Шанба, 27.04.2024, 04:51
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 27 » Адвокатлар палатаси –ихтиёрий қулликми?
21:23
Адвокатлар палатаси –ихтиёрий қулликми?

                                                            Адвокатлар палатаси –ихтиёрий қулликми?

      2008 йилнинг 14 декабрида бўлиб ўтган Тошкент шаҳар адвокатларининг анжуманида  адвокатлар айнан ушбу саволга жавоб топишга ҳаракат килишди.Эътиборингизга шуни маълум қиламизки май ойида Узбекистон Республикаси Президентининг адвокатурани ислоҳ килишга оид фармони, ундан сўнг эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг карори эълон килинди.Сентябрь ойида булиб ўтган Узбекистон Республикаси Адвокатлар Палатасининг таъсис йигилишида эса, вилоятлардан келган “солдафонларнинг” шарофати билан куп минг кишилик пойтахт адвокатларининг фикрлари сариқ чақага олинмай Палатанинг Низоми қабул қилинди ва унинг раиси тайинланди.Гарчанд ислохотдан максад адвокатура тизимини ўзини ўзи бошқариш эркинлигини, мустақиллигини таъминлаш бўлсада, аммо  Тошкент шаҳар адвокатлари эътиборига  “янги раҳбарият” томонидан ҳавола қилинган ҳужжатларда бунинг тескариси акс эттирилган эди.Ушбу хужжатлардаги  адвокатлар томонидан қопланиши керак бўлган бир неча юз миллионлик янги “оқ уйни” таъмирлаш ва бир неча ўн  адвокат-маъмурларини ушлаб туришга кетадиган маъмурий харажатларнинг  чўғи, ҳамда бошқа мантиқсиз қарорлар кўпчилик адвокатларни жўнбушга келтирди.Наинки ҳамма нарса адвокатурани мустақиллигини таъминлашга эмас, аксинча унинг мустақиллигини қафасга солишга, ҳаммани занжирбанд қилишга, янги бюрократик тизимни яратишга   ва илгари озгина булсада мавжуд бўлган демократик принципларни йўқотишга қаратилган эди.

    Чунки “Адвокатура тўғрисидаги” қонуннинг 1-моддасига мувофиқ “Адвокатура-ҳуқуқий институт бўлиб, у адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар, ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи айрим шахсларнинг мустақил, кўнгилли, касбий бирлашмаларини уз ичига олади.”  

     Ушбу қонуннинг 4-моддасига кура эса  “Адвокатура уз фаолиятини қонуннинг устунлиги, мустақиллик ва бошқа демократик принциплар асосида амалга оширади.Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни белгиланган тартибда олган шахс ўз адвокатлик бюросини очиб, якка тартибда фаолият кўрсатиши ёхуд ихтиёрийлик асосида бошқа адвокатлар билан ҳайъатлар ва фирмалар тузишга ҳақлидир.Адвокатлар қонунда белгиланган тартибда адвокатларнинг жамоат бирлашмаларини тузишлари мумкин.”

     Узбекистон Республикасининг “Жамоат бирлашмалари туғрисидаги” қонуннинг Преамбуласига кўра “Умуминсон Ҳуқуқлари Декларациясидан келиб чиққан холда ушбу қонун фуқароларнинг жамоат ташкилотларининг тузиш эркинлиги ҳуқуқларини белгилаб беради.”

    1-моддасига  мувофиқ  эса  “Жамоат бирлашмаси-ихтиёрийлик, барча аъзоларининг тенг ҳуқуқлиги, ўзини ўзи бошқариш, қонунийлик ва ошкоралик принциплари асосида тузилади ва фаолият курсатади.Фуқаронинг жамоат бирлашмаси фаолиятида иштирок этмаслиги ёки этиши унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш учун асос бўла олмайди.

    5-моддаси мувофик эса “Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмаси фаолиятига аралашувига йул қўйилмайди.”

    “Нодавлат ва нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги” қонунниннг 2-моддасига биноан  “Нодавлат ва нотижорат ташкилоти-ихтиёрийлик асосида тузилган ўзин ўзи бошқариш ташкилотидир.

       4-моддасига биноан “Давлат органлари ва мансабдор шахсларининг нодавлат ва нотижорат ташкилоти фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.”

        11-моддасига биноан “Жамоат бирлашмаси- маънавий ёки бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш учун ўз манфаатларининг муштараклиги асосида бирлашган фуқаролариннг ихтиёрий бирлашмасидир.”

        Умуминсон Ҳуқуқлари Декларациясининг 20-моддасига биноан “Ҳар бир киши тинч йиғилишлар ўтказиш ва уюшмалар тузиш эркинлиги ҳуқуқига эгадир. Ҳеч ким мажбурий равишда бирон бир уюшмага киритилмайди.”

         Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Преамбуласига мувофиқ  “Ўзбекистон халқи инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олади.”

         Конституциянинг 34-моддасига  мувофиқ  “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жамоат бирлашмаларига уюшиш ҳуқуқига эгадирлар.”

         56-моддасига мувофиқ  “Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмаси сифатида эътироф этилади.”

          58-моддасига мувофиқ “Давлат органлари ва мансабдор шахсларининг жамоат бирлашмаси фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди.”

          Аммо минг  афсуски адвокатура тизмини ислох қилиш байроғи остида  юқоридаги қатор қонунлар, Умуминсон Ҳуқуқлари Декларацияси, Конституция нормалари қўпол равишда бузилиб “саллани ўрнига калла олиб келишга” ҳаракат қилинган.Ушбу холатга Ўзбекистон адвокатурасининг энг илғор қатлами ҳисобланмиш Тошкент шаҳар адвокатларининг анжуманида етарлича баҳо берилиб, ушбу  “ислоҳий хужжатларнинг” ғайриқонуний, ғайриконституциявийлиги борасида тегишли мансабдор шахслар ва давлат органларига мурожаат этиш борасида қарор қабул қилинди.Наинки ихтиёрий қулликка ҳеч ким рози эмас.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Просмотров: 1111 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей