг узидаёк Х.Бекамов узи чикарган карорлардан нусха олиб хокимнинг олдига чопади.Буни эшитган хоким Ускан Азимов эса нихоят «Хукук химоячилари»ни жазолаш имкони топилганидан хурсанд булиб дархол Зарбдор тумани буйича барча ташкилотларни чакириб йигилиш утказади. Йигилишда хоким хеч иккиланмасдан «Мана биз икки терористни ишдан хайдадик.Нихоят энди эркин нафас оламиз» деб ошкора айтди.Шу сузида хоким нимани назарда тутди экан. Эхтимол 1.000.000 сум пулни узлаштириб яна нафси хакалак отган Х.Бекамовга ухшаш рахбарларга «Энди Сизларга гов буладиганлар йук. Хохлаганингча пулни узлаштиришинглар мумкин» демокчи булдимикин?
Уз навбатида бу хукук химоячилариЗ.Раззоков ва А.Хасановлар уз хукукларини химоя килишни сураб 2009 йил2 январ куни Зарбдор туманлараро фукаролик суди раиси Р.Расуловга арз килишди.

Зарбдор туманлараро суди ишни 8, 10, 19-январ кунлари атрофлича куриб чикди.Суд жараёнида директорнинг маъданият ва маърифат ишлари буйича уринбосари Гулжамол Худойкулова,касаба ишлар кумитаси буйича уринбосари Зухра Шайматовалар сурок килинди.Суриштирувлар натижасида эса директор Х.Бекамовнинг ноконуний харакатлари уз исботини топди.

Суд одилона хукм чикарди. Мактаб директори Х.Бекамовнинг Хукук химоячилари Зиядулла Раззаков ва Алланазар Хасановларни ишдан бушатиш тугрисидаги чикарилган № 84,85,87 буйруклари бекор килиниб жабирнанувчилар уз иш уринларига кайтарилсин, Х.Бекамовдан 200 минг сум жарима ундирилсин, жабрланувчиларнинг бекор юрган вактлари учун иш хаки ундирилсин мазмундаги ажрим чикарилди.
Хужам Бекамовнинг Ноконуний харакатлари натижасида туман халк таълими булими бошлиги Бахтиёр Элмуродов ишдан олинди ва урнига Абдумутал Эргашов ишга тайинланди
Янги тайинланган халк таълими булими бошлигининг буйруги билан мактаб директори Хужам Бекамов уз вазифасидан бушатилди. Натижада эса мактаб ва укитувчилар бошидаги Хоким Ускан Азимов куйиб келган «Бахт куши» учиб кетди.Бундан мактаб жамоаси хурсанд..

Ўзбекистон «Хукук химоячилари» Ассоциацияси раиси М.Азимов.
21.02.2009 йил.

Просмотров: 1315 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей