…. Назаримизда биз ХХI асрда яшаётгандекмиз. Атрофимизда
“демократия” дейишмоқда, сўз эркинлиги, мустақиллик. Ўзбекистон эса ҳамон диктаторлик режимида яшамоқда. Уни диктатор, деспот, қароқчи ва жаллод деб аташади. Масалан сиз бутун бир мамлакатни
барбод қилиб, қашшоқликка ва ҳуқуқсизликга олиб келган, бир суз билан айтганда, уни таназзулга учратган
одамни нима деб атаган бўлардингиз?
Биз 21 асрда яшамоқдамиз, аммо Ўзбекистондаги ҳаёт даражаси ўрта асрлардаги
феодаллик даври даражасига тенг бўлиб қолди. Ўзининг меҳмоннавозлиги, нону тузи
билан олқиш олган халқ бугунги кунларда бошпана излаш билан овора. Ўзбекистон
ўзининг ёрдам қўлларини бутун собиқ Совет Иттифоқи халқларига чўзган оғир уруш
дамларини эслаб кўринг. Бугун эса унинг ўзи ҳуқуқсиз бир алфозда, қашшоқликда
кун кечирмоқда ва Президент Ислом Каримов бошқараётган адолатсиз ҳукумат босими
остида қолишда давом этаяпти. Ўзбекистон – бунинг ўзи бир йирик қамоқхона ва
унинг халқи бутунлигича йирик бир панжара ортида яшамоқда.
Ҳар киши борки, турли йўллар ва усуллар билан бўлсин, мазкур қамоқхонадан чиқиб
кетишга уринмоқда. Кимлардир хасга бўлсада илашиб ҳам ўзини демократик мамлакат
дея атаётган Европа мамлакатларидан бошпана сўрайди. Ўз иқтисодий қизиқишларини
устун билган Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги аҳволдан тўлиқ хабардор бўлсада, ҳамма
нарсага кўз юммоқда.
Агарда сиз Европа ҳукуматлари Андиждонда нима воқеа содир бўлганлигини
билмайди деб ўйласангиз қаттиқ янгилишасиз. Европа ҳаммасидан хабардор! Айнан
шунинг учун хам, орадан атиги тўрт йил ўтиб улар Андижонни унутишди. Биз,
диктаторлик режимидан қочиб чиқган қочоқлар улардан вақтинчаликка бўлсин, кўмак
сўраймиз. Улар эса бизнинг устимиздан масқаромуз кулишади, БМТ нинг Инсон ҳуқуқлари
халқаро конвенциялари ҳақида лекциялар ўқишади. Кейин эса бизни жаллод қўлига қайта
топширишади.
Бизга айтганларига кўра, Ўзбекистондаги вазият ўзгарган, инсон ҳақ-ҳуқуқлари
ҳимояланган ва бемалол эркин яшаш мумкин. Мен эса дунёга қарата қичқираман:
Ўзбекистонда диктатура! У ерда одамларни қийнашмоқда ва ўлдиришмоқда! У ерда ҳеч
қандай сўз эркинлиги ҳам йўқ!
Дунёда қочқинларни ҳимоя қиладиган бирор мамлакат бормикин? Назаримда, ундай
мамлакат ҳам йўқ.
Шу сабабдан ҳам ўзбек қочқинлари бировга керак эмас.
Барчага ўзбек гази керак ва ҳеч бир кимса билмайдики, ўзбек гази Россияга қайси
нархда сотилмоқда. Қаёққа гумдон бўлиб кетаётганлиги билинмаётган олтинларчи? Ҳаммага
бизнинг табиий шароитдан Марказий Осиё марказида жойлашган Ўзбекистонимиз
керак. Ўзбекистон орқали Афғонистонда ишлаб чиқарилаётган юқори сифатлик гиёҳванд
моддаларини олиб ўтиш мумкин ва буни шахсан Президентнинг ўзи назорат қилмоқда.
Мен барчангизга қараб қичқирмоқдаман: бир бор мени қўлимда болам билан бу
дўззахга равона қилишди. Бироқ ундан халос бўла олдим ва энди яна бир бор мени
у ерга юборишмоқда, шунчаки охиригача мени йўқ қилиш учун. Ким менга ўхшаган қочқинларга
ёрдам қила олади?
КИ-И-И-И-М???
БМТ, Қочқинлар ишлари бўйича махсус комиссарликми, ЕВРОПА ИТТИФОҚИМИ, АМНИЦТИЯ
ИНТЕРНЕШНЕЛ, ИНСОН ҲАҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТИМИ? Улар ҳақиқатда
кўп, аммо уларни ким нима учун тузган? Ким айта олади КИ-И-И-И-М???
Лилия Каримулина.