Ёрдам пули террорчиларга юборилганмиди?
Шу
кунларда Швециядаги Малмё шаҳар суди Фаластинга пул тўплаб юборган “Ал
Ақсо” диний гуруҳини террорчиларга ёрдам кўрсатганлик айби билан
маҳкамага тортмоқда .
Швецияда чиқадиган “8 sidor” газетаси бу ҳақда “Hjälp-pengar kan ha
gått till terrorister” - “Ёрдам пули террорчиларга тегиши мумкин”"
деган мақола чоп этди.
Мақола “Бу одамлар қашшоқ болаларга ёрдам беришмоқдами ёки
террорчиларга? Буни Малмёдаги маҳкама ишлари аниқлайди” деган жумлалар
билан бошланади.
Унда айтилишича, одамлар “Ал Ақсо” диний гуруҳига Фаластинликлар
учун ёрдам пули тўплаб беришган. Бу маблағ миқдори тўрт миллион кронга
яқин эканиги айтилмоқда.Тўпланган ёрдам пули Фаластиндаги Ғазо ва Ғарб
банки ҳисобига юборилган.
“Одамлар бу пуллар касалхоналар ва қашшоқ болаларга юборилган,
дейишади. Бирор прокурор бу гапларга ишонмайди. Бу маблағ “Ҳамас”
гуруҳига, ўз террорчилик ишларида фойдаланиши учун юборилган бўлиши
мумкин”, дейилади мақолада.
Душанба куни бошланган маҳкама жараёни шу кунларда давом этмоқда.
Суд “Ал Ақсо” гуруҳи раҳбарларини террорчиликни молиялаштиришда айблаши
ва узоқ йилга озодликдан маҳрум этиши мумкин.
Манба: http://www.8sidor.se/?page=55&articleid=8745&category=2
“Янги Дунё”.
|