Жума, 26.04.2024, 19:59
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 23 » Обама Гуантанамо ҳибсхонасини ёпишга буйруқ берди
01:32
Обама Гуантанамо ҳибсхонасини ёпишга буйруқ берди

Обама Гуантанамо ҳибсхонасини ёпишга буйруқ берди

Америка Қўшма Штатлари Президенти Барак Обама Гуантанамо базасидаги терроризмда гумон этилган шахслар ушлаб турилган ҳарбий ҳибсхонани бир йил мобайнида ёпиш ҳақидаги фармонни имзолаган.

 

Ушбу фармон жаноб Обаманинг анчадан буён бериб келган ваъдасининг ҳаётга татбиқ этилишидир.

 

Президент Барак Обама талабига биноан ҳарбий ҳакамлар Гуантанамо ҳибс марказида ушлаб турилган террор гумондорлари устидан бир неча маҳкамаларни тўхтатганлар.

 

Жаноб Обама, шунингдек, ҳарбий маҳкамаларни кўриб чиқиш ва кўпчилик қийноқ сифатида қабул қилган гумондорларни қаттиқ сўроқ қилиш усулларини тақиқлашга ҳам буйруқ берган.

 

22 январ куни Президент Обама уч фармонга имзо чеккан.

 

Бу ҳужжатлар янги маъмуриятнинг олдинги президент Жорж Бу маъмурияти сиёсатидан янада узоқлашиши рамзи сифатида кўрилмоқда.

 

Президент Барак Обама АҚШ терроризмга қарши курашишда давом этади, бироқ Гуантанамо ҳибсхонасини ёпиш билан америкача қадриятларни қўллаб-қувватлаётганини айтган.

 

"Биз бутун дунёга юбораётган мужда шуки, Қўшма Штатлар зўравонлик ва терроризмга қарши бораётган курашда давом этади. Ва буни биз ҳушёрлик билан қиламиз, самаралироқ қиламиз. Биз бу ишни бизнинг қадриятларимиз ва идеалларимизга мос келадиган усулда амалга оширамиз", деб айтган Президент Обама.

 

2001 йил 11 сентябр ҳужумларидан кейин ташкил этилган Гуантанамо қамоқхонасида ҳозирги пайтда 250 га яқин маҳбус сақланмоқда.

 

Ҳарбий ҳибсхонани ёпиш осон эмаслиги айтилади.

 

Ҳибсхонани ёпишдан илгари у ердаги маҳбусларни қаёққа юбориш масаласини ҳал этиш талаб қилинади.

 

Гуантанамонинг кўплаб маҳбусларига улар фуқароси бўлган мамлакатлар ҳукуматлари қидирув эълон қилганлар.

 

Бу маҳбуслар ватанларига қайтариладиган бўлса, қийноққа тутилишлари мумкинлиги борасида хавотир билдирилади.

 

Халқаро қонунчиликка биноан қийноққа солиниши мумкин бўлган мамлакатларга одамларни топшириш тақиқланган.

Просмотров: 877 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей