Жума, 19.04.2024, 03:57
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 22 » Исроил: фосфорли бомба даъволари текширилади
07:40
Исроил: фосфорли бомба даъволари текширилади

Исроил: фосфорли бомба даъволари текширилади

Исроил армияси Ғазо бўлгасига уч ҳафталик ҳужумлари пайтида тақиқланган фосфорли бомбалар қўллангани борасидаги хабарларни текширишни бошлаган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари қатор баёнотлар эълон қилишди ва матбуотда Исроил армияси таркибида оқ фосфор бўлган снарядлардан фойдалангани ҳақида хабарлар тарқатилди.

 Ушбу хабарлар ортидан Исроил армияси текширув ўтказишга қарор қилганлар.

 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзининг Ғазо бўлгасидаги ваколатхонаси камида уч марта таркибида оқ фосфор бўлган снарядлардан ўққа тутилганини хабар қилди, оқибатда юзага келган ёнғин БМТ инсонпарварлик ёрдамларининг аксарини йўқ қилган.

 Халқаро қонунчиликда оқ фосфорли бомбалардан тинч аҳоли йиғилган жойларда фойдаланиш тақиқланган.

 Бундай бомбаларни жанг майдонида қалин тутун ҳосил қилиш мақсадида ишлатишга рухсат этилган.

 Исроил армиясига кўра, Ғазодаги ҳужумлари пайтида фақат фойдаланишга рухсат этилган қуроллардан фойдаланганлар.

 Аммо шу пайтгача улар айнан қандай турдаги қуроллардан фойдаланганликлари борасидаги маълумотни беришдан бош тортиб келадилар.

 Оқ фосфор инсоннинг баданига ёпишиб қолади ва суяккача ёндириб юборади.

 Кўп ҳолларда бадани куйиши оқибатида оқ фосфорли бомба парчалари теккан киши ҳалок бўлади, танасининг кам қисми жароҳатланган одамнинг эса даволаниши узоқ вақтни олади.

 Фосфорнинг организм ичига тушиши ёки фосфор буғларидан нафас олиш ҳам инсон умрига зомин бўлиши мумкин.

 Исроил армияси эълон қилган баёнотда оқ фосфорли бомбадан нотўғри фойдаланилгани ҳақидаги даъволарни текшириш бошлангани тасдиқланган, бироқ "қонун бўйича рухсат этилган қуролларни қўллаганлари" таъкидланган.

 "Фосфорли қуроллар қўлланганига боғлиқ ноҳукумат ташкилотларининг даъволари ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг даъволарига жавобан ва ҳар қандай тушунмовчиликни бартараф этиш мақсадида ушбу масалани текшириш учун Жанубий Қўмондонликда текширув гуруҳи ташкил этилди", дейилади армия баёнотида.

 Инсон ҳуқуқлари бўйича Human Rights Watch ташкилоти ўзининг тадқиқотчилари 9 ва 10 январ кунлари Ғазо шаҳри ва Жабалия қочқинлар жамлоғида оқ фосфорли бомба қолдиқларини топганлари ҳақида хабар қилган.

 Human Rights Watch ташкилоти Исроил бомбардимонларидан оқ фосфор изларига ўхшаб кетадиган қолдиқлар акс этган кўплаб фото ва видеоларни тақдим этган.

 21 январ куни Исроил Ғазо бўлгасидан қўшинларини олиб чиқишни ниҳоясига етказганини маълум қилган.

Просмотров: 917 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей