Якшанба, 22.12.2024, 13:10
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Феврал » 5 » Ўзбекистонда 85 фоиз одам бахтиёр!?.
09:23
Ўзбекистонда 85 фоиз одам бахтиёр!?.

Ўзбекистонда 85 фоиз одам бахтиёр!?.

"Ижтимоий фикр" респондентларининг 90 фоизи Ўзбекистон ташқи сиёсатини қўллашини маълум қилган.
Алишер Сиддиқ 27.01.2009

Ўзбекистон ҳукуматининг буюртмаларини бажарадиган “Ижтимоий фикр” маркази мамлакатдаги реал воқеъликдан йироқ бўлган навбатдаги ҳисоботини эълон қилди.

Сўров натижаларига асослангани айтилаётган 2008 йил ҳисоботига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 90 фоизи мамлакатнинг ташқи сиёсий йўналишини қўллаб-қувватлайди ва яна 85 фоиз аҳоли мамлакатдаги иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий вазиятидан ўзини бахтиёр ҳис этади.

БМТ нинг тараққиёт дастури ўтказган сўровга зид равишда “Ижтимоий фикр” маркази аҳолининг 89.5 фоизи мамлакатда қолиб яшаш истагини билдирганини маълум қилади.

Бироқ БМТ томонидан эълон қилинган мустақил сўровга кўра, Ўзбекистоннинг ҳар учинчи фуқароси бошқа мамлакатга кетиб яшашни хоҳлайди.

“Ижтимоий фикр” маркази фуқароларга дейлик Ўзбекистон ташқи сиёсий йўналиши борасида савол билан мурожаат этганида эҳтимол биз олган жавобларни ҳам ўз ҳисоботга киритган бўларди.

- Ўзбекистон мустақил бўлгандан буëн унинг конкрет ташқи сиëсатини мен умуман кўрганим йўқ. Бир у ëққа¸ бир бу ëққа. Менимча бу яхши эмас. Мана ҳозир бизлар қанақа сиëсат эканлигини ҳам тушунмай қолдик¸ дейди биринчи суҳбатдош.

- Ўзбекистоннинг ташқи сиëсати давлатлар билан тинч-тотув¸ биргаликда¸ ҳамкорликда иш кўриши яхши. Ҳозир Ўзбекистоннинг обрўйи олдингига қараганда ошиб бораяпти.

Ўзбекистон мустақил бўлгандан бери кўп нарсаларга эришди. Биринчи навбатда ўзи тинчлик керакку. Тинчлик бўлса¸ ҳамма нарсага эришса бўлади¸ дейди иккинчи суҳбатдош.

- Ўзбекистоннинг ташқи сиëсатини ҳозирча яхши баҳолай олмайман. Чунки Ўзбекистоннинг ташқи алоқалари мўътадил эмас¸ дейди навбатдаги суҳбатдош.

- Унақа нарсаларга менинг билимим жуда яхши эмас. Мен бу нарсага ҳеч нарса дея олмайман¸ дейди тўртинчи суҳбатдош.

-Ўзбекистон ҳукуматининг олиб бораëтган ташқи сиëсатини мен ижобий баҳоламаган бўлардим. Чунки ижобий баҳолаш учун бизда етарлича далил йўқ.

Қилинаëтган амалий ишларнинг натижалари керак. Ўзбекистоннинг ташқи сиëсати бу ўзгарувчан сиëсат. Ўзбекистон халқ манфаати учун керак бўладиган қўшни давлатлар билан мустаҳкам алоқаларни ўрната олгани йўқ.

Ижтимоий фикрнинг бундай натижа эълон қилиши аниқ эди. “Ижтимоий фикр”нинг натижалари аллақачон диктатура раҳбари Каримовнинг столи устида тайëрлаб қўйилган бўлган.

“Ижтимоий фикр” Каримовнинг айтганларини халққа етказишга уринаяпти холос. Бу халқнинг ўзининг фикри эмас.

Бугун Ўзбекистон ичкарисида яшаëтган халқнинг деярли 100 фоизи Ўзбекистон ҳукуматининг сиëсатидан норози¸ дейди охирги суҳабтдошимиз.

Озодлик радиосининг респондентлари ҳукумат томонидан жамоатчилик фикри сифатида тақдим этилаётган сўровга тескаридай туюлиши мумкин.

Зеро “Ижтимоий фикр” марказини ҳукумат пропаганда воситаси деб атаган мустақил журналист Сергей Ежков фикрича, марказ одамлар учун эмас, фақатгина ҳукуматдан олаётган пулини оқлаш учун ишламоқда.

- Бу пропаганда оддий фуқарога ёки хориж ўқувчисига таъсир этади деб ўйлаш камида тентакликдир. Одамлар бунақанги ижтимоий сўровларга тупуриб қўйган¸ дейди журналист.

Бундай анчайин кескин танқидларга жавоб олиш учун “Ижтимоий фикр” марказининг раҳбари Марат Ҳожимуҳаммедов билан боғландик.

- Бундай асоссиз айбловлар ҳеч нарсадан далолат бермайди. Мен ҳам у ёки бу сўровга ишонмайман дейишим мумкин.

Биз респондентларимизнинг исм-шарифи ва уй манзилини қайд этамиз. Шунинг учун бизнинг сўровимизни текшириб кўриш мумкин.

Кимдир шубҳа қилаётган бўлса¸ марҳамат текшириб кўраверсин¸ дейди “Ижтимоий фикр” маркази раҳбари.

Дунё бўйлаб сўровларни ўтказиб келадиган АҚШ нинг етакчи Gallup жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўз сўровларида айрим пост-совет давлатларини қамраб олса ҳам Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистонни эътиборсиз қолдириб келади.

Ҳукумат назоратидаги “Ижтимоий фикр” марказини бераётган маълумотларни “Gallup” текшириб кўриши мумкинми?

- Нимага йўқ. Агар бизга пул тўлашса¸ буни қилишимиз мумкин. Фақат биз уларнинг саволларини улар сўраган одамларга эмас, бошқаларга берган бўлардик”ц¸ дейди Gallup нинг Брюсселдаги вакили Аурелиен Ренард.

Ҳозирча бу ишга Gallup марказини ёллайдиганларни топиш қийин бўлса керак. Лекин ўтган йил охирида Швейцария элчихонаси ва Тошкетдаги БМТ тараққиёт дастури ҳамкорлигида амалга оширилган сўров “Ижтимоий фикр” марказининг юзига тарсаки берган бўлса ажаб эмас.

Бошқа томондан Ўзбекистондаги ахборот бўшлиғи шароитида оддий фуқароларга мамлакатнинг ташқи сиёсий йўналиши ҳақида мураккаб савол сўраб, ҳаққоний жавоб олиш мумкинми?

Бунга “Ижтимоий фикр” марказининг раҳбари Марат Ҳожимуҳаммедовнинг ўзи ҳам шубҳа билдиради.

- Менимча¸ бу саволингиз тўғри қўйилган. Одамлардан уларнинг фикрини ва бераётган баҳосини сўраймиз. Биз уларнинг билим даражаси билан қизиқмаймизку¸ деди марказ раҳбари.

Ва ниҳоят Ҳожимуҳаммедовдан “Сизлар ўзи кимнинг буюртмасини бажарасизлар?” деган саволимга қуйидаги жавобни олдим.

- Тушанаман сиз бизни давлат ташкилоти демоқчисиз шекилли. Лекин бундай эмас. Биз шартнома ва буюртма асосида ишлаймиз.

Халқаро ташкилотлар ва вазирликлардан буюртмалар оламиз. Лекин тадқиқотларимизни буюртма деб бўлмайди.

Муҳими ишимизни ким бўлса ҳам текшириб кўриши мумкин¸ деди марказ раҳбари “Ижтимоий фикр” нинг ҳукумат ҳимояси остида эканини инкор этмаган ҳолда
Просмотров: 958 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей