Норвегия полицияси ўз ходимларига ҳижобда ишга чиқишга рухсат берди
Deutsche Presse-Agentur Ахборот агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, Норвегия полициясида хизмат қилувчи мусулмон аёлларга ҳижоб билан хизматга чиқишга рухсат берилган
.
Норвегия Адлия вазирлиги қабул қилган бу қарор 23 ёшли Келтум Хаснауи
Миссум хоним айни масалада ҳукуматга мурожаат этгандан сўнг қабул
қилинган.
Ҳукумат розилиги билан қабул қилинган бу қарор полиция тизимида хизмат
қилаётган ислом динидаги аёлларга ҳижоб билан ишга чиқишга рухсат
беради.
Ҳукумат воизининг айтишича, бу хайрли ва савобли иш полиция тизимига
турли диний қарашдаги кишиларни жалб этиш ва ишга қабул қилишда жуда
қўл келиши мумкин.
Шунингдек. хизмат вақтида ҳижоб кийиш имконига Норвегия Қуролли кучлари ва Божхона қўмитаси ходималари ҳам эга бўлишди.
“Лента.ру”дан таржима.
Суратда: Келтум Хаснауи Миссум хоним.