Пайшанба, 25.04.2024, 21:21
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 27 » Ўзбекистон Республикаси Конституцион Судига
21:24
Ўзбекистон Республикаси Конституцион Судига

Ўзбекистон Республикаси Конституцион Судига

Нусхаси:Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасига  Олий Мажлис Сенатига

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Раисига

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурорига

бир гурух адвокатлардан

Ўзбекистон Респбликасининг “Адвокатура институтини ислох қилиш билан боғлиқ баъзи қонун ва қонун ости хужжатларини” Конституцияга зид деб эътироф этиш борасидаги

                                               М У Р О Ж А А Т Н О М А

         Ўзбекистон Респбуликаси Президентининг 1 май 2008 йил “Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ қилишнинг чора тадбирлари тўғрисидаги” фармонини биз адвокатлар кўтаринки рух билан кутиб олдик.Наинки унда Президентимиз томонидан адвокатлар ва жамият манфаатларига жавоб берувчи устивор ислоҳотлар белгилаб берилган эди.

         Фармон суд-ҳуқуқ тизимини янада либераллаштириш, фуқароларнинг тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали ёрдам олиши ҳуқуқини мустаҳкамлайдиган конституцион нормани амалга ошириш, адвокатуранинг ташкилий мустақиллигини таъминлаш, уни юқори малакали кадрлар билан тўлдириш, адвокатларнинг мустақиллиги кафолатларини кучайтириш, адвокатлик касбининг обрў нуфузини оширишга қаратилган, ҳамда Президентимиз томонидан адвокатура институтини ислоҳ қилишнинг қуйидаги асосий йўналишлари белгилаб берилди:

-инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида фуқаролик жамиятининг асосий институтларидан бири бўлган адвокатурани самарали ўзини ўзи бошқарадиган марказлаштирилган тизмини ташкил қилиш;

-Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ва Адвокатлар АссоциациясинингЎзбекистон Республикаси Адвокатлар Ассоциацияси негизида барча адвокатларнинг мажбурий аъзолигига асосланган Адвокатлар Палатасини ташкил этиш борасидаги таклифини қўллаб қувватлаш;

-Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар Палатаси тимсолида юридик шахс мақомига эга нодавлат ва нотижорат ташкилот ҳисобланмиш, ўзининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тузиладиган  худудий тузилмалари билан биргаликдаги адвокатуранинг ягона-ўзини ўзи бошқариш тизимини ташкил этиш;

-адвокатларнинг қонунчиликка мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашмаслик.

    Шундай қилиб Фармонда Адвокатлар ассоциацияси негизида ташкил этилаётган Адвокатлар Палатасининг мажбурий аъзоликка асосланган жамоат бирлашмаси мақоми белгиланиб, у нодавлат, нотижорат ташкилоти эканлиги, адвокатларнинг мустақиллиги кафолатлари кучайтирилиши таъкидлаб ўтилди, ҳамда Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамасига икки ойлик муддат ичида Олий Мажлисга қонунчиликка киритиладиган тегишли ўзгартиришлар лойиҳасини тақдим этиш вазифаси юклатилди.

     12 сентябрь 2008 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги тегишли қонунларга ҳали ўзгартишилар киритилмай туриб Адвокатлар Палатасини ташкил этиш бўйича таъсис конференцияси ўтказди. Конференция делегатлари Президент Фармонига кўра Адвокатлар палатаси Адвокатлар ассоциациясиининг ҳуқуий вориси бўлганлиги сабабли, янги ташкилот тузиляпганлиги ва таъсис конференцияси ўтказиш ҳам мақсадга мувофиқ эмаслигини кун тартибига қўйишди.Қолаверса “Адвокатура тўғрисидаги”,  “Жамоат бирлашмалари тўғрсидаги”,  “Нодавлат, нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги” қонунларга мувофиқ ҳам мажбурий аъзоликка асосланган жамоат бирлашмасини тузиш мумкин эмасди.Шунга қарамай Адлия Вазирлиги  ушбу ҳуқуқий холатларни инкор этиб Адвокатлар палатаси уставини қабул қилдиришга эришди.Адвокатларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бўлмиш Адвокатлар палатасини ташкил этиш ўрнига, раиси Адлия Вазирлиги тавсиясига биноан конференцияда  бошқарув кенгаши аъзолари орасидан сайланадиган, худудий бўлинма раҳбарлари эса Палата раиси томонидан лавозимига тайинланадиган ва озод этиладиган “Адвокатлар вазирлигини” ташкил этишди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27 май 2008 йилги “Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасини  ташкил этиш чоралари тўғрисидаги” қарорида  айнан шундай бошқарув органини тузиш кўзда тутилган эди.

   Биз адвокатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ижрочилик ҳокимияти томонидан бошқача талқин қилиниб, бу холатларни қонун даражасига кўтарилмаслигига умид қилардик.Наинки янги яратилган механизм бир неча ўн йилликлар мобайнида ўзини ўзи сайлаб, сайланиб келяпган адвокатруа институти табиатига, адвокатуранинг мустақиллиги стандартларига, давлат органларининг унинг ички ишларига аралашмаслик борасидаги ҳалқаро хужжатларга ҳам зиддир.

            Юқоридаги хужжатларга мувофиқ адвокатура институти ўз мазмун ва моҳиятини, демократик принципларини йуқотган ҳолда, амалда маъмурий  буйруқбозлик органига айлантирилган.

    Чунки “Адвокатура тўғрисидаги” қонуннинг 1-моддасига мувофиқ “Адвокатура-ҳуқуқий институт бўлиб, у адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар, ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи айрим шахсларнинг мустақил, кўнгилли, касбий бирлашмаларини уз ичига олади.”  

     Ушбу қонуннинг 4-моддасига кура эса  “Адвокатура уз фаолиятини қонуннинг устунлиги, мустақиллик ва бошқа демократик принциплар асосида амалга оширади..Адвокатлар қонунда белгиланган тартибда адвокатларнинг жамоат бирлашмаларини тузишлари мумкин.”

     Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат бирлашмалари туғрисидаги” қонуннинг Преамбуласига кўра “Умуминсон Ҳуқуқлари Декларациясидан келиб чиққан холда ушбу қонун фуқароларнинг жамоат ташкилотларининг тузиш эркинлиги ҳуқуқларини белгилаб беради.”

    1-моддасига  мувофиқ  эса  “Жамоат бирлашмаси-ихтиёрийлик, барча аъзоларининг тенг ҳуқуқлиги, ўзини ўзи бошқариш, қонунийлик ва ошкоралик принциплари асосида тузилади ва фаолият курсатади.Фуқаронинг жамоат бирлашмаси фаолиятида иштирок этмаслиги ёки этиши унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш учун асос бўла олмайди.

    5-моддаси мувофик эса “Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмаси фаолиятига аралашувига йул қўйилмайди.”

    “Нодавлат ва нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги” қонунниннг 2-моддасига биноан  “Нодавлат ва нотижорат ташкилоти-ихтиёрийлик асосида тузилган ўзин ўзи бошқариш ташкилотидир.

       4-моддасига биноан “Давлат органлари ва мансабдор шахсларининг нодавлат ва нотижорат ташкилоти фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.”

        11-моддасига биноан “Жамоат бирлашмаси- маънавий ёки бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш учун ўз манфаатларининг муштараклиги асосида бирлашган фуқаролариннг ихтиёрий бирлашмасидир.”

        Умуминсон Ҳуқуқлари Декларациясининг 20-моддасига биноан “Ҳар бир киши тинч йиғилишлар ўтказиш ва уюшмалар тузиш эркинлиги ҳуқуқига эгадир. Ҳеч ким мажбурий равишда бирон бир уюшмага киритилмайди.”

      Сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисидаги Ҳалқаро Пактнинг  22-моддасига мувофиқ  “Ҳар бир киши бошқалар билан уюшма тузиш ҳуқуқига эгадир.”

     БМТ.нинг  1990 йил 8-конгрессида тасдиқланган –Юристлар ролига тегишли Асосий Принципларнинг  16-бандига мувофиқ  “Ҳукуматлар юристларнинг ўз касбий вазифаларини амалга ошириш учун таҳдидлардан, тўсиқлардан,  қўрқитув ва асоссиз аралашувлардан ҳоли шароит яратиб берилишини таъминлайди.

   24-банди.Юристлар мустақил касбий уюшмалар тузиш ва унга аъзо бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.Касбий ташкилотларнинг ижроия органи унинг аъзолари томонидан сайланади ва ўз вазифаларини ташқи аралашувсиз амалга оширади.

   Ушбу принциплар 1997 йил 7 сентябрида Нью-Йоркда  Ҳалқаро юристлар ассоциацияси томонидан қабул қилинган Юристлар жамиятлари мустақиллиги стандартларида ҳам ўз аксини топган.

         Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Преамбуласига мувофиқ  “Ўзбекистон халқи инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олади.”

         Конституциянинг 34-моддасига  мувофиқ  “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жамоат бирлашмаларига уюшиш ҳуқуқига эгадирлар.”

         56-моддасига мувофиқ  “Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмаси сифатида эътироф этилади.”

          58-моддасига мувофиқ “Давлат органлари ва мансабдор шахсларининг жамоат бирлашмаси фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди.”

          Аммо минг  афсуски адвокатура тизимини ислох қилиш байроғи остида  юқоридаги қатор қонунлар, Умуминсон Ҳуқуқлари Декларацияси, Ҳалқаро ва Конституция нормалари қўпол равишда бузилиб 2009 йил 1 январида “Адвокатура институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” қонун қабул қилинди.

       12-1 –модда. “Адвокатлар палатаси Ўзбекистон Республикаси барча адвокатларининг мажбурий аъзолигига асосланган нотижорат ташкилотидир.

       12-3-модда. “Адвокатлар палатасининг раиси Ўзбекистон Республикаси  Адлия вазирлигининг тақдимномасига биноан Адвокатлар палатасининг Конференцияси томонидан ушбу Конференция сайлаган Адвокатлар палатаси Бошқаруви аъзолари орасидан беш йил муддатга сайланади.

       12-4-модда. “Адвокатлар палатаси худудий бошқармаларининг раҳбарлари Адвокатлар палатасининг раиси томонидан лавозимга (тегишли худудда фаолият кўрсатаётган адвокатлар орасидан) тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

       14-модда.Интизомий иш юритиш  адвокатга гувоҳнома берган адлия органи томонидан қўзғатилади.

       17-модда.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўз ваколатлари доирасида Адвокатлар палатаси устидан назоратни амалга оширади, адвокатлик гувоҳномаси шакли ва бериш тартибини, ордер шаклини тасдиқлайди.

       Мазмуни шаклига тўғри келмайдиган адвокатура сохасидаги ислохотлар, мағзи йўқ пуч ёнғоққа ўхшаб тузатиб бўлмас оқибатларни келтириб чиқариш мумкин.Эсдан чиқармайликки адвокатура бу- инсон ҳуқуқлари ва демократик қадриятлари ҳимоясида турган фуқаролик институтидир.Шу сабабдан адвокатура сохасидаги ҳар қандай ислоҳотлар давлат ва ушбу соха вакилларининг ҳамкорлигида ҳалқаро нормалар, Конституция ва жорий қонунларнинг негизида амалга оширилиши керакдир.

     Шуни эсдан чиқармаслик керакки Ўзбекистонда адвокатуранинг маъмурий буйруқбозликка асосланган, давлатлаштирилган шаклини яратиб бўлмайди.Наинки ер шаридаги бирор бир  ўзини хурмат қилган мамлакатда  адвокатуранинг бундай модели мавжуд эмас.Шу сабабдан  “Адвокатура тўғрисидаги” қонунларга юқоридагига ўхшаш ўзгартиришларнинг киритилиши жахон хамжамиятининг салбий акс садосига учраб, мамлакатимизнинг  обрўсига путур етказади.

   Ўзбекистон Республикаси “Конституцион Суди тўғрисидаги” қонуннинг 1-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси Конституцион Суди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган қонун ва бошқа хужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, ҳукумат ва маҳаллий давлат органлари қарорлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди.

    Ушбу қонуннинг 19-моддасига кура Конституцион Судда иш 4 кишидан кам булмаган суд аъзоларининг, Олий Мажлис депутатлари, Олий Суд Раиси, Бош Прокурор ташаббусига биноан ҳам кўриб чиқилиши мумкин.Юқоридагилардан келиб чиқиб

                                    С Ў Р А Й М И З:

  Ватан ва халқимиз олдидаги  маъсулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда, адвокатура тизимини ислох қилишга қаратилган бир неча хужжатларни – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.2008 йил №112 сон қарорининг 1-бандини   ҳамда, “Адвокатура тўғрисидаги” қонунга   12-1; 12-3; 12-4; 14; 17 –моддалар доирасидаги ўзгаришларнинг ғайриконституциявий деб эътироф этиш борасида  Ўзбекистон Республикаси Конституцион Судида иш қўзғатишингизни.

 

Илова: 1.Тошкент шаҳар адвокатларининг 14.12.2008 йил умумий йиғилиши қарори

2.19.12.2008 йилги Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат хати            нусхаси

             3.Имзо варақалари нусхаси

             4.Гувоҳнома нусхаси
Просмотров: 1128 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей